• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar

ТОШКЕНТ АВТОМОБИЛ-ЙЎЛЛАР ИНСТИТУТИДА МАВЖУД ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР

 

ТОШКЕНТ АВТОМОБИЛ-ЙЎЛЛАР ИНСТИТУТИДА МАВЖУД ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР 

  • Ko'rip chiqildi: 1577
2016 йилда Тошкент автомобиль-йўллар институтида ўтказилган Талабалар республика фан олимпиадасининг якунлари 

2016 йилда Тошкент автомобиль-йўллар институтида ўтказилган Талабалар республика фан олимпиадасининг якунлари

 Ўзбекистон Республикаси "Таълим тўғрисида”ги қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг 4.5-банди талабларига мувофиқ институт талабаларининг фанлардан ўз табиий қобилиятларини намоён этиш ва ривожлантириш, уларга истеъдодларини рўёбга чиқаришга кенг имкониятлар яратиш борасида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 29 мартдаги "2016 йилда олий таълим муассасалари талабалари республика олимпиадасини ташкил қилиш ва ўтказиш тўғрисида” 129-сонли буйруғига асосан 2016 йилда талабалар республика фан олимпиадасини ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида Тошкент автомобиль-йўллар институтида бир қатор ишлар амалга оширилди.

  • Ko'rip chiqildi: 1603

"Ishonchlilik nazariyasi va diagnostika asoslari” fanidan chop etilgan yangi darslik haqida ma’lumot

 

Toshkent avtomobil-yo‘llar instituti "Avtomobillar texnik ekspluatatsiyasi” kafedrasi professor-o’qituvchilari tomonidan yozilgan va 2015 yili nashrdan chiqarilgan "Ishonchlilik nazariyasi va diagnostika asoslari” darsligida quydagi ma’lumotlar keltirilgan.

“Ishonchlilik  nazariyasi  va  diagnostika  asoslari” fanidan chop etilgan yangi darslik haqida ma’lumot

UDK: 629.017(075.8)

KBK 30.82

T60

 

Mualliflar:

t.f.n., dots.A.A.Tojiboyev, t.f.n., prof. Q.M.Sidiqnazarov, t.f.n., dots. K.I. Ibrohimov, t.f.n., dots. N.V. Kuznetsov.

 

Taqrizchilar:

B.I.Bazarov – Toshkent avtomobil-yo‘llar instituti "Avto­traktor dvigatellari va transport ekologiyasi” kafedrasi professori, t.f.d.;

Irgashev A. – Abu Rayhon Beruniy nomidagi Toshket davlat texnika univestiteti "Qishloq xo‘jaligi texnikasi va servisi” kafedrasi professori, t.f.d.

 

Ishonchlilik nazariyasi va diagnostika asoslari: Oliy o‘quv yurtlari bakalavrlari uchun darslik./ A.A. Tojiboyev, Q.M.Sidiqnazarov, K.I. Ibrohimov, N.V. Kuznetsov, Toshkent.: 2015. 296 bet.

 

Darslik oliy o‘quv yurtlarining mexanika 5310600  Yerusti transport tizimlari va ularning ekspluatatsiyasi (avtomobil transporti), 5111000 – Kasb ta’limi (5310600 – Yerusti transport tizimlari va ularning ekspluatatsiyasi (avtomobil transporti)), 5610100 – Xizmatlar sohasi (avtomobil transporti) va boshqa yo‘nalishlari bo‘yicha oliy o‘quv yurtlarida ta’lim olayotgan bakalavriat va kasb-hunar kollejlari talabalari, magistrantlar, doktarantlar, o‘qituvchilar, avtotransport va avtoservis korxonalari muhandis-texnik xodimlariga mo‘ljallangan.

© «Toshkent avtomobil-yo‘llar instituti»

ISBN 978-9943-4446-0-7 © «Extremum-Press» nashriyoti, 2015 y.

  • Ko'rip chiqildi: 3988
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги видеоселектор йиғилиши 115-сонли баёнидаги топшириқлар ижроси бўйича бугунги кунда Тошкент автомобиль-йўллар институтида таълим олиш билан бирга илмий-тадқиқот фаолиятига жалб этилган ҳамда вазирлик ва идораларнинг кадрлар заҳираси рўйхатига киритиш учун тавсия этилаётган иқтидорли талабаларнинг маълумотлари базаси
Маълумот учун: 2321458, 1877001, Хуршид Нурметов 



  • Ko'rip chiqildi: 1311

"Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остида илмий маърузалар танловининг Тошкент шахри ва Тошкент вилояти ҳудудий босқичи якунлари

Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида”ги қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда республикада амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига ёшларни кенг жалб этиш, уларнинг иқтидори, илмий салоҳияти ва истеъдодидан унумли фойдаланиш, замонавий техника ва технологияларга бўлган қизиқишларини ошириш ҳамда қўллаб-қувватлаш, уларда ижодий тафаккур ва яратувчанлик қобилиятларини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг "Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида "Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остида илмий маърузалар танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида” 2016 йил 18 мартдаги 118-сонли буйруғига асосан 18-19 апрель кунлари Тошкент автомобиль-йўллар институтида мазкур танловнинг Тошкент шахри ва Тошкент вилояти ҳудудий босқичи ўтказилди.

“Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остида илмий маърузалар танловининг Тошкент шахри ва Тошкент вилояти xудудий боскичи якунлари

 


  • Ko'rip chiqildi: 1824

Ҳалқаро ҳамкорлик алоқалар ривожланиш йўлида

      Институтимиз доимий равишда ривожланган мамлакатларнинг олий ўқув юртлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, уларнинг юқори малакали мутахассисларини, илмий ходим ва талабаларимизни ўқишга жалб этиш ишларини фаол олиб боряпти. Шу билан бирга хорижий олимлар билан халқаро ўқув ва илмий анжуманларда қатнашиш мақсадида институтимиз Ўзбекистонда фаолият кўрсатиб келаётган халқаро жамғармалар, халқаро таълим муассасалари ва ташкилотлар ҳамда чет эл элчихоналари ва олий таълим муасассаларининг бир қанчаси билан алоқа ўрнатган ва улар билан ҳамкорлик имкониятларидан кенг фойдаланмоқда.
      Бугунги кунга келиб, институтимиз дунёнинг бирқанча ривожланган давлатлари билан ҳамкорлик шартномаларини йўлга қўйган.
      Жумладан, Корея Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Германия, Латвия,   Россия, АҚШ, Япония, Белоруссия, Польша, Малайзия, Индонезия олий таълим муасассаларидир.


  • Ko'rip chiqildi: 2189