Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Ватанпарварлик –миллий юксалиш кафолати!”

“Ватанпарварлик –миллий юксалиш кафолати!”

08 yanvar 2020, Chorshanba
209
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ф-5529-сон Фармойишида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, 2019 йил 15 декабрдан 2020 йил 15 январгача эълон қилинган ватанпарварлик ойлиги доирасида 2020 йил 8 январь куниТошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Ватанпарварлик–миллий юксалиш кафолати!” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Миробод тумани Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Д.Артиков, Миробод тумани ёшлар билан ишлаш бўйича хоким ўринбосари А.Мусаев, Миробод тумани Хотин-қизлар қўмита раиси ўринбосари М.Тошпулатова, институт Ҳарбий кафедраси бошлиғи И.Саидовлар иштирок этишди.

Тадбир давомида сўзга чиқувчилар томонидан бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг миллий армияси фуқаролик жамиятини шакллантириш, мамлакатнинг барқарор ривожланиши кафолати бўлган келажак авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун мустаҳкам пойдевор яратиш масалаларида етакчи куч ҳисобланиши, қисқа давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини изчил ислоҳ қилиш, мамлакатимизнинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш, қўшинларни замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан таъминлаш ҳамда ҳарбий ва ватанпарварлик бурчига содиқ ҳарбий хизматчиларни тарбиялашнинг самарали механизмини яратиш бўйича қатор кенг кўламли тадбирлар амалга оширилганлиги тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг тутган ўрни ва аҳамиятини етказиш мақсадида мавзуга доир видеофильм намойиши ташкил этилди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки