Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Ижарада яшовчи талабаларнинг яшаш ва ўқишига кўмаклашиш, зарур шарт-шароит яратиб беришга қаратилган ҳамда турли салбий ғоялар хатарларидан огоҳ этиш борасида умумпрофилактик тадбир ўтказилди

Ижарада яшовчи талабаларнинг яшаш ва ўқишига кўмаклашиш, зарур шарт-шароит яратиб беришга қаратилган ҳамда турли салбий ғоялар хатарларидан огоҳ этиш борасида умумпрофилактик тадбир ўтказилди

03 oktyabr 2019, Payshanba
256
0

    Ички ишлар ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларининг 2019 йил 20 сентябрь кунидаги Қўшма кўрсатмаси билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларида таҳсил олиб, ижарада яшовчи талабаларнинг яшаш ва ўқишига кўмаклашиш, зарур шарт-шароит яратиб беришга қаратилган ҳамда турли салбий ғоялар хатарларидан огоҳ этиш борасида умумпрофилактик тадбирларни ўтказиш” Режа-жадвалига асосан, жорий йилнинг 2 октябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида таҳсил олиб, ижарада яшаётган талаблар билан учрашув ўтказилди.


   УчрашувдаТошкент шаҳар Миробод тумани “Минг ўрик” маҳалласи профилактика инспекторлари катта лейтенант С.Маматқулов ҳамда лейтенант А.Юлдашбеков, шунингдек, институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Р.Худайберганов, факультет деканлари ва декан ўринбосарлари ҳамда ижарада яшовчи талабалар ва уларнинг гуруҳ раҳбарлари иштирок этишди.


    Тадбирда, ижарада яшовчи талабаларнинг яшаш ва ўқишига кўмаклашиш, зарур шарт-шароит яратиб беришга қаратилган ҳамда турли салбий ғоялар хатарларидан огоҳ этиш борасида фикрлар алмашилди ва муаммолар ўрганилиб, мавжуд имкониятлар доирасида амалий ёрдам бериш чоралари кўрилди.скачать dle 12.0
Полезные ссылки