Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Гиёхвандлик-аср вабоси, ундан ёшларимизни асрайлик!” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

“Гиёхвандлик-аср вабоси, ундан ёшларимизни асрайлик!” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

27 noyabr 2019, Chorshanba
502
0

Инсоният таррақиётнинг янги-янги чўққиларини забт этмоқда. Бироқ жаҳонда халқлар, миллатлар келажагига таҳдид туғдирувчи бир қанча омиллар ҳамон сақланиб колмоқда. Ана шундай хатарлардан бири гиёҳвандлик балосидир. Глобал муаммога айланган ушбу иллатга қарши курашишда давлатлараро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади.

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни “Йўл хўжалиги иқтисодиёти ва уни ташкил этиш” кафедраси мудири С.Юлдашева раҳбарлигида “Гиёхвандлик-аср вабоси, ундан ёшларимизни асрайлик!” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда “Йўл хўжалиги иқтисодиёти ва уни ташкил этиш” кафедраси катта ўқитувчилари И.Рахимбердиев, Р.Умарова, С.Арсланбеков, К.Мухитдинова, кафедра ассистентлари Н.Шоназарова Г.Юсупходжаева ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда иқтисод фанлар номзоди, доцент С.Юлдашева сўзга чиқиб,халқаро терроризм, дин ниқоби остидаги экстремистик, фундаменталистик ва сепаратистик хуружлар, наркотик моддалар билан савдо қилиш (наркобизнес), энг ачинарлиси, оилалар ва миллат генофондининг бузилишига сабаб бўлаётган гиёҳвандлик ва у билан боғлиқ оғир жиноятлар хусусида таҳлилий маълумотлар билдирилди.


“Йўл хўжалиги иқтисодиёти ва

уни ташкил этиш” кафедраси

катта ўқитувчиси Мухитдинова К.А.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки