Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Таниқли ўзбек шоири Ҳамид Олимжон таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан “Ҳамид Олимжон – бахт ва шодлик куйчиси” мавзусида адабий кеча ўтказилди

Таниқли ўзбек шоири Ҳамид Олимжон таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан “Ҳамид Олимжон – бахт ва шодлик куйчиси” мавзусида адабий кеча ўтказилди

18 декабрь 2019, Среда
213
0

Буюк ўзбек халқ шоири Ҳамид Олимжоннинг бетакрор, фусункор шеърий асарлари, ҳофизлар томонидан куйга солинган ва улар тилидан тушмай келаётган гўзал қўшиқлари адабиёт, маънавият шайдолари қалбини забт этгани, юртимиз сарҳадлари оша яқин-йироқ манзилларга етгани, шеъриятимиз хазинасини бойитганлиги ҳаммага маълум ва машҳур дир. Бу ҳақда кўп илиқ гаплар айтилган, ёзилган. Айни чоғда шоирнинг она Ватанимиз, бахт ва шодлик куйчиси сифатида ҳақида гоҳ суюниб, гоҳ куюниб ёзган шеърлари, мазмундор шеърий тўпламлари халқимиз томонидан ҳали ҳануз меҳр муҳаббат билан тилга олинади, севиб ўқилади.

Севимли шоиримиз таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 13 декабрь куни институтнинг “Тиллар” кафедра катта ўқитувчиси Н.П.Пазлетдинова томони дан “Ҳамид Олимжон – бахт ва шодлик куйчиси” мавзусида адабий кеча ўтказилди.

Адабий кечада “Тиллар” кафедрасимудири Г.И.Ахунходжаева “ЙҚМ ва АТЭ” факультети декани ўринбосари Ж.Улашов, кафедра ўқитувчилари Р.М.Киясова, А.Болтаева ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.

Кечада Ҳамид Олимжон ижоди ихлосмандлари томонидан шоир қаламига мансуб шеърлар ёд ўқилди. Халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган барча учун севимли бўлиб қолган ”Ўрик гуллаганда” қўшиғи устозлар ва талаба-ёшлар жўровозлигида биргаликда куйланди.

Тадбирда шоирнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган видеолавҳалар намойиш этилди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки