Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Ватанпарварлик ойлиги доирасида маданият масканларига ташрифлар ташкил этилди

Ватанпарварлик ойлиги доирасида маданият масканларига ташрифлар ташкил этилди

13 январь 2020, Понедельник
240
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ф-5529-сон Фармойишида белгиланган вазифалар ижроси, шунингдек 14 январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан 2019 йил 15 декабрдан 2020 йил 15 январгача эълон қилинган ватанпарварлик ойлиги доирасида институт талаба-ёшларининг Тошкент шаҳрида жойлашган маданият масканлари, музейлар, муқаддас қадамжойлар-зиёратгоҳларга ташрифлари ташкил этилди.

Жумладан, талаба-ёшларни ҳарбий касбларга йўналтириш ҳамда уларни миллий армиямиз ташкил этилиши ва ривожланиш тарихи билан таништириш мақсадида жорий йилнинг 7-8 январь кунлари давомида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари давлат музейи (32 нафар), Ўзбекистон тарихи Давлат музейи(21 нафар), Қатағон қурбонлари хотираси музейи(17 нафар)га талаба-ёшларнинг саёҳатлари уюштирилди.

Шунингдек жорий йилнинг 9 январь куни институтининг 160-18 гуруҳ талабалари гурух мураббийи А.Қаршибоев раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари давлат музейига ташриф буюрдилар.

Кекса авлод вакилларининг обрў-эътиборини ошириш, ёш авлодда ота-оналар ва ҳар бир кексага нисбатан меҳр-оқибат, ҳурмат эҳтиром ва ғамхўрлик руҳини шакллантириш мақсадида ватанпарварлик ойлиги доирасида 2019 йилнинг 30 декабрь куни катта ҳаётий тажрибага эга, кекса ва ёши улуғ (82 ёш) меҳнат фаҳрийси Холмухамедов Суръат Ибрагимович билан институт профессор-ўқитувчилари ҳамда фаол талаба-ёшларнинг учрашуви ташкил этилди.

Учрашув давомида меҳнат фаҳрийси Холмухамедов Суръат Ибрагимовичга кириб келаётган янги йил 2020 йил ҳамда14 январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан институт раҳбарияти номидан табрик билдирилди.

Институт Ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилоти ташаббуси билан жорий йилнинг 12 январь куни талаба-ёшларнинг “Занги Ота зиёратгоҳи”га саёҳатлари уюштирилди.

Ташриф давомида талабаларга маҳаллий гид ҳамроҳлигида зиёратжойнинг тарихи ва бугуни, зиёрат одоби ҳақида қимматли маълумотлар берилди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки