Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Ёшлар фестивали-2019” доирасида “Ёш тадбиркор-элга мададкор” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

“Ёшлар фестивали-2019” доирасида “Ёш тадбиркор-элга мададкор” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

16 oktyabr 2019, Chorshanba
272
0

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигини кенг нишонлаш, ўтган давр мобайнида қўлга киритилган ютуқ ва натижалар, ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини ёшларга тушунтириш, талаба-ёшларнинг бешта муҳим ташаббус доирасида ўз иқтидорини намоён этишлари учун имконият яратиш, ёшларнинг дунёқараши ва фикрлаш доирасини янада кенгайтириш, уларнинг баркамол шахс бўлиб, жамиятда ўз ўринларини топишлари ҳамда ўзлари қизиққан соҳанинг етук мутахассиси бўлиб етишишларида кўмаклашиш мақсадида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида жорий йилнинг 15 октябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Ёш тадбиркор-элга мададкор” мавзусида давра суҳбати ва маърифий учрашув ташкил этилди.


Тадбирда Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази бош директори А.Алимов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Р.Каримов, ЎзССП Тошкент шаҳар бошқармаси масъул ходими Х.Мадалиев, Солиқ солиш бўйича маслаҳат бўлими, билвосита солиқлар шодаси Давлат солиқ катта инспектори И.Максумова, “Микрокредитбанк” АТБ Амалиёт бўлими кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлаш бўлими бошлиғи Ф.Алимжонов, “ORION MEDIСITY” МЧЖ раҳбари Ш.Жабборова ҳамда институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар қонун ҳужжатларида хусусий сектор вакилларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган нормалар, хусусий тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, яратилган имтиёз ва афзалликлар, улардан фойдаланиш йўл-йўриқлари, солиққа тортиш ва яратилаётган солиқ имтиёзлари, божхона ва рўйхатдан ўтказиш турлари бўйича имтиёзлар, молия-кредит масалаларидаги эркинлик ҳамда экспорт-импорт жараёнларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар хусусида сўз юритдилар.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки