Счетчики

"Автомобиль йўллари ва улардаги сунъий иншоотлардаги мавжуд муаммолар ва уларнинг илмий ечими” мавзусида ўтказилган

б р и ф и н г

 

   Ўзбекистон Республикасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни талабларидан келиб чиққан ҳолда, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 11 мартдаги "Олий ва ўрта махсус тизимида Ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги 139-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йил 18 май куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг кичик мажлислар залида Тошкент архитектура-қурилиш институти билан ҳамкорликда "Автомобиль йўллари ва улардаги сунъий иншоотлардаги мавжуд муаммолар ва уларнинг илмий ечими” мавзусида брифинг ўтказилди.

“Автомобиль йўллари ва улардаги сунъий иншоотлардаги мавжуд муаммолар ва уларнинг илмий ечими” мавзусида ўтказилган  б р и ф и н г

    Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, техника фанлари доктори, профессор Т.Р.Рашидов, ТАЙЛҚЭИ Илмий ишлар бўйича проректор А.Назаров, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Б.М.Умаров, "КТ ва ЙЎ” кафедраси мудири А.Ишонходжаев, шу кафедра доценти М.Миралимов, "МГ ва ЙҚМ” кафедраси мудири Ш.Ахмедов, "АЙваАЛ” кафедраси ассистенти Р.Худойқулов, ТАҚИ илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш бўлими бошлиғи бошлиғи Д.Мирбабаева, шу бўлим мухандиси Д.Мақсудова, "Ш ва ЛА” кафедраси мудири Қ.Усмонов, шу кафедра КИХИ А.Яхьяев ва ҳар иккали олий таълим муассасасининг мутахассислари, ёш олимлари, катта илмий ходим изланувчилари ва магистрантлари қатнашдилар.

  “Автомобиль йўллари ва улардаги сунъий иншоотлардаги мавжуд муаммолар ва уларнинг илмий ечими” мавзусида ўтказилган  б р и ф и н г Анжуманда Т.Рашидов, А.Назаров, А.Ишонходжаев, Д.Мирбабаева, Қ.Усмонов, Р.Худойқуловлар сўзга чиқиб, иштирокчиларга кун тартиби масала юзасидан маълумотлар беришди. Анжуман қатнашчилари турли саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилишди ва мутахассислар томонидан малакали жавоблар олишди. Анжуман давомида ёшларни илмий-тадқиқот ишларига жалб этиш, автомобиль йўллари ва улардаги сунъий иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш жараёнидаги мавжуд муаммолар атрофлича муҳокама қилинди ва уларни ҳал этиш бўйича олиб борилаётган илмий-тадиқот ишлари ҳамда ўз ечимини кутаётган масалалар юзасидан фикр алмашилинди. Анжуман қатнашчилари бу каби учрашувларни тез-тез ўтказиб туриш мақсадга мувофиқ эканлиги юзасидан таклифлар билдиришди.

   Анжуман тўғрисида тадбар қатнашчилари иштирокида "Тоshkent” телерадиоканали учун махсус радиоэшиттириш тайёрланди ва у жорий йилнинг 28 май куни соат 12.30 да эфирга узатилади.

Подробна
  • Просмотрена: 296

"Соғлом аёл— соғлом авлод" анъанавий баҳорги аёллар веломарафонида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти жамоасииштироки тўғрисида.

 

   Жорий йилнинг 13 май куни ЎзбекистонХотин-қизлар кўмитаси хамда Велоспорт федерацияси томонидан Халқаро оила куни хамда "Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари” йилига бағишлаб "Соғлом аёл- соғлом авлод"анъанавий баҳорги аёллар веломарафониўтказилди.

   Мусобақани ўтказишдан асосий мақсад аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисмоний тарбия ва спортни оммавийлаштиришдир.

 

   Веломарафонда Тошкент шахри ва Тошкент вилоятидан бир ярим мингдан зиёд профессионал ва хаваскор аёл-спортчилар қатнашди. Муксобақада Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтидан18-30 ёшгача гурухида Шахзода Шаропова, 30-45 ёшгапча гурухида Айсулов Артикбаева ва 45 ва ундан юқори ёшдан гурухида Гулнора Шавкатовалар қатнашдилар.

"Соғлом аёл— соғлом авлод" анъанавий баҳорги аёллар веломарафонида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти жамоаси иштироки тўғрисида.

    Мусобақанинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар барчани спорт баййрами билан кутлаб, аёлларга масобақада, ўқишда ва иш фаолиятларида муваффақиятлар тилашди.

   Веломарафонга эрталаб соат 10да Абдулла Қодирий кўчасида старт берилди,умумий масофа 5 километрни ташкил этди. Кескин ва муросасиз тарзда кечган веломарафон натижаларига кўра 18-30 ёшгача Алёна Ширакалова, 30-45 ёшга -Ольга Дробишава хамда 45 ва ундан юқори ёшгача Светлана Исаевалар маррага биринчи бўлиб етиб келдилар. Ғолиб бўлган спортчи аёллар ташкилотчилар томонидан диплом ваэсталик совғалар билан тақдирландилар.

Институтнинг иштирокчиси Шахзода Шаропова муносиб қатнашиб, биринчи кучли ўнликда маррага етиб келди.

"Соғлом аёл— соғлом авлод" анъанавий баҳорги аёллар веломарафонида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти жамоаси иштироки тўғрисида.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Подробна
  • Просмотрена: 267

ТОШКЕНТ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ, ҚУРИШ ВА ЭКСПЛУАТАЦИЯСИ ИНСТИТУТИ 
2016/2017 ЎҚУВ ЙИЛИ БИТИРУВЧИЛАРИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

ТОШКЕНТ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ, ҚУРИШ ВА ЭКСПЛУАТАЦИЯСИ ИНСТИТУТИ  2016/2017 ЎҚУВ ЙИЛИ БИТИРУВЧИЛАРИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТТОШКЕНТ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ, ҚУРИШ ВА ЭКСПЛУАТАЦИЯСИ ИНСТИТУТИ  2016/2017 ЎҚУВ ЙИЛИ БИТИРУВЧИЛАРИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

Подробна
  • Просмотрена: 328

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли қарорини институт жамоасига етказиш тўғрисидаги тадбир

    Жорий йилнинг 28 апрель куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли қарори мазмун моҳиятини институт жамоасига етказиш бўйича тадбир бўлиб ўтди.Ушбу тадбирда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректор А.Рискулов, проректорлар С.Ниязбеков, Б.Умаров, К.Шарипов, барча бўлим бошлиқлари ва ходимлари, факультетлар декан ва ўринбосарлари ҳамда барча профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.

Йиғилишга Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори А.Рискулов раислик қилди.

   Йиғилиш раиси Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори А.Рискулов кириш сўзи билан йиғилишни очиб, йиғилиш қатнашчиларига кун тартибидаги асосий масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли қарори мазмун моҳиятини слайтлар асосида хар бир бандлари бўйича институт жамоасига тушунтириб ўтди.

    Институт ректори А.Рискулов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2909-сонли қарорга шарҳ бериш жараёнида қуйидагиларга тўхталиб ўтди. Ўзбекистон Республикасининг Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги уствор вазифаларга мос ҳолда кадрлар тайёрлашнининг маъно-мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасида олий малакали мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида қабул қилингандир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли қарорини институт жамоасига етказиш тўғрисидаги тадбир   Қабул қилинган қарорга кўра, қуйидагилар олий таълим тизимини келгусида комлекс ривожлантиришнинг энг муҳим вазифалари этиб белгиланди:

   ҳар бир олий таълим муассасаси томонидан хориждаги етакчи турдош илмий-таълим муассасалари билан истиқболли ҳамкорлик алоқаларини яқиндан йўлга қўйиш, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган энг замонавий педогогик технологиялар, таълим дастурлари ва ўқув-методик материалларни кенг жорий этиш, чет эл ўқитувчилари ва олимларини жалб этиш;

олий маълумотли кадрларни тайёрлашнинг мақсадли мезонларини шакллантириш, олий таълим муассасаларидаги ихтисослик йўналишлари ва мутахассисликларни худудлар ва сохалар бўйича жорий этилаётган дастурларнинг талаб ва эхтиёжлари, иқтисодиёт тармоқлари ва худудларни комплекс тараққий эттириш истиқболларини инобатга олган ҳолда оптималлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли қарорини институт жамоасига етказиш тўғрисидаги тадбир   янги авлод ўқув қўлланмаларини яратиш ва олий таълим тизимига кенг тадбиқ этиш, педогог кадрларни касб малакаси ва махоратини сифат жиҳатдан мунтазам ошириб бориш, педогог ва илмий ходимларнинг стажировкадан ўтишини йўлга қўйиш, олий таълим муассасалари битирувчиларини PhD дастури ва хорижий магистратура дастурлари асосида ўқитиш, олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, профессор-ўқитувчилар таркибини илмий фаолиятини самарадорлигини ошириш, иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга жалб этиш;

   олий таълимнинг маънавий-ахлоқий мазмунини кучайтириш, талаба-ёшларнинг қалби ва онгига миллий истиқлол ғоясини, халқимизнинг юксак маънавияти ва инсонпарварлик анъаналарига садоқат туйғусини чуқур сингдириш, биз учун мутлоқо ёт ва бегона бўлган ғояларга нисбатан уларда мустахкам иммунитет ва танқидий муносабатни шакллантириш;

олий таълим муассасалари моддий-техника базасини улврнинг ўқув ва илмий-лаборатория биноларини, спорт иншоотлари ва ижтимоий-мухандислик инфратузилмаларини қуриш, капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш орқали янада мустаҳкамлаш, замонавий илм-фан соҳаларининг устувор йўналишлари бўйича ўқув-илмий лабораториялари базасини замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш лозимлиги белгилаб қўйилган.

   Ўзбекистон Республикасининг Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори узлуксиз таълим тизимини янада ривожлантириш, мамлакатимизнинг изчил ривожланиб бораётган иқтисодиётини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, барча худудлар ва тармоқларни стратегик жихатдан комплекс ривожлантири масалаларини ҳал қилиш борасида олий таълим тизими иштирокини кенгайтириш йўлидаги яна бир муҳим амалий қадам бўлди. Бу қабул қилинган қарор биз профессор-ўқтувчиларни янада масъулиятини оширади ва ўз устимизда кўпроқ ишлашга чақиради деб, ўйлайман.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли қарорини институт жамоасига етказиш тўғрисидаги тадбирЎзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли қарорини институт жамоасига етказиш тўғрисидаги тадбир

   Тадбир сўнгида Кўприклар,тоннеллар ва йўл ўтказичлари кафедра мудири А.Ишанходжаев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори олий таълим тизимида янги таълим иқтисослик йўналишлари ва мутахассисликларнинг, шунингдек, иқтисодиёт соҳалари ва худудларни комплекс ривожлантиришнинг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилгандир. Биз профессор-ўқитувчилар бор кучимиз билан ишлашимиз, ўсиб келаётган ёш кадрларни назарий ва амалий билимларини ишлаб чиқариш билан боғлаган ҳолда олиб боришимиз керак, чунки, ўқишдан сўнг, ишлаб чиқаришга киришиш осон бўлишлиги таъкидлаб ўтди.

 

Подробна
  • Просмотрена: 873

Study in EUROPE

   Жорий йилнинг 11-май куни Тошкентнинг Radisson Blue меҳмонхонасида "Европада таълим олиш” бўйича кўргазма бўлиб ўтди. Кўргазмада Евро Иттифоқ мамлакатлари олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этишди. Институтимиздан эса профессор-ўқитувчилар, магистрантлар ва талабалар иштирок этишди.

   Кўргазмада 16 ёшдан юқори бўлган барча қатнашиши мумкин бўлди. Кўргазмада ривожланган мамлакатлар - Буюкбритания, Германия, Франция, Чехия каби мамлакатлардан дунёдаги барча мутахассисликлар бўйича бакалавр, магистратура, доктарантура ва малака ошириш бўйича маълумотлар берилди. Ҳар бир мамлакатдан ташриф буюрган вакиллар ўз мамлакатларида жойлашган ОТМлари билан боғланиш мумкин бўлган электрон манзилларни ва ахборотларни беришди.

Study in EUROPE

   Иштирокчилар "Европада таълим олиш” бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

Маълумот учун Европа ОТМлари билан яқиндан танишишни истаган талаба ва ходимлар институт халқаро алоқалар бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.

Халқаро алоқалар бўлими

Подробна
  • Просмотрена: 234

"Қизилкум жавохирлари” концерт дастурига Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти жамоаси ташрифи тўғрисида.

 

   Жорий йилнинг 8 май куни соат 13.30да "9 май-хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Тошкент автомобил-йўллар институтининг 100 нафар фахрий устозлари ва профессор-ўқитувчилари, жамоаси жамоат ишларида фаол қатнашганталаба-ёшларнинг Навоий кон металлургия комбинати тасарруфидаги муассасалаларнинг ва "Фарход” маданият саройининг 45 йиллиги муносабати билан "Қизилкум жавохирлари” деб номланган концерт дастурига ташрифи уюшитирилди.

   Туркистон саройининг фойесида "Фарход” маданият саройи тасвирий санъатстудияларининг "Кўнгил куши” кўргазмасида амалий санъат, графика ва турли йўналишдаги ижодий ишлар шамойиш этилган бўлиб барча концерт дастури мехмонарида катта қизиқиш уйғотди.

  Концерт дастурида "Звезда Востока”, "Ноктюрн”, "Тёмная ночь”, "Миллий удумлар”, "Асирингман” ашулаларини Самандар Хамидов, Махбуба Марданова,Серижан Жанахметов, Максад Елжанов, "Сарбона” халқ фольклор-этнографик ансабли ва Шерзод Давронов ва бошқалар ижро этдилар.

“Қизилкум жавохирлари” концерт дастурига Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти жамоаси ташрифи тўғрисида.

    Шу билан бирга турли йўналишдаги рақс гурухлари ўзларининг махоратларини намойиш этдилар:Республика ва Халқаро танловлар танловлар лауреати халқ ракс ансамбли "Зарпарчалар”, рақс ансамбли "Сурхонча”, Жахон кубоги совриндори "Соната” гурухи, "Счастливоедетство” каби ёш ва истеъдодли болажонларнинг чиқишлари барчани ўзига хушнуд қилди.

“Қизилкум жавохирлари” концерт дастурига Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти жамоаси ташрифи тўғрисида.

   Шу билан бирга анъанавий ижрочилик халқ чолгу асбоблари оркестри ва "Садо” дойрачилариконцерт дастурига ўзгача файзкелтирди.

Хар бир чиқишлар томошабинлар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.

Бадиий жамоалари иштирокидаги театрлаштирилган консерт дастури дилларга завқ бағишлади.

Подробна
  • Просмотрена: 272