Счетчики
O‘zbekiston Milliy kutubxonasida "To‘qtag‘ul: qo‘shiqqa evrilgan, kuylarga to‘kilgan umr” kitobi tarjimasining taqdimoti bo‘lib o‘tdi
      O‘zbekiston Milliy kutubxonasida “To‘qtag‘ul: qo‘shiqqa evrilgan, kuylarga to‘kilgan umr” kitobi tarjimasining taqdimoti bo‘lib o‘tdi

2016 yil 1 mart kuni O‘zbekiston Milliy kutubxonasida "To‘qtag‘ul: qo‘shiqqa evrilgan, kuylarga to‘kilgan umr” kitobi tarjimasining taqdimoti bo‘lib o‘tdi. Taqdimotda turkiyshunos olimlar, tilshunoslar, tarjimonlar, adabiyotshunoslar va kutubxona foydalanuvchilari ishtirok etdilar.Anqara universiteti Til tarixi va geografiya fakulteti professori Gulzura Jumakunova rahbarligida bir guruh turkiyshunos-tarjimonlar tomonidan nashr ettirilgan makur kitobni qirg‘iz tilidan filologiya fanlari nomzodi, dotsent Zuhriddin Isomiddinov tarjima qilgan. Bag‘ishlov-kitob qirg‘iz xalqining ulug‘ oqini To‘qtag‘ul tavalludining 150 yilligiga bag‘ishlangan bo‘lib, "Eskishahar” Turkiya Madaniyat markazi agentligi tomonidan chop etilgan. Uning tayyorlanishida To‘qtag‘ulning hayot yo‘li va uning asarlari talqinini tadqiq etgan qirg‘iz, o‘zbek, ozarbayjon, qozoq, turkman , turk adabiyotshunoslari va O’zbekiston - Qirg’iziston do’stlik jamiyati a’zolari ishtirok etdilar.

 

Подробна
  • Просмотрена: 784

Тошкент автомобил-йўллар институти "Олий таълим муассасасининг энг яхши педогоги” Республика танлови совриндорларининг ўқув-методик семинари

Жорий йилнинг 17.02.2016 куни институт ректорат мажлислар залида "Йўл қурилиши” факультети профессор-ўқитувчилари иштирокида "Олий таълим муассасаининг энг яхши педагоги” семинар тренинги ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 24 февралдаги "Олий таълим муассасаининг энг яхши педагоги” танлови тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақидаги 32-сон қарорига мувофиқ  Тошкент автомобил йўллар институтининг "Йўл қурилиши” факультетида "Олий таълим муассасаининг энг яхши педагоги” Республика танлови ғолибларининг касбий ютуқлари: ўқув-методик; илмий тадқиқот; маънавий-маърифий йўналишларидаги эришган ютуқлари, хамда педагогик махоратини факультет профессор-ўқитувчилари орасида оммалаштириш мақсадида танлов ғолиблари профессорлар Б.Бозоров ва Р.Шукуровлар иштирокида семинар тренинг ўтказилди. 
Подробна
  • Просмотрена: 789

"ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ”

 

 

“ИНТЕРНЕТДАГИ ТАХДИДЛАРДАН ХИМОЯ” 

Ёшлар ўртасида Диний экстремизм, миссионерлик ва унинг зарарли оқибатларини кенг ёритиш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилишини олдини олиш, ҳозирги тахликали замонда интернет тармоғи орқали тарқатилаётган ғаразли маълумотлар, вайронакор ғоялар, одоб-ахлоқни емирувчи иллатлар ёш авлоднинг ҳар бирига таъсир ўтказаётганлиги, кейинги пайтларда интернет орқали бузғунчиликка чақирувчилар, глобал тармоқдан қабиҳ мақсадда фойдаланувчилар кўпайиб бораётган айни кунда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 17 февраль куни Тошкент автомобил-йўллар институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, исломшунос олим Айдарбек Тулеповнинг "Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” номли янги китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

 

“ИНТЕРНЕТДАГИ ТАХДИДЛАРДАН ХИМОЯ”     “ИНТЕРНЕТДАГИ ТАХДИДЛАРДАН ХИМОЯ”

 ТадбирдаЎзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакили Хайрулло Турматов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси Илҳом Маърупов, Тошкент шахар Шайхонтохур туман бош имом хатиби Одилхон    Исмоилов, Тошкент тиббиёт академияси Хотин-қизлар қўмитаси раиси Л.Абдукадирова, ТАЙИ ректори М.Арипджанов, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Г.Турсунова, Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Мирзамуминов, факультет деканлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарлари, профессор-ўқитувчи ва талабалар иштирок этишди.

 

Подробна
  • Просмотрена: 959

"Асрларни мунаввар айлаган даҳолар!”

 

Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги ҳамда Захириддин Мухаммад Бобур таваллудининг 533 йиллиги муносабати билан 2016 йил 12 февраль куни Тошкент автомобил-йўллар институтида "Навоийхонлик ойлиги” доирасида "Асрларни мунаввар айлаган даҳолар!” мавзусида адабий-бадиий кеча ўтказилди
 

  

“Асрларни мунаввар айлаган даxолар!” “Асрларни мунаввар айлаган даxолар!”

  

Адабий кечада Тошкент Давлат юридик университети "Тил ўрганиш маркази” кафедраси доценти филология фанлари номзоди Насиба Бозорова ўз маърузалари билан иштирок этди.

Кеча давомида талабалар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилиб, Навоий ва Бобур ижодидан ғазал ва рубоийлар ижро этилди.

Подробна
  • Просмотрена: 734

Тошкент автомобил - йўллар институти талаба-ёшлари ўртасида Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги ҳамда Захриддин Муҳаммад Бобурнинг таваллудининг 533 йиллигига бағишлаб ўтказилган "Заковат” интеллектуал ўйини тўғрисида

Жорий йилнинг 11 февраль куни институтда факультетлараро талаба-ёшлар ўртасида ёшларнинг интеллектуал салоҳиятни ҳамда уларнинг мустақил фикрлаш қобилиятларини янада ошириш, ҳамда ёшларга ҳозирги шиддат билан тараққий этаётган замонда нафақат тарихий, балки дунёвий, фалсафий ва замонавий билимларни пухта эгаллашига қаратилган "Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.

 



 

Подробна
  • Просмотрена: 805
Тошкент автомобил-йўллар институтининг барча факультетларида гуруҳлар кесимида
"Қиёматга қолган қарз” видеофильм намойиши

 

   Режа асосида гуруҳларда тегишли идоралар масъуллигида ишлаб чиқилган фуқароларнинг террорчилик ҳаракати, мавжуд шароитда ўзларини тутишлари, ҳушёрлик ва огоҳликка чақиришга қаратилган "Қиёматга қолган қарз” номли видеофильм намойиши ташкил этилди
Подробна
  • Просмотрена: 636