Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Талабалар фан олимпиадаси ғолиблари магистратурага кириш имтиҳонларида мутахассислик фанларидан максимал балл олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Талабалар фан олимпиадаси ғолиблари магистратурага кириш имтиҳонларида мутахассислик фанларидан максимал балл олиш ҳуқуқига эга бўлади.

08 noyabr 2019, Juma
381
0
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олимпиадалари тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Ҳужжатга киритилаётган асосий янгиликлардан бири талабалар фан олимпиадаси республика босқичи ғолибларига ғолиб бўлган фан бўйича магистратурага кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома тақдим қилинади.
Гувоҳнома икки йил муддат давомида амал қилиши кўзда тутилган.
Талабалар, соҳа ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари қуйидаги манзилда Қарор лойиҳаси юзасидан ўз таклифларини билдиришлари мумкин:
Ҳурматли талабалар, фан олимпиадаларини ўтказиш бўйича Сизда таклифлар борми, марҳамат, муҳокамаларда фаол қатнашинг.
Муҳокамалар шу йилнинг 16 ноябрига қадар давом этади.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали  edu.uz
скачать dle 12.0
Полезные ссылки