Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Ҳукуматга талабаларга стипендия тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги қарор лойиҳаси киритилган

Ҳукуматга талабаларга стипендия тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги қарор лойиҳаси киритилган

27 dekabr 2019, Juma
263
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида” 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сон  (https://lex.uz/docs/4380357) қарорининг 10-банди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 14/1-2100-сон топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан "Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси белгиланган муддатда ишлаб чиқилди.


Ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамасига (project.gov.uz ID-8247) қўйилган, барча манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилиб, билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида таҳрир қилинган ҳамда жорий йилнинг 4 ноябрь куни “Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси Регламент талабларига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилди.


ОЎМТВ Ахборот хизмати


Манба:  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали  https://t.me/eduuz

скачать dle 12.0
Полезные ссылки