Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Илмий нашр: бугунги кун ва келажаги” мавзусида илмий семинар ўтказилди

“Илмий нашр: бугунги кун ва келажаги” мавзусида илмий семинар ўтказилди

09 январь 2020, Четверг
218
0

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган вазифалар ижроси юзасидан– илмий изланиш ютуқларини амалиётга жорий этиш йўли билан фан соҳаларини ривожлантириш, яъни халқаро илмий ҳамжамиятда эътироф этилишига хизмат қилувчи журналлар фаолиятини қамраб олган www.tadqiqot.uz– журналлар таҳририяти ташкил этилган. Ушбу таҳририят томнидан 2020-йилнинг 7-январь куни Тошкент давлат юридик университетида “Илмий нашр: бугунги кун ва келажаги” номли семинар ташкил қилинди.

Семинарда илм-фанга қизиққан иқтидорли ёшлар, тадқиқотчилар олий таълим муассасаларидан профессор-ўқитувчилар, шунингдек Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

Семинар давомида www.tadqiqot.uz– журналлар таҳририятининг бугунги кунгача амалга оширган ишлари ва эришилган натижалар ҳақида маълумотлар берилди. Халқаро умумэътироф этилган журналларда илмий мақола чоп этиш, жумладан, “SCOPUS”, “WEB OF SCIENCE”, “GOOGLE SCHOLAR” каби илмий базаларга киритиш учун нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида аниқ мисоллар билан тушунтиришлар берилди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки