• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar

Ҳалқаро ҳамкорлик алоқалар ривожланиш йўлида

      Институтимиз доимий равишда ривожланган мамлакатларнинг олий ўқув юртлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, уларнинг юқори малакали мутахассисларини, илмий ходим ва талабаларимизни ўқишга жалб этиш ишларини фаол олиб боряпти. Шу билан бирга хорижий олимлар билан халқаро ўқув ва илмий анжуманларда қатнашиш мақсадида институтимиз Ўзбекистонда фаолият кўрсатиб келаётган халқаро жамғармалар, халқаро таълим муассасалари ва ташкилотлар ҳамда чет эл элчихоналари ва олий таълим муасассаларининг бир қанчаси билан алоқа ўрнатган ва улар билан ҳамкорлик имкониятларидан кенг фойдаланмоқда.
      Бугунги кунга келиб, институтимиз дунёнинг бирқанча ривожланган давлатлари билан ҳамкорлик шартномаларини йўлга қўйган.
      Жумладан, Корея Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Германия, Латвия,   Россия, АҚШ, Япония, Белоруссия, Польша, Малайзия, Индонезия олий таълим муасассаларидир.


  • Ko'rip chiqildi: 2138

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими янада такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 3 июль куни Тошкент автомобил-йўллар институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4732-сонли Фармони ижросини ташкил этиш масалалари ҳамда мазкур Фармон мазмун моҳиятини раҳбар ва педагог ходимларга етказишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Олий таълим муассасаларининг раxбар ва педагог кадрларини кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими янада такомиллаштирилмокда
Унда сўз олган Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Вахобов,  Тошкент автомобил йўллар институти ректори М.Арипджанов ва бошқалар олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг касб даражаси ва малакасини муттасил ошириб бориш, уларни замонавий талабларга мувофиқ мунтазам қайта тайёрлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш асосида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш мақсадида қабул қилинган мазкур Фармонннинг мазмун моҳияти ва унда белгиланган вазифалар ижросини ташкил этиш масалалари юзасидан атрофлича фикр мулохазалар билдиришди.
  • Ko'rip chiqildi: 2515

 Toshkent avtomobil-yo’llar instituti 2014-2015 o’quv yiliga katta o’qituvchi va assistentlar bo’yicha tanlov e’lon qiladi

 

 

1. "Transport logistikasi va xarakat xavfsizligi” kafedrasi katta o’qituvchisi

2. "Avtotraktor dvigatellari va transport ekologiyasi” kafedrasi – katta o’qituvchisi

3. "Chet tillari” kafedrasi – katta o’qituvchisi

4. "O’zbekiston tarixi” kafedrasi – katta o’qituvchisi

  • Ko'rip chiqildi: 2671
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й. 9-сон, 225-модда) ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й. 11-12-сон, 295-модда) қонунларига ҳамда "Олий таълим тўғрисида"ги Низомга мувофиқ ТАЙИ Илмий кенгаши фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

  • Ko'rip chiqildi: 2179

    Til, Язык, Language


Yangiliklar