• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar

Хитойлик Zhang Xuming га магистирлик дипломи муборак.

   Институт дунёнинг бир қанча ривожланган давлатлари билан ўзаро ҳамкорлик шартномаларига эга, жумладан, Корея Республикаси, Малайзия, Индонезия, Хитой, Германия, Испания, Латвия, Россия, АҚШ, Япония, Белоруссия, Польша давлатлари каби олий таълим муссасалари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. 

 

ХитойликZhang Xuming га магистирлик дипломи муборак.

  • Ko'rip chiqildi: 743

Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш институти ҳамкорликда "Қопламаларни тўлиқ сақлаш услублари (Pavement Preservation Techniques In General)” мавзусида Франциялик бош техник маслахатчи SAMIR SOLIMAN ва "ЮнидАсГрупп” компанияси ижрочи директори Н.М.Холиков иштирокида ҳалқаро семинар ташкил этишди

 

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги "Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ‑4954‑сонли фармони ижросини таъминлаш, ҳамда автомобиль йўллари қопламаларини жорий таъмирлаш, қопламаларга устки юзага сиртқи ишлов бериш, қопламаларнинг ғадир‑будурилигини ошириш технологияларини такомиллаштириш, бунинг учун Франция илғор технологияларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси раҳбарлигида Франция ва Қозоғистон Республикасидан ташриф буюрган мутахассислар иштирокида халқаро семинар ташкил этилди.

   Халқаро семинарда Франциядан ташриф буюрган халқаро техник маслаҳатчи SAMIR SOLIMAN ва "ЮнидАсГрупп” компанияси ижрочи директори Н.М.Холиков, Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси корхона ва ташкилотларининг бош мутахассислари, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг профессор‑ўқитувчилари ҳамда магистрантлари иштирок этишди.

   Ташриф доирасида Франциядан ташриф буюрган халқаро техник маслаҳатчи SAMIR SOLIMAN ва "ЮнидАсГрупп” компанияси ижрочи директори Н.М.Холиков "Қопламаларни тўлиқ сақлаш услублари (Pavement Preservation Techniques In General)” мавзусида ўқув семенари ташкил этишди.

   Ушбу семинар 2017 йил 22 июнь куни соат 10:00 да Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг мажлислар залида бўлиб ўтди. Семинарни институт ректори профессор А.Рискулов очди ва келгусида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига тўхталиб ўтиб, бугунги кунда автомобиль йўллари қурилиши соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлашда ушбу ҳамкорликнинг аҳамияти юқорилигини таъкидлаб ўтди. Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси бош мутахассиси Б.К.Касимходжаев сўзга чиқиб, бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар, хусусан Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси томонидан "Ҳаракатлар стратегияси”ни ҳаётга тадбиқ этиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди. Ушбу халқаро семинарнинг аҳамияти ва ундан кутилаётган натижалар ўз самрасини беришини таъкидлаб ўтди.

Қопламаларни тўлиқ сақлаш услублари (Pavement Preservation Techniques In General)

 

Қопламаларни тўлиқ сақлаш услублари (Pavement Preservation Techniques In General)

 

Қопламаларни тўлиқ сақлаш услублари (Pavement Preservation Techniques In General)

 

  • Ko'rip chiqildi: 647

Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш институти ҳамкорлигида Европа Иттифоқи Темпус дастури "544061-TEMPUS-1-2013-1-UK-TEMPUS-JPCR HIGHVEC: Автомобиль йўллари қурилиши ва автомобиль муҳандислиги бўйича янги магистратура дастурларини ишлаб чиқиш” лойиҳаси доирасида ҳалқаро семанар ташкил этишди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 августдаги "Автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш соҳасида кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш бўйича тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ‑2580‑сонли қарори, 2017 йил 14 февралдаги "Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ‑4954‑сонли фармони, 2017 йил 20 апрелдаги "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора‑тадбирлари тўғрисида”га ПҚ‑2909‑сонли қарорларидаги таълим жараёни сифатини ошириш бўйича вазифалар ижросини таъминлаш, ҳамда автомобиль йўллари соҳаси учун юқори малакали рақобатбардош кадрларни тайёрлаш учун хорижий олий таълим муассасалари профессор‑ўқитувчиларини таълим жараёнига жалб қилиш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси раҳбарлигида Европа Иттифоқи Темпус дастурининг "544061-TEMPUS-1-2013-1-UK-TEMPUS-JPCR HIGHVEC: Автомобиль йўллари қурилиши ва автомобиль муҳандислиги бўйича янги магистратура дастурларини ишлаб чиқиш” лойиҳаси доирасида халқаро семинар ташкил этилди.

    

Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш институти ҳамкорлигида Европа Иттифоқи Темпус дастури

  • Ko'rip chiqildi: 754

МОСКВА ШАХРИДАГИ УЧРАШУВ.

   Жорий йилнинг 15 июнида Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти вакиллари – ўқув ишлари бўйича проректор С.Ниязбеков ва кафедра мудири профессор А.Мухитдиновлар ҳамкорлик масалаларини кенгайтириш мақсадида Москва шаҳрига ўз ташрифларини бошлади.

МОСКВА ШАХРИДАГИ УЧРАШУВ. 

  • Ko'rip chiqildi: 710

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти 2017/2018 ўқув йили учун магистратуранинг қуйидаги мутахассисликлари бўйича абитуриентлардан хужжатлар қабулини эълон қилади:

  • Ko'rip chiqildi: 1025

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти 2017/2018 ўқув йили учун бакалавриатнинг қуйидаги кундузги таълим йўналишлари бўйича абитуриентлардан хужжатлар қабулини эълон қилади:

  • Ko'rip chiqildi: 1141

    Til, Язык, Language


Yangiliklar