• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar

"Development of Master Program in Renewable Energy Sources and Sustainable Environment”

 
   Институтимиз халқаро илмий алмашинувларда мақсадли фойдаланиш мақсадида яна бир халқаро - Эразмус+ лойхасига нафақат иштирокчи, балки республикамиз 6 университетлари орасида миллий координатор ролида киришди.

 

   "574055-ЕРР-1-2016-1-ЕРРКА2-CBHE-JP: "Development of Master Program in Renewable Energy Sources and Sustainable Environment” номланган лойиҳаси 3 йилга мўлжалланган бўлиб (2016 йилнинг 15 октябрдан 2019 йилнинг 15 октябригача), лойиҳанинг биринчи семинари 22-23 ноябр кунлари Урганч давлат институтида бўлиб ўтган эди.


Подробнее
  • Просмотров: 203
  • Комментариев: 0

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ, ТЕРРОРИЗМ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ

   Диний экстремистик ҳаракатлар бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини талаба-ёшларга янада чуқурроқ тушунтириш ва тарғиб қилиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда мутассади ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлари ўртасида жорий йилнинг 11 ноябрь куни "Диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди. 

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ, ТЕРРОРИЗМ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ

Подробнее
  • Просмотров: 304
  • Комментариев: 0

Deutscher Akademischer Austauschdienst (DAAD)

    Жорий йилнинг 11 ноябрь куни институтимизга Германия элчихонаси, маданият бўлими ходимаси Тилеувова Злиха ва Deutscher Akademischer Austauschdienst (DAAD) дастури лектори д-р Герт Рюдигер Вегмарсхаус лар ташриф буюришди.

 

Deutscher Akademischer Austauschdienst (DAAD)

  

 Ташриф даврида ректоратнинг кичик залида Германиянинг Ўзбекистон олимлари ва талабалари учун стипендия дастурлари мавзусида семинар бўлиб ўтди.

 

  Deutscher Akademischer Austauschdienst (DAAD)

 

    Семинарда З.Тилеувова қатнашувчиларга : Мос келадиган ўқув дастурини топиш мумкинми? Ўз қизиқишларимдан келиб чиқиб: Мен магистратура, доктарантура ва стажировканинг қайси йўналишида ўқийман ва қайси фанни ўрганаман? Ўқишни битиргандан кейин қайерда ишлайман? Менинг келажакдаги касбий манфаатларим қандай? Менда Германияда ўқиш учун қандай шарт-шароитлар бор? Германияда ўқиш учун қайси тилларни ва қандай даражада билиш керак? - каби саволларга батафсил маълумот сифатида тақдим этди.

Подробнее
  • Просмотров: 238
  • Комментариев: 0

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ота-оналар билан учрашув

  
   Инсон аввало оила бағрида шахс сифатида шаклланади. Оиладаги таълим-тарбия, маънавий-ахлоқий қадриятлар кейинчалик одамлар орасида — маҳалла-кўйда, таълим муассасаларида сайқал топади. Шундай экан, ватанимиз ва халқимизнинг эртанги кунини, жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътиборини белгиловчи баркамол авлодни вояга етказишдек улуғ вазифани оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлигисиз ҳал этиб бўлмайди десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ота-оналар билан учрашув

 

 

Подробнее
  • Просмотров: 257
  • Комментариев: 0

Халқаро таълим (ITS)

 

    2016 йил 3-5 ноябр кунлари Камолот ёшлар ижодиёт саройида "Халқаро таълим (ITS)” дастури бўйича кўргазма бўлиб ўтди. Кўргазмада Халқаро алоқалар бўлими услубётчиси Д.Тургунов, Олий математика ва информацион технологиялар кафедраси ўқитувчиси Р.Хикматова, Транспорт бошқарувида ахборот тизимлари кафедраси кабинет мудири Ш.Тожибоев, бакалавриат ва магистратура талабалари иштирок этишди.

Халқаро таълим (ITS)Халқаро таълим (ITS)

 

    Кўргазма даврида Буюк Британия, Франция, Япония, Хитой Халқ Республикаси, Малазия олийгохларига кириш учун ва IELTS сертификатини олиш учун канақа хужжатлар, қайси фанларда қайси тилларда имтихонлар бўлиши тўғрисида бир қанча батафсил маълумотлар берилди. Кўргазма иштирокчиларда катта таъсурот уйғотди.

Халқаро алоқалар бўлими


Подробнее
  • Просмотров: 260
  • Комментариев: 0

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)

 

   Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг Ўзбекистондаги Волонтёр программаси бўйича кординаторлари Камеда Харуо ва Хасанов Одилхонлар ташрифи амалга оширилди.

 

 

 

 

 

   Мехмонларга институт ўқув услубий бўлим бошлиғи А.Аблакулов, Халқаро алоқалар бўлим бошлиғи У.Нодирхонов, "Автомобил йўллари ва иншоатларни лойиҳалаш қуриш” факультети декани Б.Салимова, "Автомобиль йўллари ва аэродромларни лойиҳалаш” кафедраси мудири А. Шахидов, "Транспорт тонеллари ва йўл ўтказгичлари” кафедраси мудири Х. Байбулатов ва "Автомобиль йўллари ва аэродромларни қуриш ва эксплуатация қилиш” кафедраси мудири А. Ўроқовлар ҳамрохлик қилишди. JICA агентлиги билан Волонтер программасида ҳамкорлик келишувига эришилди. Келишувда Япония томонида 2017 йилда юборидладиган мутахассиси 2 йилга институтимизда ўз фаолияти олиб бориш мўлжалланган бўлиб, профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан ишлаш, улар малакасини ошириш , замонавий ва илғор технологиялар билан таништириш, ўқув – услубий қўлланмалар ишлаш кўзда тутилган.
 
 

Халқаро алоқалар бўлими


Подробнее
  • Просмотров: 249
  • Комментариев: 0