• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги байрами муносабати билан ташкил этилган "Мустақиллик марафони”да институт талаба-ёшлари фаол иштирок этишди

 

   Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги байрами муносабати билан ёшларни амалий спорт мусобақаларига оммавий тарзда кенг жалб этиш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шахар Кенгаши томонидан жорий йилнинг 9 сентябрь куни соат 900 да Яккасарой тумани Нукус кўчасидан, Шайхонтоҳур тумани "Пахтакор” марказий стадионигача бўлган 10 км масофада "Спорт халқнинг ўзига ишончини оширувчи, жипслаштирувчи жабҳадир, унинг ўзи эмас, албатта, ундаги ғалабалар миллатни ғурурлантиради” шиори остида ташкил этилган "Мустақиллик марафони”да Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти талаба-ёшлари фаол иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги байрами муносабати билан ташкил этилган “Мустақиллик марафони”да институт талаба-ёшлари фаол иштирок этишди 

 

  Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўзаро маданий-спорт алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни ёшларнинг кундалик турмуш ҳаётига киритиш, шунингдек, соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида ташкил этилган марофонда институтнинг 100 дан ортиқ талаба-ёшлари иштирок этиб, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

  • Ko'rip chiqildi: 181

Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти хузурида ташкил қилинган Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини бошлади

     Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти хузурида Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини бошлади. Ушбу Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги "Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3775-сон қарорига мувофиқ тузилди.

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни ушбу Кенгашнинг илк йиғилиши ўтказилди. Йиғилишни институт ректори А.Рискулов кириш сўзи билан очиб, Кенгашнинг олдига қўйилган вазифалар, амалга ошириладиган ишларнинг "Йўл харитаси”, келгуси режалар бўйича фикр-мулоҳазалар билдириб, Кенгаш раиси, раиснинг ўринбосари, котиб ва аъзоларининг вазифаларини белгилаб олишни таклиф қилди. Дастлаб Жамоатчилик кенгашига тавсия қилинаётган номзодлар таркиби таништирилди. 

Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти хузурида ташкил қилинган Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини бошлади 

  • Ko'rip chiqildi: 193

МУЗЕЙ – МАЪРИФАТ МАСКАНИ

 

 

   Музейлар ўзида маълум бир давр тарихи ва маълум бир экспонат ҳақида аниқ маълумот беришга мўлжалланган табаррук ҳамда моддий маданият намунларини тўплайдиган, илмий ўрганадиган, келгуси авлод учун сақлайдиган даргоҳдир. Музейлар - ёш авлодни Ватанга бўлган муҳаббатини оширишда, баркамол авлодни тарбиялашда, давлат ва халқ тарихи, маданияти, ўзига хос анъана ва урф-одатларини ўргатишда музейларнинг аҳамияти ва ўрни беқиёс. Республикамизда фаолият юритаётган 1200 дан ортиқ турли йўналишдаги катта-кичик музейлар ичида Ўзбекистон Давлат санъат музейининг турфа хил жамланмаси асосан Ўзбекистон санъати асарларидан ташкил топганлиги билан ажралиб туради. Музей экспозициясида Ўзбекистоннинг қадимги ва ўрта асрлардаги бебаҳо экспозициялар намойиш қилинган.

МУЗЕЙ – МАЪРИФАТ МАСКАНИ 

    Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан талаба-ёшларни бой маданий меросимиз ҳамда юртимиз тарихига оид маълумотлар билан танишиш мақсадида жорий йилнинг 6 сентябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг бир гуруҳ ўқитувчи-мураббийлари ҳамда 1-курс талабалари Ўзбекистон Давлат санъат музейига ташриф буюришди. Ташриф давомида талабалар давлат ва халқ тарихи, маданияти, ўзига хос анъана ва урф-одатларини ўзида мужассам этган музей экспонатлари билан яқиндан танишишди ҳамда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг академиги, машҳур археолог Аҳмадали Асқаров билан илмий давра суҳбати ташкил этилди.

 Ташкил қилинган ташрифдан талаба-ёшлар жуда катта маънавий озуқа олишди.

  • Ko'rip chiqildi: 132
  • Ko'rip chiqildi: 182

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Азиз ва ягонамсан, жонажон ўзбекистоним!” шиори остида "Мустақиллик дарси” ўтказилди

    Мустақиллик-бу ҳуқуқ демакдир. Мустақиллик туфайли биз дунё ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлиб, ёруғ келажагимизни ўз қўлимиз билан бунёд этмоқдамиз.

Копия 1

   Истиқлол йилларида эришган ютуқларимизга таяниб, миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари дадил қадам қўймоқдамиз. Айни кунларда Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллик байрами муносабати билан барча олий таълим муассасалари сингари Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ҳам жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари институтнинг барча 1-курс бакалавриат босқичи талабалари учун Мустақиллик дарслари ўтказилди.

     Ушбу дарслар давомида талабаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3814-сон қарори, "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган эзгу ғоянинг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Президенти томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастурида белгиланган устивор вазифалар юзасидан олиб борилаётган амалий ишлар тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқи ҳақида талабаларга тушунчалар берилди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Азиз ва ягонамсан, жонажон ўзбекистоним!” шиори остида "Мустақиллик дарси” ўтказилди 

  • Ko'rip chiqildi: 129

ТАЛАБАЛИККА БАҒИШЛОВ

   Инсон умрининг энг унутилмас онлари талабалик даврига тўғри келади, деган фикр замирида улкан маъно мужассам. Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтига ўқишга қабул қилинган талабалар учун ҳар йилги анъанага кўра "Талабаликка бағишлов” деб номланган маънавий-маърифий тадбир жорий йилнинг 5 сентябрь куни ташкил этилди. Тадбирни ўзбегимнинг миллий карнай-сурнай садолари остида барча меҳмонлар, профессор-ўқитувчи, ходим ҳамда талабалар институтнинг кириш қисмида ўзбекона кутиб олинди.

ТАЛАБАЛИККА БАҒИШЛОВ 

 

   Асосий байрам тадбири институт Маданият саройида ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан очилди ва "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ташкил қилинди. Тадбирда институт ректори А.Рискулов барча йиғилганларни ва бу йил институтга ўқишга кириб, талаба деган номга сазовор бўлган 1-босқич талаба-ёшларни байрам билан қутлади, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда сўзлаган нутқининг мазмун-моҳияти билан барчани таништириб, талабаларни фақат олдинга қараб олға бориш, билдирилган ишончни муносиб равишда оқлашга яна бир карра даъват этди.

  • Ko'rip chiqildi: 140