Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “ Ватанпарварлик, фидоийлик, садоқат — энг олий бурчимиз! ” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди

“ Ватанпарварлик, фидоийлик, садоқат — энг олий бурчимиз! ” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди

05 oktyabr 2019, Shanba
203
0
     Мамлакатимизда ёшлар сиёсати ва маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг амалий натижалари ҳамда бу борадаги устувор вазифалар тўғрисида талабалар тушунчаларини ривожлантириш ҳамда талаба-ёшларнинг ўқув фаолияти доирасида фаоллигини ошириш, бу борада ёшларнинг фикр, мулоҳазаларни эшитиш ҳамда таклифлар олиш, келгуси фаолият учун вазифалар белгилаш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Р.Худайбергановнинг жорий йил 4 октябрь куни институт талаба-ёшлари билан очиқ мулоқоти ташкил этилди.
    Мулоқот давомида Р.Худайберганов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида билдирилган топшириқлар ҳамда“...Ватанпарварлик, фидоийлик, садоқат — энг олий бурчимиз!... мавзусидаги маърузасида олий таълим тизимиҳамда ёшлар сиёсати борасида белгиланган вазифалар ҳамда институт “Одоб-ахлоқ қоидалари”да профессор-ўқитувчи, ходимлар ҳамда талаба-ёшлар олдида турган мажбуриятларга қатъий амал қилиш, жумладан, ижарада яшовчи талабаларнинг яшаш ва ўқишига кўмаклашиш, зарур шарт-шароит яратиб беришга қаратилган ҳамда турли салбий ғоялар хатарларидан огоҳ этиш борасида фикрлар алмашилди ва муаммолар ўрганилиб, мавжуд имкониятлар доирасида амалий ёрдам бериш чоралари юзасидан тушунтириш олиб борди   Ташкил этилган очиқ мулоқот эркин ва самимий руҳда ташкил этилди, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлари ва таклифлари билан мурожаат қилиб, масаланинг ҳолати ва вазиятидан келиб чиқиб, керакли жавобларни олишди.
   Институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Р.Худайберганов мулоқот сўнгида билдирилган таклифларни кўриб чиқиб, институт фаолияти доирасида тегишли қарорлар қабул қилинишини билдирди.
скачать dle 12.0
Полезные ссылки