Счетчики

"Карьера куни-2017” меҳнат ярмаркаси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан 2016 йилнинг 13 декабрида тасдиқланган "2017 йилда аҳоли бандлиги Дастури”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг 4.1-банди ҳамда ахолини бандлигини таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан 2016/2017 ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича битирувчиларни интелектуал салоҳиятидан унумли фойдаланиш ва уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида жорий йилнинг 8 апрель куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида иш берувчилар иштирокида "Карьера куни-2017” меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

“Карьера куни-2017” меҳнат ярмаркаси

 

Тадбир очилишида ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Б.Қосимходжаев, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги кадрлар бошқармаси бошлиғи А.Назаров, "Тошшаҳартрансхизмат” акционерлик компанияси кадрлар бошқармаси бошлиғи Б.Эгамбердиев, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси шахсий таркиб билан ишлаш бўлим бошлиғи подполковник Р.Камаловлар сўзга чиқиб, хозирги куда ёш кадрларга ҳукуматимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар ҳамда корхона ва ташкилотларда мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтишди ҳамда талаба-ёшларга келгусидаги ишларига мувофаққиятлар тилашди.

“Карьера куни-2017” меҳнат ярмаркаси

Тадбирда кадрларнинг асосий истеъмолчиларидан Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидаги корхона ва ташкилотлар, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, "Тошшаҳартрансхизмат” акционерлик компанияси, Ангрен логистика маркази, Олмалиқ кон-металлургия комбинати ва бошқа давлат корхоналари ўзларининг бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.

Ташкил этилган меҳнат ярмаркаси давомида битирувчи талабалар ўзларига мос мутахассисликлари бўйича корхоналар билан уч томонлама шартномалар имзоланди.

“Карьера куни-2017” меҳнат ярмаркаси

 

“Карьера куни-2017” меҳнат ярмаркаси

 

Хозирги кунда меҳнат бозорининг институт мутахассисларига бўлган талаб ва эҳтиёжлари мунтазам равишда ўрганиб борилмоқда. Келгусида иш берувчиларимизнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, "Автомобиль йўллари, кўприклар, тонеллар, ўтказгичлар ва аэродромларни лойиҳалаш ва қуриш”, "Шаҳар йўллари ва кўчалари”, "Қийматли инжиниринг”, "Транспорт логистикаси”, "Йўл қурилиши машиналари ва жиҳозлари эксплуатацияси” каби бакалавриат таълим йўналишлари ва уларнинг негизида магистратура мутахассиликлари бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш режалаштирилган.

 

Подробнее
  • Просмотрена: 585

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Жўра Абдуллаев билан ўтказилган ижодий учрашув.

 

   Жорий йилнинг 11 апрель куни А.Нваоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида "Академик соат” рукни остида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси академиги Жўра Абдуллаев билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти "Транспорт логистикаси” кафедраси катта ўқитвчиси Г.Хакбердиева, "Назарий механика ва материаллар қаршилиги” кафедраси ассистенти З.Шаропов ва 30 нафар талаба-ёшлар қатнашдилар.

   Учрашувни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори вазифасини бажарувчи У.Тешабаева очиб, кутубхонанинг тарихи ҳамда ҳозирги куни ҳақида маълумот берди. У.Тешабоева Ўзбекистон Миллий кутубхонасида "Академик соат” рукни остида Ўзбекистонда фан-техника ривожига ўз ҳиссасини қўшган олимлар билан учрашувлар ўтказиш анъанага айланганлиги ҳамда бугунги учрашув энергетик олим Жўра Абдуллаевнинг ҳаёт ва илм йўлига бағишланганлигини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Жўра Абдуллаев билан ўтказилган ижодий учрашув.Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Жўра Абдуллаев билан ўтказилган ижодий учрашув.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  Суҳбат давомида академик Жўра Абдуллаев энергетика соҳасига кириб келишига сабаб бўлган омиллар, уни бу соҳада ром этган кашфиётлар ва ўзининг илмий изланишлари ҳақида сўзлаб берди.

"Академик соат” рукни остида ташкил этилган учрашув иштирокчилари олимнинг ҳаёти ва илм йўлини ёритувчи китоблар кўргазмаси билан танишдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Жўра Абдуллаев билан ўтказилган ижодий учрашув.Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Жўра Абдуллаев билан ўтказилган ижодий учрашув.
Подробнее
  • Просмотрена: 505

ЭЪЛОН

 

Подробнее
  • Просмотрена: 469

Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтига ташриф буюрди

   Жорий йилнинг 5 апрель куни Германиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Н.Хёфер-Виссинг Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтига ташрифи амалга оширилди. Ташриф жараёнида келгусида Германия олий таълим ва илм - фан муассасалари билан ҳамкорлик қилиш бўйича институт ректори А.Рискулов билан учрашув бўлиб ўтди.

Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси  Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтига ташриф буюрдиГерманиянинг Ўзбекистондаги элчиси  Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтига ташриф буюрдиГерманиянинг Ўзбекистондаги элчиси  Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтига ташриф буюрдиГерманиянинг Ўзбекистондаги элчиси  Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтига ташриф буюрди

   Элчи жаноблари учрашувда институт ташкилий ва таълим тизими, иш фаолияти билан танишди, чет эл, хусусан, Германиянинг етакчи ОТМлари билан ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди. Асосий учрашувдан сўнг жаноб Хёфер-Виссинг ректорат кичик мажлислар залида проректорлар, деканлар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашу жараёнида Германиянг элчиси профессор-уқитувчиларимизнинг саволларига жавоб бериб ўтди.

Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси  Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтига ташриф буюрдиГерманиянинг Ўзбекистондаги элчиси  Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтига ташриф буюрди

Подробнее
  • Просмотрена: 545

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ” номли янги китоби тақдимоти

    Ёшлар ўртасида Диний экстремизм, миссионерлик ва унинг зарарли оқибатларини кенг ёритиш,ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилишини олдини олиш, ҳозирги тахликали замонда интернет тармоғи орқали тарқатилаётган ғаразли маълумотлар, вайронакор ғоялар, одоб-ахлоқни емирувчи иллатлар ёш авлоднинг ҳар бирига таъсир ўтказаётганлиги, кейинги пайтларда интернет орқали бузғунчиликка чақирувчилар, глобал тармоқдан қабиҳ мақсадда фойдаланувчилар кўпайиб бораётган айни кунда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 6 апрель куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, исломшунос олим Айдарбек Тулеповнинг "Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” номли янги китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ” номли янги китоби тақдимотиТошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ” номли янги китоби тақдимоти

    Ушбу тадбирда нститут ректори Алимжон Рискулов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими Илҳом Маърупов, Тошкент шаҳар Шайхонтохур туман бош имом хатиби Одилхон Исмоилов, Низомий номидаги Тошкент Давлат педогогика университети доценти Матлуба Қахарова, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор в.в.б. Ш.Мирзамуминов, факультет деканлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарлари, профессор-ўқитувчи ва талабалар иштирок этишди.

 

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ” номли янги китоби тақдимоти   Тақдимотни институт ректори А.Рискулов очиб, ёшларнинг онги ва тафаккурининг шаклланишида, уларни тарбиялашда, атрофда содир этилаётган воқея-ходисаларга бефарқлик билан эмас, аксинча мунтазам равишда огох, сергак бўлиш, ўз она Ватанига мухаббат, тарихига, маънавий меросига хурмат, эътиқодига садоқат рухида тарбиялаш учун улар қалбида ва онгида ҳамишауйғоқликни, безовталик, теранликни кучайтириш зарурлиги, шундагина кўзлаган натижа эриша оламиз. Бугунгизамон цивилизациясидан орта қолмай, у билан баравар юришга интилиш, янада баландроқ, юксакроқ мақсадларни, марраларни кўзлаш айни муддаодир.

 

    Юксак техник тараққиёт хосиласи бўлган интернетдан бугун ёшлар, нафақат улар, балки барчамиз иштиёқ билан фойдаланмоқдамиз. Шуни таъкидлаш жоизки унинг уммондек улкан тармоғининг ижобий имкониятлари билан бирга айрим сайтларда турли қора кучлар томонидан ёт ғоявий қарашларни тарғиб этишда хусусан, диний экстремистик ва террористик ташкилотлар томонидан ахоли, айниқса ёшлар онгини захарлаш, бошдан-оёқ фитнадан ибораткирдокорларига, ўз манфур ғояларигаэргаштириш борасида қилаётган маънавий тахтидларни кўллашда курол воситасига айланаётганлиги ғоят ташвишланарли. Бу хол хар биримизни хар дақиқа янада огох бўлишга, тинчлик-осойишталик хукум сураётган жаннатмакон юртимиздаги барқарорликни мустахкамлашга даъват этди.

   Тақдимотда сўзга чиққан Илҳом Маърупов, Одилхон Исмоилов, Матлуба Қахаровалар интернетни нотўғри ишлатиш хатарли оқибатларга, салбий натижаларга сабаб бўлиб, фойдасидан зарари ортиб кетаётганлиги, яъни интернет бузғунчи ғоялар, ёвуз қарашлар ва беҳаё маълумотлар тарқалишига сабаб бўлаётганлигини таъкидлаб ўтишди
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ” номли янги китоби тақдимотиТошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ” номли янги китоби тақдимоти

    Тақдимот давомида ушбу "Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” номли китобда халқимизни огоҳликка чақириш йўлида интернетдаги кўз илғамас, киши билмас ғоявий ҳамлалар аниқ мисоллар билан фош этилган. Шунингдек, ҳар бир иллатга қарши туриш учун аждодлар меросидан ўгитлар келтирилган, ислом дини кўрсатмалари ҳужжат-далиллар асосида батафсил баён қилинганлиги айтиб ўтилди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ” номли янги китоби тақдимотиТошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ” номли янги китоби тақдимоти

    Учрашув давомида маърузачилар Илҳом Маърупов, Одилхон Исмоилов, Матлуба Қахаровалар томонидан мавзу бўйича очиқ мулоқот ташкил этилди ва учрашувда энг фаол иштирок этган талабалар "Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” номли китоб билан тақдирландилар.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ” номли янги китоби тақдимотиТошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ” номли янги китоби тақдимоти


Подробнее
  • Просмотрена: 518

Ўзаро ҳамкорлик

   Жорий йилнинг 4-5 ва 11-13 апрель кунлари Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтнинг кичик мажлислар залида Германиянинг Любек университети профессори БОДО БИДЕРМАНН нинг инглиз тилида "Германия ва Европада таълим тизими”, "Тармоқли автомобил йўлларини лойиҳалаш учун йўриқномалар”, "Умумий фойдаланувдаги йўлларни лойиҳалаш учун йўриқномалар”, "Йўл қопламалари учун стандартлар” (Шаҳар ва шаҳардан ташқари йўллар). "Йўлнинг конструкцияси (материаллар)” ва "Йўллар менджменти ва йўллар холатининг баҳолаш” мавзуларида презентация тақдитмотлари тақдим этилди.

   Ушбу семинарларда институтимиз профессор-ўқитувчилари, магистрантлар ва талабалар, ҳамда Корея Республикасининг "Транспорт инжиниринг” бўйича ихтисослашган мутахассис д-р Пьёнг Ун ЧЭ ва Япониянинг JICA халқаро ҳамкорлик агентлиги эксперт-консультанти НАРИКАВА Кацуо (Narikawa Kazuo)лар ҳам иштирок этишди.

Семинарни институт ректори А.Рискулов очиб берди.

Ўзаро ҳамкорлик

    Семинар қатнашчилари Германияда бакалавриат ва магистратура таркиби, қабул қилиш, ўқиш, талабалар ўқитувчилар томонидан қайси боҳолаш мезонидан фойдаланган ҳолда баҳолаш ва Германия Олий таълим муассасаларидаги модул тизими ва унинг қулайликлари ҳақида батафсил маълумотлар олишди.

Ўзаро ҳамкорлик

   Семинар очиқ-мулоқот руҳида ўтди, тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачи томонидан жавоблар олишди.

Ўзаро ҳамкорлик

 Фото лавҳалар:

 

Ўзаро ҳамкорлик

 

Ўзаро ҳамкорлик

 


Подробнее
  • Просмотрена: 457