Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Ўзбекистонда ўқитиб Буюк Британия дипломини беришни ваъда қилаётган ташкилотлар бўйича ахборот

Ўзбекистонда ўқитиб Буюк Британия дипломини беришни ваъда қилаётган ташкилотлар бўйича ахборот

30 декабрь 2019, Понедельник
119
0

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси “BRITISH FOUNDATION TASHKENT”, “LONDON GRADUATE SCHOOL OF BUSINESS” ва “INTERNATIONAL SCHOOL OF FINANCE AND TECHNOLOGY” ISFT ташкилотлари томонидан берилган дипломларнинг Ўзбекистонда тан олиниши масаласига ойдинлик киритди.


(https://t.me/uztdi/628) “BRITISH FOUNDATION TASHKENT” нодавлат таълим муассасаси (СТИР 305849046) Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Ирригатор кўчаси, 3-уй манзилида “Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш” таълим тури бўйича 2019 йил 16 майда KMO 0345 рақамли лицензия олган бўлиб, ушбу лицензияга кўра, математика, иқтисодиёт, бизнес, инглиз тили таълим йўналишларида таълим хизматларини кўрсатиши мумкин. Мазкур лицензия олий таълим тури бўйича таълим хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини бермайди.

“LONDON GRADUATE SCHOOL OF BUSINESS” ташкилоти олий таълим тури бўйича таълим хизматлари кўрсатиш учун Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан лицензия олмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг “Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида” 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарорига мувофиқ, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолият лицензияланиши шарт бўлган фаолият тури ҳисобланиб, ҳар қандай таълим тури бўйича нодавлат таълим ташкилотлари томонидан таълим хизматларини лицензиясиз кўрсатилиши ноқонуний ҳисобланади.

“INTERNATIONAL SCHOOL OF FINANCE AND TECHNOLOGY” ISFT нодавлат таълим муассасасига Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Чилонзор даҳаси, 9а-мавзе, 18а-уй, 13-хонадон манзилида “Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш” таълим тури бўйича 2019 йил 16 майда KMO 0256 рақамли лицензия расмийлаштирилган. Ушбу лицензияга кўра, муассаса бошланғич бухгалтерия ҳисоби малака ошириш курси, физика, кимё, математика, она тили ва адабиёт, рус тили, тарих, ACCA-халқаро бухгалтерия ҳисоби ва аудит, IELTS, инглиз тили таълим йўналишларида таълим хизматлари кўрсатиши мумкин.

Шуни ёдда тутиш муҳимки, тегишли лицензияга эга бўлмаган ёки белгиланган тартибда аккредитациядан ўтмаган таълим ташкилотлари томонидан берилган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар нафақат Ўзбекистон Республикасида балки бошқа давлатлар томонидан ҳам тан олинмайди.


Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали https://t.me/eduuz

скачать dle 12.0
Полезные ссылки