Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Олий таълим муассасаларининг ўзини ўзи молиялаштиришга ўтиши таълим бозорида соғлом рақобатни юзага келтиради

Олий таълим муассасаларининг ўзини ўзи молиялаштиришга ўтиши таълим бозорида соғлом рақобатни юзага келтиради

27 декабрь 2019, Пятница
133
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрдаги 967-сонли Қарорига ( https://lex.uz/docs/4628440 ) мувофиқ, 2020 йил 1 январдан юртимиздаги 10 та олий таълим муассасаси: Тошкент давлат иқтисодиёт, Тошкент давлат юридик, Урганч давлат ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетлари, Самарқанд давлат чет тиллар, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис, Тошкент молия, Тошкент давлат шарқшунослик, Тошкент фармацевтика ва Тошкент темир йўл муҳандислари институтлари тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтади.

Мустақил молиялаштириш тизимига ўтадиган олий таълим муассасаларида давлат гранти ва табақалаштирилган тўлов-контракт асосида кадрлар тайёрлаш давом этади. Бу эса қабул квоталарини нафақат сақлаб қолиш, балки уларни ошириш имконини беради.

Ўзини-ўзи молиялаштириш олий таълим муассасаларининг тўлиғича хусусий секторга ўтиб кетишини англатмайди, балки уларга мустақил ривожланиш, таълим сифатини ошириш учун мавжуд ресурслардан фойдаланишда эркинлик берилади.

Янги тизимга ўтаётган олий таълим муассасаларида тўлов-контракт нархларининг кескин ошиб кетиши, қўшимча маблағ топиш мақсадида мавжуд имкониятларга зид равишда ортиқча қабулнинг амалга оширилиши, энг муҳими соҳада коррупцияга йўл қўймаслик учун мазкур 10 та олий таълим муассасасидаги ўқув жараёнлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда қатъий назорат қилиб борилади.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1847


Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали https://t.me/eduuz


скачать dle 12.0
Полезные ссылки