• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar

Япония давлатининг Нагойя университети билан учрашув

   21 май куни институтимизга Япония давлатининг Нагойя университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимлари – лойиха координатори Эйити Имамура ва ижрочи директори Э.Элмуродов ташриф буюрдилар. Бугунги кунга қадар Осиёдаги 27 та университети ичида 6-ўринда туришини, бундан ташқари Японияда 2001 йилдан буён халқаро аҳамиятга эга бўлган Нобел мукофоти 21 ни ташкил қилса, улардан 6 таси ушбу университетнинг профессорларига тегишлийли эканлигини таъкидлади.

   Нагоя университети тўғрисида презентация қилинди, шу жумладан магистратурада ва докторантура ўқиш ва тадқиқотлар олиб бориш имкониятлари тўрисида сухбат олиб борилди.

Япония давлатининг Нагойя университети билан учрашув

  Институтимиз томонидан мехмонга керакли маълумотлар берилди, ва талаба ва профессор-ўқитувчиларимизнинг алмашинуви дастурлари ва илмий даража олиш учун Японияда тадқиқотлар олиб боришга қизиқишини билдирди.

Халқаро алоқалар бўлими

 

  • Ko'rip chiqildi: 778

ТОШКЕНТ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ, ҚУРИШ ВА ЭКСПЛУАТАЦИЯСИ ИНСТИТУТИ 
2016/2017 ЎҚУВ ЙИЛИ БИТИРУВЧИЛАРИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

ТОШКЕНТ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ, ҚУРИШ ВА ЭКСПЛУАТАЦИЯСИ ИНСТИТУТИ  2016/2017 ЎҚУВ ЙИЛИ БИТИРУВЧИЛАРИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТТОШКЕНТ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ, ҚУРИШ ВА ЭКСПЛУАТАЦИЯСИ ИНСТИТУТИ  2016/2017 ЎҚУВ ЙИЛИ БИТИРУВЧИЛАРИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

  • Ko'rip chiqildi: 978

Study in EUROPE

   Жорий йилнинг 11-май куни Тошкентнинг Radisson Blue меҳмонхонасида "Европада таълим олиш” бўйича кўргазма бўлиб ўтди. Кўргазмада Евро Иттифоқ мамлакатлари олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этишди. Институтимиздан эса профессор-ўқитувчилар, магистрантлар ва талабалар иштирок этишди.

   Кўргазмада 16 ёшдан юқори бўлган барча қатнашиши мумкин бўлди. Кўргазмада ривожланган мамлакатлар - Буюкбритания, Германия, Франция, Чехия каби мамлакатлардан дунёдаги барча мутахассисликлар бўйича бакалавр, магистратура, доктарантура ва малака ошириш бўйича маълумотлар берилди. Ҳар бир мамлакатдан ташриф буюрган вакиллар ўз мамлакатларида жойлашган ОТМлари билан боғланиш мумкин бўлган электрон манзилларни ва ахборотларни беришди.

Халқаро алоқалар бўлими

  • Ko'rip chiqildi: 747

Корея университетлари билан хамкорлик

   Жорий йилнинг 28 апрельда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси қошидаги Корея таълим маркази "Корея –Ўзбекистон: хамкорлик кўприклари 2017” мавзусида халқаро анжуман ўтказди. Анжуманда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Квон Ёнг Су, Корея таълим марказининг директори Ким Бом Су, Кореянинг 21 университет делегациялари, республикамиз Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, университет ва институт, коллеж ва лицейлар вакиллари иштирок этдилар.

Корея университетлари билан хамкорлик

   ИнститутимизданМалака ва қайта тайёрлаш марказининг директор муовини Эркин Файзуллаев, халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Убайдулла Надирханов қатнашиб, институтимиз тўғрисидаги маълумотлар ни кореялик хамкорларга етказишди,хорижий алоқаларни ўрнатиш йўлларинибиргаликда ўрганишди. Хусусан, Сеул фан ва технологиялар миллий университети, Кёнгнам университети, Корея миллий транспорт университетинингхалқаро алоқалар ходимлари билан Кореяда ўқиш, илмий алмашинувлар ва бошқа хамкорлик имкониятлари мухокама қилинди.

 

  • Ko'rip chiqildi: 992

Ўзбекнинг оши энди Германияда

   Маълумки, 2017 йилнинг 30 мартидан 19 апрельга қадар 20 кун давомида институтимизда Германиянинг Любек университетининг йўлларни лойиҳалаш ва қуриш профессори БОДО БИДЕРМАНН ташриф буюрган эди. Профессор Бидерманн ватанимизга ташрифи даврида Германияда таълим тизими, Германияда йўллар қанақа лойиҳаланиши ва қурилиши ҳақида тақдимотлар ўтказди.

Ўзбекнинг оши энди Германияда


  • Ko'rip chiqildi: 832

Халқаро ҳамкорлик йўлида

   Жорий йилнинг 20 апрель куни Германиянинг DEUGRO Group компанияси президенти Клаус Хильперт (Klaus Hilpert), ООО «ДОЙГРО ЛОЙИХАЛАРИ»нинг МДҲ давлатлар бўйича вице-президентиСергей Годлевский, ООО «ДОЙГРО ЛОЙИХАЛАРИ»нингдиректор ўринбосарлари Александр Рутман, Евгения Генкина ва ООО «ДОЙГРО ЛОЙИХАЛАРИ»нинг Ўзбекистондаги вакили Леонид Вершинскийлар Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтига ташриф буюришди.

Халқаро ҳамкорлик йўлидаХалқаро ҳамкорлик йўлида

  • Ko'rip chiqildi: 894

    Til, Язык, Language


Yangiliklar