Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “МЕН САЙЛОВГА ТАЙЁРМАН” кўрик танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди

“МЕН САЙЛОВГА ТАЙЁРМАН” кўрик танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди

16 ноябрь 2019, Суббота
103
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига 2019 йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда ёшларнинг иштирокини кенгайтириш мақсадида жорий йилнинг15-ноябрь куни Тошкент шаҳар Ёшлар марказида “МЕН САЙЛОВГА ТАЙЁРМАН” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Танловда Тошкент Давлат Юридик университети, Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети, Олий ҳарбий божхона институти, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳамда Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг иқтидорли талаба-ёшлари ўзаро беллашдилар.

Якуний натижаларга кўра-

1-ўрин: Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти;

2-ўрин: Олий ҳарбий божхона институти;

3-ўрин: Тошкент Давлат Юридикуниверситетиталаба-ёшларидан ташкил топган жамоалар эгалладилар.

Эришилган маваффақият ва ғалаба билан институтимизнинг “Бунёдкор ёшлар” жамоасини қутлаймиз!

Танловнинг кейинги босқичларида муваффақиятли иштирок этиб, институт шаънини муносиб ҳимоя қилишларига ишонч билдириб қоламиз!

скачать dle 12.0
Полезные ссылки