Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Каримов Фонди хорижда таҳсил олиш учун IV таълим грантлар танловини эълон қилди

Каримов Фонди хорижда таҳсил олиш учун IV таълим грантлар танловини эълон қилди

24 oktyabr 2019, Payshanba
266
0

Фонднинг янги таълим грантлари қуйидаги мутахассисликлар бўйича Европанинг олий таълим муассасаларида магистратура босқичида таҳсил олиш имконини беради:

  • Қайта тикланувчан энергия манбалари;
  • Кимё ва кимё технологияси;
  • Сув ва ер ресурсларини бошқариш;
  • Машинасозлик технологиялари;
  • Архитектура. Бино ва иншоатлар қуриш;
  • Автомобиль йўллари, кўприклар, тоннеллар, йўл ўтказгичлар ва аэродромларни лойиҳалаш ва қуриш;
  • Текстиль саноати технологиялари ва ускуналари;
  • Туризм хизматларини ташкил этиш ва бошқариш;
  • Ахборот хизматлари ва жамоатчилик билан алоқалар.

Танловда инглиз, немис ёки француз тилларини аъло даражада билган, Ўзбекистон ёки чет эл олий таълим муассасасини битирган ёки унинг сўнгги курсида таҳсил олаётган, ёши 35дан ошмаган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши мумкин.

Грант совриндорларининг чет элда таҳсил олиш ва яшаш харажатлари (2 йилгача) Фонд томонидан молиялаштирилади.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар онлайн қабул қилинади:

https://goo.gl/forms/vNSA6KLY2JDOA86h1

Ҳужжатлар топшириш муддати:2019 йил 15 октябрдан 10 ноябргача.

Батафсил: http://cc.uz/163rg

скачать dle 12.0
Полезные ссылки