Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК - ТАРАҚҚИЁТНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК - ТАРАҚҚИЁТНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

02 декабрь 2019, Понедельник
282
0

Бугунги кунда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда Белоруссия миллий техника университети ўртасида кўп томонлама ҳамкорлик йўналишида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бугунги кунда институтнинг “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси мудири Р.М.Худайқулов Белоруссия миллий техника университетида малака ошириш даврида университетда ташкил этилаётган семинар ва конференцияларда иштирок этиб, ўз тажрибасини ошириш мақсадида 2019 йилнинг 28 ноябрь куни Белоруссия миллий техника университетининг “Транспорт коммуникациялари” факультетида ташкил этилган семинарда иштирок этди.

Ушбу семинарда транспорт иншоотлари қурилишида қўлланиладиган замонавий қурилмаларни ишлаб чиқарадиган дунёга машхур TRIMBLE компаниясининг Арманистон, Озарбайжон, Белоруссия, Грузия, Молдова ва Украина бўйича директори Александр Красовский ҳамда “АРТОСОФТ” МЧЖ фирмаси техник инженери Андрей Васюклар иштирок этишди. Семинар давомида Александр Красовский ишлаб чиқариш биноларини, фуқаролик қурлишида, геодезия, архитектура ва лойиҳалаш ва бошқа соҳаларда кенг қўлланилаётган TRIMBLE TX8 лазерли сканери ва Trimble  TSC7 контроллерининг имкониятлари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, келгусида хамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича таклиф ва мулохазалар мухокама қилинди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки