Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Ўзини ўзи молиялаштиришга ўтадиган ОТМлар рўйхати тасдиқланди

Ўзини ўзи молиялаштиришга ўтадиган ОТМлар рўйхати тасдиқланди

05 декабрь 2019, Четверг
193
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрда «Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисида»ги 967-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан қуйидаги 10 та олий таълим муассасаси тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтади:
1.Самарқанд давлат чет тиллари институти
2.Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
3.Тошкент давлат юридик университети
4.Тошкент давлат иқтисодиёт университети
5.Тошкент молия институти
6.Тошкент давлат шарқшунослик институти
7.Тошкент фармацевтика инситути
8.Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
9.Урганч давлат университети
10.Тошкент темир йўл муҳандислари институти

Мазкур ОТМларнинг илмий педагогик салоҳияти юқорилиги, молиявий фаолиятининг барқарорлиги, моддий-техника базаси етарли даражадалиги, таълим хизматлари бозорида мазкур мутахассисликларга талаб юқорилиги инобатга олинган.
Қарорга кўра, ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган ОТМда тўлов-контракти асосида таълим олаётган талабаларнинг контракт тўлаш муддатлари томонлар келишувига кўра шартнома асосида белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлда қабул қилинган ПҚ-4391-сонли Қарори (
http://lex.uz/docs/4415478) билан 2020 йилдан бошлаб таълим хизматлари бозорида ОТМларининг айрим бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига талаб юқорилиги ва молиявий барқарорлигини инобатга олиб, уларни босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтиш белгиланган.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали
edu.uz

скачать dle 12.0
Полезные ссылки