• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar

Корея Республикасининг Kyungnam университети билан хамкорлик имкониятлари

    6 июн куни институт ректори А.Рискулов Корея Республикасининг Kyungnam университети Халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи Кангни қабул қилди. Кореялик мехмон ўз университети ҳақида, ўқиш, таълим олиш ва имлмий тадқиқотлар ўтказишга оид бой имкониятлари тўғрисида презентация қилиб берди.

Корея Республикасининг Kyungnam университети билан хамкорлик имкониятлари

   Институтимиз томонидан меҳмонга керакли маълумотлар берилди, ва талаба ва профессор-ўқитувчиларимизнинг алмашинуви дастурлари ва илмий даража олиш учун Кореяда тадқиқотлар, шу жумладан, илмий рахбарни танлашга оид қизиқиши билдирди.

Халқаро алоқалар бўлими

Подробнее
  • Просмотров: 40
  • Комментариев: 0

Россия университетлари магистратурасида ўқиш

   6 июн куни институт ректори А.Рискулов LC Land фирмасининг «Образование за рубежом» лойихалари менеджерлари Царькова О.Ф. ва Старков А. лар билан музокаралар ўтказди.

  Сухбат даврида фирма рахбарлари Россиянинг «Южно-Уральский государственный университет» ва "Тюменский индустриальный университет” ўқув дастурлари, шу жумладан, 2017-2018 ўқув йилида ушбу университетларнинг грант асосида бериладиган бакалавриат ва магистратура имкониятлари, шарт-шароитлари билан таништирдилар. Ушбу маълумотларидан келиб чиқиб, инстиутимизнинг кўпгина йўналишида талабаларимиз ўз имконият ва омадини синаб кўришлари мумкин бўлади. Ўқиш учун танлов жараёни Тошкентда июль ойида бўлиб ўтади.

Россия университетлари магистратурасида ўқиш

 

Подробнее
  • Просмотров: 29
  • Комментариев: 0

Япония давлатининг Нагойя университети билан учрашув

   21 май куни институтимизга Япония давлатининг Нагойя университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимлари – лойиха координатори Эйити Имамура ва ижрочи директори Э.Элмуродов ташриф буюрдилар. Бугунги кунга қадар Осиёдаги 27 та университети ичида 6-ўринда туришини, бундан ташқари Японияда 2001 йилдан буён халқаро аҳамиятга эга бўлган Нобел мукофоти 21 ни ташкил қилса, улардан 6 таси ушбу университетнинг профессорларига тегишлийли эканлигини таъкидлади.

   Нагоя университети тўғрисида презентация қилинди, шу жумладан магистратурада ва докторантура ўқиш ва тадқиқотлар олиб бориш имкониятлари тўрисида сухбат олиб борилди.

Япония давлатининг Нагойя университети билан учрашув

  Институтимиз томонидан мехмонга керакли маълумотлар берилди, ва талаба ва профессор-ўқитувчиларимизнинг алмашинуви дастурлари ва илмий даража олиш учун Японияда тадқиқотлар олиб боришга қизиқишини билдирди.

Халқаро алоқалар бўлими

 

Подробнее
  • Просмотров: 31
  • Комментариев: 0

"Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди

 

   Мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар халқимиз турмушининг обод, ҳаётининг эса фаровон бўлишига, турли соҳаларда намунали фаолият кўрсатадиган иқтидорли ёшларни аниқлаб, уларга янада кенг истиқбол яратишга хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори асосида 2009 йилдан буён ўтказиб келинаётган "Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловини бу йўналишдаги самарали тадбирлардан бири десак муболаға бўлмайди. Бу танлов мамлакатимиз бўйлаб уч босқичда юқори савияда ўтказиб келинмоқда.

Жориййилнинг 7 июнь куни Тошкент автомобиль йўларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Маданият саройида "Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.

“Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди

Подробнее
  • Просмотров: 40
  • Комментариев: 0

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йуллари давлат кўмитаси таркибига ўтказилаётган таълим муассасаларини топшириш-қабул қилиш ишларини амалга ошириш тугрисидаги карори

Подробнее
  • Просмотров: 55
  • Комментариев: 0

1 ИЮНЬ – ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ

 

   Жорий йилнинг 1 июнь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти раҳбарияти "1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш” куни муносабати билан Тошкент шаҳар Яшнабод туманида жойлашган 30-Меҳрибонлик уйига ташрифи амалга оширилди.

1 ИЮНЬ – ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ 

   Навқирон авлоднинг камолоти йўлида ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш, уларнинг ижодий –интелектуал салоҳиятини юксалтириш, ижтимоий холати, миллатидан қатъи назар, болаларнинг эзгу орзулари ижобати йўлида кенг имкониятлар эшигини очиб бериш давлатимиз сиёсатининг уствор йўналишларидан бирига айланган.

Болалар ҳуқуқларини халқаро-ҳуқуқий асослари ҳақида гап бораркан, бу борада 1989 йил 20 ноябрда қабул қилинган БМТ болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни Ўзбекистон Республикаси 1992 йил 9 декабрида ратификация қилинганлигини эслаб ўтиш жоиз. Мазкур ҳужжат бола ҳуқуқлари соҳасидаги миллий қонунчиликни ривожлантиришнинг мукаммал андозаси бўлиб, мамлакатимизда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини босқичма-босқич ислох этиш ва қонунчиликни такомиллаштиришга жиддий эътибор қаратиб келинмоқда.

1 ИЮНЬ – ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ

 

 

Подробнее
  • Просмотров: 69
  • Комментариев: 0

Yangiliklar