Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » КИТОБ КЎРГАЗМАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

КИТОБ КЎРГАЗМАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

04 октябрь 2019, Пятница
288
0

“КИТОБ – БЕМИННАТ УСТОЗ, БИЛИМ ВА МАЪНАВИЙ

ЮКСАЛИШГА ЭРИШИШНИНГ ЭНГ АСОСИЙ МАНБАИ”.

Алишер Навоий


    Китоб мутоала қилиш - инсон онгини, дунёқарашини, инсонларнинг бир-бирига бўлган муносабати, муамола маданияти ҳамда ўз билимини бойитадиган энг муҳим восита ҳисобланади. Шу боисдан Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуси доирасида китобхонлик маданиятини янада юксалтириш, ёш авлоднимутолаага бўлган қизиқишларини ошириш юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига айланди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича Комиссия тузиш тўғрисида”ги Ф-4789-сонли фармойиши ҳамдаЎзбекистон Республикаси Президентининг ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан жорий йилнинг 24-26 сентябрь кунлари Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида талаба-ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, уларнинг мутолаага бўл­ган қизиқишини янада ошириш ва янги чоп этилаётган адабиётлар билан таништириб бориш ҳамдарағбат­лантириш мақсадида янги чоп этилган Китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

   

    Республикамизнинг нуфузли нашриёт матбаа марказлари томонидан чоп этилган 250 дан ортиқ номдаги адабий-бадиий ва илмий китоблар талаба-ёшлар эътиборига ҳавола этилди.

  Институт Ахборот-ресурс марказида шу куни институт талаба-ёшлар учун инновацион “QR-Bооk” электрон кутубхонаси фаолиятини йўлга қўйилиб, ундан фойдаланиш тўғрисида тушунтириш ишлари ташкил этилди.

Бу саъй харакатларнинг замирида талаба-ёшларнинг сўз бойлигини ошириш, бевосита уларни комилликка етаклаш, фикр доирасини кенгайтириш, руҳан хам жисмонан дам олишига кўмаклашиш мақсади мужассамлашган.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки