• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar

ЭЪЛОН

 

Подробнее
  • Просмотров: 17
  • Комментариев: 0

Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтига ташриф буюрди

 Жорий йилнинг 5 апрель куни Германиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Н.Хёфер-Виссинг Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтига ташрифи амалга оширилди. Ташриф жараёнида келгусида Германия олий таълим ва илм - фан муассасалари билан ҳамкорлик қилиш бўйича институт ректори А.Рискулов билан учрашув бўлиб ўтди.

Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси  Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтига ташриф буюрдиГерманиянинг Ўзбекистондаги элчиси  Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтига ташриф буюрди

Подробнее
  • Просмотров: 101
  • Комментариев: 0

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ” номли янги китоби тақдимоти

   Ёшлар ўртасида Диний экстремизм, миссионерлик ва унинг зарарли оқибатларини кенг ёритиш,ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилишини олдини олиш, ҳозирги тахликали замонда интернет тармоғи орқали тарқатилаётган ғаразли маълумотлар, вайронакор ғоялар, одоб-ахлоқни емирувчи иллатлар ёш авлоднинг ҳар бирига таъсир ўтказаётганлиги, кейинги пайтларда интернет орқали бузғунчиликка чақирувчилар, глобал тармоқдан қабиҳ мақсадда фойдаланувчилар кўпайиб бораётган айни кунда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 6 апрель куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, исломшунос олим Айдарбек Тулеповнинг "Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” номли янги китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ” номли янги китоби тақдимотиТошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ” номли янги китоби тақдимоти

Подробнее
  • Просмотров: 86
  • Комментариев: 0

 

Ўзаро ҳамкорлик

   Жорий йилнинг 4-5 ва 11-13 апрель кунлари Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтнинг кичик мажлислар залида Германиянинг Любек университети профессори БОДО БИДЕРМАНН нинг инглиз тилида "Германия ва Европада таълим тизими”, "Тармоқли автомобил йўлларини лойиҳалаш учун йўриқномалар”, "Умумий фойдаланувдаги йўлларни лойиҳалаш учун йўриқномалар”, "Йўл қопламалари учун стандартлар” (Шаҳар ва шаҳардан ташқари йўллар). "Йўлнинг конструкцияси (материаллар)” ва "Йўллар менджменти ва йўллар холатининг баҳолаш” мавзуларида презентация тақдитмотлари тақдим этилди.

   Ушбу семинарларда институтимиз профессор-ўқитувчилари, магистрантлар ва талабалар, ҳамда Корея Республикасининг "Транспорт инжиниринг” бўйича ихтисослашган мутахассис д-р Пьёнг Ун ЧЭ ва Япониянинг JICA халқаро ҳамкорлик агентлиги эксперт-консультанти НАРИКАВА Кацуо (Narikawa Kazuo)лар ҳам иштирок этишди.

Семинарни институт ректори А.Рискулов очиб берди.

Ўзаро ҳамкорлик

 

Подробнее
  • Просмотров: 35
  • Комментариев: 0

 

ЭЪЛОН

 


 

Подробнее
  • Просмотров: 98
  • Комментариев: 0

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси
институтида "Наврўзиннг муборак Ўзбекистоним!” шиори остида байрам тадбири

 

     Халқимизнинг доимо орзиқиб, интизор бўлиб кутадиган Янги кун ва янги фасл дебочаси, шарқона янги йилнинг бошланиши Наврўз айёми ўзининг маъно-мазмуни, кўрки таровати, теран фалсафаси билан бошқа байрамлар орасида алоҳида ўрин тутади.

Тошкент  автомобиль йўлларини лойиҳалаш,  қуриш ва эксплуатацияси институтида “Наврўзиннг муборак Ўзбекистоним!” шиори остида  байрам тадбириНаврўз табиат очилиши, уйғониш ва янгиланиш фасли бўлиб Шарқ дунёсидаги энг қадимий, биз учун асл миллий, ғоят ардоқли ва эъзозли байрамдир. Наврўз ўзгача бетакрор бир олам бўлиб, инсон зотини табиат билан доимо уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб яшашга даъват этадиган ўзаро мехр-оқибат, қадр-қиммат, хайру-саховат рамзи ва белгисидир.

 Мустақиллик йилларида бу байрам изчил ривожланди, такомиллашди, унинг мазмун-мохияти бойиди ва эзгулик  билан янги қирралари намоён бўлди

Жорий йилнинг 25 март куни институтимизда эзгулик, бағрикенглик ва нафосат байрами бўлмиш "Наврўз” муносабати билан "Наврўзиннг муборак Ўзбекистоним!” шиори остида катта байрам тадбири ташкил этилди.

Тошкент  автомобиль йўлларини лойиҳалаш,  қуриш ва эксплуатацияси институтида “Наврўзиннг муборак Ўзбекистоним!” шиори остида  байрам тадбири

Подробнее
  • Просмотров: 121
  • Комментариев: 0

Yangiliklar