Счетчики

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган "Гиёҳвандлик моддаси ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтириш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2016 йил октябрь-ноябрь ойлари давомида манфаатдор идоралар билан хамкорликда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида гиёхвандлик ва унга қарши курашишга қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш хамда уларнинг бу борадаги тушунчаларини ошириш мақсадида "Гиёхвандлик моддалари ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини янада кучайтириш тўғрисида”ги мавзумида бир қатор маърифий учрашувлар ўтказилиши белгиланган.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 26 октябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида гиёхвандлик ва унга қарши курашга қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш ҳамда уларнинг бу борадаги тушунчаларини ошириш мақсадида "Гиёхвандлик моддалари ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини янада кучайтириш тўғрисида”ги мавзуда тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

 Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган “Гиёҳвандлик моддаси ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтириш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази бўлим бошлиғи Ш.Ғуломов, Тошкент шахар Наркология диспансери нарколог шифокори Н.Бобожонова, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази мутахассиси Н.Файзуллаева, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул ходими Х.Эшовлар иштирок этишди.

 Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган “Гиёҳвандлик моддаси ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтириш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.  Тадбирда сўзга чиққанлар мавзу юзасидан қуйидаги фикрларни билдирди. Гиёҳвандлик ва унинг салбий оқибатлари ҳақида далилий мисоллар келтиришди. Гиёҳванд моддаларни бир маротаба истеъмол қилиб кўрган одам уни қайта-қайта истеъмол қилишга уриниши ва бунинг оқибатида инсон умри заволга юз тутишини ҳамда гиёҳвандлик оқибатида ногирон фарзандлар дунёга келиши, гиёҳвандлар қилмишларининг содир этилиши ортидан келиб чиқувчи аҳоли соғлиги ва ҳаётига жиддий хавф туғдирадиган жиноятчилик,

 

 

Подробна
  • Просмотрена: 501

ФАРЗАНДЛАРИ СОҒЛОМ ЮРТ ҚУДРАТЛИ БЎЛУР

 

   Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини ислоҳ этиш ва ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида аҳамият берила бошланди. Модомики, спорт — соғлом авлод, соғлом келажак, дегани. Фақат соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади.

Соғлом бола – юрт таянчи. Эртанги кунимиз бугун фарзандларимизни қай даражада етук, баркамол ва соғлом қилиб вояга етказишимизга бевосита боғлиқ. Шундай экан, "фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур”, деган ҳикматли сўзнинг замирида албатта катта маъно-мазмун мужассам.

ФАРЗАНДЛАРИ  СОҒЛОМ ЮРТ  ҚУДРАТЛИ  БЎЛУР  Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сон Қарори билан тасдиқланган "Cоғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг "Автомобиль йўллари ва аэродромларни қуриш, эксплуатация қилиш” кафедраси томонидан институтнинг 5-сонли талабалар турар жойида "Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлурмавзусида "Кафедра куни” маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

   Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сон Қарори билан тасдиқланган "Cоғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг "Автомобиль йўллари ва аэродромларни қуриш, эксплуатация қилиш” кафедраси томонидан институтнинг 5-сонли талабалар турар жойида "Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлурмавзусида "Кафедра куни” маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

  ФАРЗАНДЛАРИ  СОҒЛОМ ЮРТ  ҚУДРАТЛИ  БЎЛУРЙиғилганлар томонидан Республикамизнинг Биринчи Президенти, И.А.Каримовнинг машҳур ибораларига кўра "Ҳеч бир нарса мамлакатни спорт каби тезда дунёга машҳур қила олмайди”. Бу сўзлар Бразилияда яна бир бор ўз исботини топди деб, аввал олимпиячиларимиз, кейинроқ паралимпиячиларимиз диёримизни бутун дунёга машҳур қилганлиги тўғрисида атрофлича маълумотлар бериб ўтишди.Тадибр давомида талаба-ёшларлар ўртасида гуруҳлараро спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Мусобоқа сўнгида ғолибларга кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан совғалар тақдим этилди.

Подробна
  • Просмотрена: 526

ТИЛ МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

"...ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади. Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. Она тили бу миллатнинг руҳидир”

И. А. Каримов. "Юксак маънавият — енгилмас куч”.

 

    Дарҳақиқат, Конституциямизнинг 4-моддасида"Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади, деб белгиланиши ҳам бежиз эмас.

Истиқлолнинг илк нишонаси — "Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида"ги Қонун қабул қилинганига мана 27 йил тўлди.

Шу муносабат билан Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида жорий йилнинг 21 октябрь куни "Тил миллат кўзгуси” мавзусида адабий кеча ташкил этилди.

ТИЛ  МИЛЛАТ  КЎЗГУСИАдабий кечада Римсал академик лицейи ўқитувчилари Казакбайев Ш., Отажонов ҳамда Тошкент давлат Консерватория институти талабалари, "Ўзбек ва хорижий тиллар” кафедраси ўқитувчилари ва талабалар иштирок этишди. Тадбирда таклиф этилган қатор мутахассислар томонидан Конститутциямизнинг 4-моддасида Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир, деб қайд этилгани ва 1989-йил 21-октабрь куни Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлиги муносабати билан ҳар йили ушбу санада турли хил байрамлар ташкил этилиши бежиз эмаслиги ҳамда шу кундан бошлаб биз ўз она тилимизда эркин суҳбатлаша олиш, иш ҳужжатларини айнан ўзбек тилида юритиш имкониятига эга бўлинганлиги тўғрисида маълумотлар бериб ўтишди.

ТИЛ  МИЛЛАТ  КЎЗГУСИТИЛ  МИЛЛАТ  КЎЗГУСИ

Подробна
  • Просмотрена: 757

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМНИНГ ҒОЯВИЙ ИЛДИЗЛАРИ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШ

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти талабалари билан жорий йилнинг 14 октябрь куни "Диний экстремизм ва терроризмнинг ғоявий илдизлари ва унга қарши курашмавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси билан ҳамкорликда ўтказиладиган тадбирлар режасига мувофиқ Ўзбекистон Респубикаси ИИВ Академияси Махсус фанлар цикли бошлиғи подполковник У.К.Нуруллаев, катта ўқитувчи, подполковник Д.А.Таджибоева, катта ўқитувчи, подполковник Н.Т.Убайдулла-зода иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМНИНГ ҒОЯВИЙ ИЛДИЗЛАРИ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШ
ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМНИНГ ҒОЯВИЙ ИЛДИЗЛАРИ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШ

Маърузачилар ўз чиқишларида мамлакатимиз фуқаролари, айниқса ёшларимиз ўртасида диний экстремизм ва ақидапарастлик мафкураси, «оммавий маданият»нинг салбий иллатлари таъсирига тушиб қолмаслик ҳамда маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатларнинг олдини олиш бугунги кунда долзарб масалалардан бири эканлигини таъкидлаб, халқимизнинг табиатига мутлақо ёт бўлган сиёсий, диний экстремизм, ақидапарастлик ва бошқа ёвуз оқимларнинг минтақамизга кириб келиши ва тарқалиши тинчлик ва осойишталикка, фарзандларимизнинг келажагига катта хавф туғдиришини одамлар онгига чуқур сингдириб борилиши лозимлигини, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов таъбири билан айтганда, халқимиз тафаккурида юксак ахлоқий, маънавий қадриятларни қарор топтириш ва мустаҳкамлаш орқали уларни ёвуз кучларга қарши курашга сафарбар этиш зарурлигини таъкидлади. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов таъкидлаганидек, "...муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини ўниб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтириш, ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш вазифаси ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда”. Дин кишиларни ҳамиша яхшиликка, эзгу ишларга чорлаган. Жумладан, ота-боболаримизнинг муқаддас эътиқоди бўлган ислом дини ҳам юксак инсоний фазилатларнинг шаклланишига хизмат қилган. У туфайли халқимиз минг йиллар мобайнида бой маънавияти ва мероси, ўзлигини омон сақлаб келди. Шу нуқтаи назардан қараганда, одамларнинг эътиқоди ва диний ҳиссиётларидан фойдаланиб, экстремистлар ва террорчилар томонидан гўёки ислом байроғи остида содир этилаётган жиноятлар уларнинг асл қиёфасини намоён этаётганлигини таъкидлашди.

Маърузалар сўнгида йиғилишда иштирок этаётган институт ўқитувчи ва талабалари ўзларнинг мавзуга оид фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди ва йиғилиш якунида институт профессор - ўқитувчилари ва талабалари томонидан қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

Подробна
  • Просмотрена: 637

ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ

    Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов томонидан ишлаб чиқилган тараққиётнинг "ўзбек модели”га ҳамда кучли ижтимоий сиёсат принципларига асосланган ҳолда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қатор қонунларда мустаҳкамлаб қўйилди.
ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ Мазкур ислоҳотларнинг давоми сифатида "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2016 йил 15 сентябрдан кучга кирди. Қонунга кўра, ёшларга оид давлат сиёсати деганда давлат томонидан амалга ошириладиган ва ёшларнинг интеллектуал, ижодий ва бошқа салоҳиятини ривожланиши учун шароитлар яратилиши кўзда тутадиган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий чоралар тушунилади. Ҳужжатда "ёш фуқаролар” (14 дан 30 ёшгача бўлган шахслар), "ёш оила”, "ёш мутахассис”, "ёшлар тадбиркорлиги” каби тушунчаларга батафсил тўхталиб ўтилган.Қонунда ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий тамойиллари тариқасида очиқлик ва шаффофлик, ёшларнинг мазкур сиёсатни амалга оширишдаги иштироки, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, маънавий-маърифий ва маданий қадриятлар устуворлиги, шунингдек, ёшларнинг камситилишига йўл қўйилмаслиги кўрсатиб ўтилган.
   ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ
   
Подробна
  • Просмотрена: 741

Goethe Institutida tarjimon kuni

         Joriy yilning 30 sentyabr kuni Goethe Institutida xalqaro tarjima kunini nishonlash uchun ilmiy-amaliy konferensiya bo'lib o'tdi.

Tadbirda yangi zamonaviy formatda, "ishda Tarjimon"degan tadbir bo'lib o'tdi,chet tillar tarjimon-mutahassis Hafiza Qo’chqorovna bizni o’z ijodiy faoliyatlari bilan tanishtirdilar. Goethe Institutida asl nemischa matn o'zbek adabiy tiliga tarjima qay tarzda o’tkanini kuzatish mumkin bo’ldi.
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 

          Institutimizning II kurs talabalari Jubatov Arximed, Muhidov Azamat, Qurbonov Shahnur ishtirok etdilar. Tadbir bizning talabalar uchun samarali bo’lib o’tdi. Ular o’zlariga bunday savollarga javob topdilar: Qanday qilib kitob tarjimasini qilish mumkin? Umuman olganda bu qiyinmi? Odatda tarjima qanchalik tez bajariladi? Tarjima qilinayotkanda tarjimon qanday uslublarni qo’llashi mumkun?

Halqaro aloqalar bo’limi

 

Подробна
  • Просмотрена: 483