Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Қуролли кучларда топографик тайёргарликни ташкиллаштиришда долзарб муаммолар ва уларнинг ечими” мавзусидаги республика илмий-амалий семинарда “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирок этишди

“Қуролли кучларда топографик тайёргарликни ташкиллаштиришда долзарб муаммолар ва уларнинг ечими” мавзусидаги республика илмий-амалий семинарда “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирок этишди

16 ноябрь 2019, Суббота
198
0

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Ҳарбий кафедрасида 2019 йил 14 ноябрь куни “Махсус тайёргарлик циклида резервдаги ва захирадаги ҳарбий топограф офицерларни тайёрлаш” мутахассислиги ташкил топганининг 5 йиллигига бағишланган “Қуролли кучларда топографик тайёргарликни ташкиллаштиришда долзарб муаммолар ва уларнинг ечими” мавзусида республика илмий - амалий семинар бўлиб ўтди.



Семинарда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Қуролли кучлар Бош штаби навигация – геоахборот таъминоти бошқармаси, “Давергеодезкадастр” қўмитаси ҳамда бир қатор олий таълим муассасалари етакчи олимлари билан бир қаторда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этишди.

Семинар давомида институтнинг “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси доценти А.Х.Туляганов ўзининг “Топографик хариталарда геодезик мухандислик масалаларини ечишдаги янгича ёндашувлар” мавзусидаги маърузаси, шу кафедранинг ўқитувчи стажёри О.Ғ.Юсупжонов ўзининг “Геоахборот тизимида маълумотлар базасини шакллантириш бўйича умумиймаълумотлар” ва “Шаҳар ҳудудида геодезик асосларни барпо этишда GPS ва электрон тахеометрларни биргаликда қўллаш масалалари” каби илмий мақолалари билан анжуманда фаол иштирок этдилар.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки