Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Буюк Британияда магистратурада таҳсил олиш учун стипендиялар

Буюк Британияда магистратурада таҳсил олиш учун стипендиялар

26 октябрь 2019, Суббота
164
0

Буюк Британия ҳукуматининг “Chevening” (Чивнинг) стипендия дастурига аризалар қабул қилинмоқда.

(https://t.me/xushnudbek/3419) Мазкурстипендия лидерлик салоҳиятига ҳамда кучли академик тайёрловга эга бўлган мутахассислар учун мўлжалланган бўлиб, у Буюк Британиянинг исталган университетида танланган йўналиш бўйича магистрлик дастурида бепул таҳсил олиш имконини беради.

Стипендия доирасида танланган университетда ўқиш, авиачипта, виза олиш харажатлари қопланади, ҳамда ҳар ой Буюк Британияда яшаш харажатлари учун стипендия тўланади.

Ариза топширишнинг сўнгги муддати: 2019 йил 5 ноябрь.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

  • Ўзбекистон фуқароси бўлиши;
  • Бакалавр дипломи;
  • камида икки йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;
  • ўқишни тугатгандан кейин Ўзбекистонга қайтиб камида икки йил ишлаш;
  • Буюк Британиянинг исталган университетига ихтиёрий йўналишда учта магистрлик дастурига мустақил равишда ҳужжат топшириш ва камида биттадастурга 2020 йил 16 июлгача тўлиқ қабул қилиниш (Unconditional offer);
  • инглиз тилини мукаммал даражада билиш, тилнинг билиш даражасини тасдиқловчи сертификатни (камида IELTS 6.5 ёки TOEFL iBT 79) 2020 йил 16 июлгача тақдим этиш.


Батафсил: https://www.chevening.org/scholarship/uzbekistan/

Mанба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали edu.uz

скачать dle 12.0
Полезные ссылки