• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar

"ИСЛОМДА ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМГА ЎРИН ЙЎҚ”

 

 

   Ҳозирги кунда дунёдаги энг глобал муаммога айланган экстремизм ва терроризм ҳамда турли мақсадларда фаолият юритаётган гуруҳларнинг дин ниқоби остида, муқаддас Ислом динининг асл моҳиятини бузган ҳолда қилаётган ишлари, айниқса, ўз тарғибот доирасини кенгайтириш учун оммавий ахборот воситалари, интернет глобал тармоқлардан кенг фойдаланаётганлиги кишини ўйга толдиради. Чунки, ҳозирги кунда интернет тармоғи инсонлар, айниқса, ёшлар ҳаётининг асосий қисмига айланиб қолаётганлиги натижасида экстремизм билан боғлиқ муаммолар, жумладан, алданиб қолаётган, интернет тармоқларидаги бузғунчи ва ёт ғоялар исканжасига тушиб, мазкур гуруҳларга беихтиёр кириб қолаётган ёшларнинг кўпайиб бораётганлиги ҳар биримиздан ҳушёрликни талаб қилади. Ана шу долзарб мавзуга бағишлаб, ёшларда бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни ошириб бориш, айни кунларда ер юзида кенг ёйилаётган экстремизм ва терроризмнинг келтириб чиқараётган салбий оқибатларидан хабардор қилиш орқали ёшларнинг хушёрлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 1 ноябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Исломда экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ” мавзусида тадбир ташкил этилди.

“ИСЛОМДА ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМГА ЎРИН ЙЎҚ”

 

  • Ko'rip chiqildi: 253

Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 106-сонли заиф эшитувчи ва ногиронлар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатига ташриф уюштирилди.

    Ўзбек халқига хос ва мос фазилатларни таълим ва тарбия жараёни билан биргаликда олиб борган ҳолда меҳр-эътиборга муҳтожлар ҳамда кам таъминланган ва боқувчисини йўқотганлар ҳолидан хабар олиш институт жамоаси учун анъана тусига кирган. Ана шундай анъананинг давоми сифатида жорий йилнинг 27 октябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Ўзбекистон ёшлар иттифоқи "АЙ ва СИ” факультети Кенгаши фаол талаба-ёшларининг Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 106-сонли заиф эшитувчи ва ногирон болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатига ташрифи уюштирилди. 

Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 106-сонли заиф эшитувчи ва ногиронлар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатига ташриф уюштирилди.

 

   Ташриф аввалида мактаб интернати тарбияланувчилари билан учрашув ўтказилди ва институт билан интернатнингҳамкорилигига бир йил тўлиши муносабати билан "Ўзбек тилим-жон-у дилим” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида мактаб тарбияланувчилари томонидан турли рақс ҳамда қизиқарли саҳна кўринишлари намойиш этилди. Тадбирда Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг "ZO’R TV” телеканали "REAL HIT” кўрсатуви бошловчиси Жахонгир Ходжаев ҳам иштирок этиб, табирнинг жозибали кўринишига муносиб ҳисса қўшди.

Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 106-сонли заиф эшитувчи ва ногиронлар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатига ташриф уюштирилди.

 

  • Ko'rip chiqildi: 252

"ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ВА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ҒОЯЛАРИНИ КЕНГ ТАРҒИБ ҚИЛИШ” мавзусида маърифий учрашув ўтказилди.

 

   Инсоният тарихига назар ташласангиз, қайси жамиятларда аҳиллик, биродарлик, ўзаро ҳамжиҳатлик жорий бўлса, уларда тараққиёт, равнақ ва эл осойишталиги-ю фаровонлиги ҳукм сурган. Аксинча, қай бир жамиятда муросасизлик, ноаҳиллик, ўзаро хусумат кучайса, бундай жамиятларда уруш ва можаролар авж олган, юрт вайрон, эл пароканда бўлган.

   Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти талаба-ёшлари ўртасида жорий йилнинг 9 ноябрь куни "Диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларини кенг тарғиб қилиш” мавзусида соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда учрашув ташкил этилди.  Маърифий учрашувда Миробод тумани "Ал Бадр” жомеъ масжиди бош имом-хатиби О.Холмуродов, институт Маънавий ва маърифий ишлар бўйича проректор в.в.б. Ш.Мирзамўминов, институт факультет декан ўринбосарлари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.

“ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ВА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ҒОЯЛАРИНИ КЕНГ ТАРҒИБ ҚИЛИШ” мавзусида маърифий учрашув ўтказилди. 

 

   Тадбир давомида сўзга чиққан Миробод тумани "Ал Бадр” жомеъ масжиди бош имом-хатиби О.Холмуродов ўзининг "Ислом – тинчлик, тотувлик, эзгулик ва бағрикенглик дини” мавзуидаги маърузасида жамиятда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик ғояларини чуқур сингдириш, диний ва миллий қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани, ёшларни азалий миллий қадриятларимиз асосида баркамол этиб тарбиялаш, уларни ҳозирги таҳликали даврда турли сохта ва мутассиб ғоялардан авайлаб-асрашга қаратилган ишларнинг натижадорлигини ошириш масалаларига ҳамда мамлакатимизда миллатлараро ва динлараро муносабатларда юритилаётган оқилона сиёсат асосида ҳар бир шахснинг виждон ва эътиқод эркинлиги, диний қарашларидан қатъи назар тенг ҳуқуқлилиги таъминланаётганига тўхталиб ўтди.

   Тадбирда институт талаба-ёшлари ўзларини қизиқтирган саволлари билан маърузачиларга мурожаат қилиб, соҳа мутаҳассисидан керакли жавобларни олишди.

“ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ВА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ҒОЯЛАРИНИ КЕНГ ТАРҒИБ ҚИЛИШ” мавзусида маърифий учрашув ўтказилди.

 

  • Ko'rip chiqildi: 218

"ЎЗЭКСПОМАРКАЗ” НИНГ КЎРГАЗМАЛАР ЗАЛИДА ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 23-26 ОКТЯБРЬ КУНЛАРИ "INNOWEEK 2018”ХАЛҚАРО ИННОВАЦИЯЛАРҲАФТАЛИГИ ЎТКАЗИЛДИ.

   Жорий йилнинг 23-26 октябрь кунлари "ЎЗЭКСПОМАРКАЗ” нинг кўргазмалар залида ташкил қилинган "INNOWEEK 2018” халқаро инновациялар ҳафталигида Ўзбекистон, Австрия, АҚШ, Буюк Британия, Голландия, Италия, Исроил, Россия, Туркия, Эстония, Эрон, Қозоғистон каби 30 дан ортиқ давлатлардан мутахассислар ўз инновацион ишланмалари билан иштирок этдилар.

   Ярмаркани ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад иқтисодиётнинг реал сектори билан илмий академик ва саноат илмий тадқиқотчилик муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳамкамлаш ҳисобланади. Ушбу инновацион ҳафталикда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти "Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси аъзолари Р.Худайқулов ваХ.Абдуллаевлар "Автомобиль йўлларида шовқин қайтарувчи тўсиқларни қўллаш” мавзусидаги лойиҳаси билан иштирок этдилар.

“ЎЗЭКСПОМАРКАЗ” НИНГ КЎРГАЗМАЛАР ЗАЛИДА ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 23-26 ОКТЯБРЬ КУНЛАРИ “INNOWEEK 2018”ХАЛҚАРО ИННОВАЦИЯЛАРҲАФТАЛИГИ ЎТКАЗИЛДИ. 

 

 

  Таклиф этилаётган ишланманинг мақсади- автомобиль йўлларида шовқин қайтарувчи тўсикларни тадбиқ қилиш ва бунинг натижасида йўл атрофида истиқомат қилувчи аҳолининг ҳаёт шароитини яхшилашдан иборат. Хафталик давомида "Автомобиль йўлларида шовқин қайтарувчи тўсиқларни қўллаш” мавзуси таклиф этилган лойиҳага кўплаб меҳмонлар қизиқиш билдирдилар. Ярмарка давомида Автомобиль йўллари Давлат қўмитаси "Мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш” бошқармаси бошлиғи Д.Мусаев ва "Йўл лойиҳа экспертиза” УК директори Б.Қосимходжаев билан институтнинг "Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси ўртасида кўп йиллик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

“ЎЗЭКСПОМАРКАЗ” НИНГ КЎРГАЗМАЛАР ЗАЛИДА ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 23-26 ОКТЯБРЬ КУНЛАРИ “INNOWEEK 2018”ХАЛҚАРО ИННОВАЦИЯЛАРҲАФТАЛИГИ ЎТКАЗИЛДИ.

 

  • Ko'rip chiqildi: 241

ВАТАН — МУҚАДДАС, УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШАРАФЛИ БУРЧДИР!

 

 

 

    Ватан-ҳар биримиз учун муқаддасдир. Шу боис уни чин дилдан севиб ардоқлаш, тинчлик-осойишталигини таъминлаш, хавфсизлигини ҳимоя қилиш, янада равнақ топишига ҳисса қўшиш ҳар бир фуқаронинг шарафли бурчидир. Бугун мамлакатимизда ҳукм сураётган барқарорлик, чегаралар дахлсизлиги, тинчлик ва осойишталигимиз, маълум маънода мард ва жасур ўғлонларимизнинг матонати, куч-қудрати билан изоҳланса, ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Чунки Ватанимиз, ҳар биримизнинг ҳаётимиз, ҳотиржамлигимиз, ору номусимиз замирида юрт ўғлонларининг тимсоллари мужассам. Шунинг учун ҳам она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Шу муносабат билан жорий йилнинг 17 октябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти профессор-ўқитувчи, ходим ва талаба-ёшлари ўртасида Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш улар қалбида Ватан тақдирига юксак даҳлдорлик, шижоат ва фидоийлик туйғуларини шакллантириш мақсадида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

   Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Давлат техник назорати бўлими бошлиғи, подполковник Мирзаабдуллаев Акром Мирзараҳмонович, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бош санитария шифокори, полковник Тўҳтаматов Равшан Холматович, Миробод тумани Мудофаа ишлари бўлим бошлиғи Шерметов Отабек Исмоилович, 71186-сонли Ҳарбий қисм Маданият ва маърифат ишлари бўйича қисм камандири ёрдамчисиАннаев Элёр Самандарович, 71186-сонли Ҳарбий қисм взвод камандири Матчонов Омонбой Камилжанович ҳамда институт Ҳарбий кафедраси катта ўқитувчиси, майор Жуманов Садулла Лапасовичлар иштирок этишди.

ВАТАН — МУҚАДДАС, УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШАРАФЛИ БУРЧДИР!

  • Ko'rip chiqildi: 322

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг24 октябрь куни олий таълим соҳасини янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилишида белгиланган топшириқ ва вазифалар билан институтда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчи, ходимларни таништириш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида йиғилиш бўлиб ўтди

   Йиғилишда институт ректори А.Рисқулов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 24 октябрь куни олий таълим соҳасини янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилишида сўзлаган нутқининг мазмун-моҳиятига тўҳталиб, олий таълим муассасалари олдига қўйилган вазифа ва топшириқларни ўз вақтида сифатли ижросини таъминлаш, шунингдек, олий таълим тизимига оид янгиликлар билан таништириш билан бирга, институтнинг нуфузи ва профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини ошириш, шунингдек, дарс машғулотларига қўйилган талабларнинг бажарилиши борасида маъруза қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 24 октябрь 

 

  Илм-фанни ривожлантиришга қаратилган келишувлар асосида профессор-ўқитувчиларнинг илмий-педагогик салоҳиятини мустаҳкамлаш, малакасини ошириш, олий таълим тизимига илмий-технологик ишланмалар ва ахборот технологияларини кенг жорий этиш бўйича белгиланган топшириқларни институт доирасида ижросини таъминлаш бўйича масъулларга кўрсатмалар ҳамда таклифлар берилди.

  Институт фаолиятини танқидий ўрганиш ҳамда келгусида амалга ошириладиган ишларни режалаштириш мақсадида ишчи гуруҳи тузилиб, таълим жараёнининг сифат-самарадорлигини ошириш борасида амалий ёрдам бериш тизимини ташкил этиш, мавжуд муаммо ва камчиликлар ҳамда таклифлар асосида истиқболли дастурларни ишлаб чиқишга ва амалга оширишга келишиб олинди.

  • Ko'rip chiqildi: 247