Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Автомобиль йўлларини лойиҳалаш ва қуришда инновацион технологиялар” мавзусида ўтказилган Халқаро илмий-амалий конференцияда институтнинг профессор-ўқитувчи ва ёш олимлари иштирок этишди

“Автомобиль йўлларини лойиҳалаш ва қуришда инновацион технологиялар” мавзусида ўтказилган Халқаро илмий-амалий конференцияда институтнинг профессор-ўқитувчи ва ёш олимлари иштирок этишди

17 сентябрь 2019, Вторник
323
0

   2019 йилда “Йўл лойиҳа бюроси” МЧЖ ташкил этилганлигининг 20 йиллиги муносабати билан 2019 йил 13 сентябрь куни “Автомобиль йўлларини лойиҳалаш ва қуришда инновацион технологиялар” мавзусида Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.


   Ушбу конференцияда “Халқаро транспорт академияси” (Россия), “Маурер-Россия” МЧЖ, “Макаферри” (Италия), “Россия илмий тадқиқот институти”, “Шиуцзи университети”, “China Roud” (Хитой), “IRSLTD.” (Тожикистон) ва дунёнинг бошқа кўплаб давлатларидан соҳа мутахассислари ҳамда юртимизнинг етакчи олимлари билан бир қаторда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси профессор-ўқитувчи ва ёш олимлари иштирок этишди.


   Шу жумладан, “Йўл лойиҳа бюроси” МЧЖ ўртасида бир неча йиллардан бери Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси ўртасида кўп томонлама ҳамкорлик бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳа ташкилотида кафедранинг филиали ташкил қилинган бўлиб, бугунги кунда “Йўл лойиҳа бюроси” МЧЖ лойиҳа-қидирув ишлари, техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар ҳамда хизматларни замонавий ва аниқ асбоб-ускуналар ёрдамида бажариш бўйича Республика ҳудуди ва яқин хориждаги етакчи ташкилотлардан бири ҳисобланади.

  “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси “Йўл лойиҳа бюроси” МЧЖ нинг 20 ёши билан муборакбод этади.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки