• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar

Тошкент ва Нагоя шаҳарлари ўртасида автомобиль йўлларини қуриш борасида амалий ҳамкорлик ҳамда автомобиль йўллари қурилиши ва шаҳар йўл –транспорт инфраструктурасини ривожлантириш дастури бўйича малака алмашиш

   Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2018 йил 24-апрелдаги 08/17821-cонли хатига ва "Йўл харитаси” га мувофиқ, 2018 -2019 йилларда Тошкент ва Нагоя шаҳарлари ўртасида автомобиль йўлларини қуриш борасида амалий ҳамкорлик ҳамда автомобиль йўллари қурилиши ва шаҳар йўл –транспорт инфраструктурасини ривожлантириш бўйича малака алмашиш мақсадида жорий йилнинг 22-29 май кунлари Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси ўринбосари О.Ч.Адилов, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори А.Рискулов ва бир қанча соҳа мутахассислари Япониянинг етакчи йўл қурилиш ташкилотлари ўртасида ва дунёда нуфузли ўринлардан бирини эгаллайдиган Нагоя университетига малака ошириш ташрифи амалга оширилди.

Toshkent va Nagoya shaharlari o'rtasida avtomobil yo'llarini qurish borasida amaliy hamkorlik hamda avtomobil yo'llari qurilishi va shahar yo'l –transport infrastrukturasini rivojlantirish dasturi bo'yicha malaka almashish

 

 

  • Ko'rip chiqildi: 297

"КОРРУПЦИЯСИЗ ТАЪЛИМ”

“КОРРУПЦИЯСИЗ ТАЪЛИМ”    Коррупция хар бир мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун улкан тахдид бўлиб, у жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емириши, одамларнинг давлатга, бошқарув идораларига ишончини сўндириши, ислоҳотлар ғоясини обрўсизлантириши, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштирокига салбий таъсир кўрсатиши билан намоён бўлади.

    Коррупция муаммосига қарши курашишда хуқуқий саводхонлик, одамларни ҳалол меҳнат қилишга ундаш, талаба-ёшларда ўз билими, куч ғайрати ва ижодий қобилияти билан юксак марраларга эришиш хиссисини тарбиялаш, фуқароларда коррупцияга нисбатан муросасизлик, тоқатсизлик маданиятини шакллантириш мақсадида жорий йилнинг 2 июнь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Коррупциясиз таълим” мавзусида тадбир ташкил этилди.

“КОРРУПЦИЯСИЗ ТАЪЛИМ”

 

 

  • Ko'rip chiqildi: 241

"ҲЕЧ КИМ МЕҲР-ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАСИН”

    1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни-бу жаҳон жамоатчилиги фикрини болалар ҳуқуқига қаратиш, болаларни ҳимоялаш, саломатлигини сақлаш, уларга демократик асосда тарбия ва таълим бериш учун курашишга жалб қилиш кунидир.

Мана бир неча йилдирки, бу байрам она юртимизда ўзига хос тарзда нишонланиб келинмоқда.

   Ўзбек миллатига хос нодир маънавий қадриятлар сарасидан бўлган болажонлик, оилапарварлик, меҳр-мурувватлик фазилатлариниўзида мужассам этган яна бир хайрли тадбир жорий йилнинг 1- июнь куни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти жамоаси томонидан ташкил этилди.

“ХЕЧ КИМ МЕҲР-ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАСИН” 

   Хайрия тадбирида институт раҳбарияти томонидан Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган 30-"Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларига спорт кийимлари байрам совғаси сифатида тақдим этилди.

“ХЕЧ КИМ МЕҲР-ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАСИН”   Институт раҳбарияти томонидан ташкил этилган мазкур ташриф давомида институт "Маънавият ва маърифат” ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ш.Мирзамўминов томонидан институт ректори А.Рискуловнинг байрам табриги меҳрибонлик уйи тарбияланувиларига етказилди.

   Шунингдек, ташриф давомида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилоти фаол ёшлари томонидан тайёрланган концерт дастури меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига намойиш этилиб, байрамона кайфият улашилди.

   Бугуннинг болалари эртамиз эгалари экан, болажонларимизнинг ҳар бир куни бахтиёр дамларга, қувончу, шодликка лиммо-лим бўлмоғи даркор.

Бугун диёримиз тинч, осойишта, барчанинг юз кўзида табассум, қалбида она ватанга муҳаббат туйғуси жўш урмоқда. Диёримизда мана шундай шодиёна ва тантанали кунлар кўпаяверсин, ҳалқимиз соғ-саломат, осмонимиз мусаффо бўлсин !

  • Ko'rip chiqildi: 259

Иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш дастури

   2018 йил 30 майда Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасида Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Нобуаки Ито ва Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси Абдувалиев Абдураҳмон Абдулхаевич 800 млн. япон иенаси (7,3 миллион АҚШ долларидан ортиқ) миқдорида иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш дастури бўйича беғараз ёрдам доирасида келишув имзоланди. 

Иктисодий ва ижтимоий ривожланиш дастури

 

  • Ko'rip chiqildi: 302

АЪЗАМ ЎКТАМ ВА ЁШЛАР

   Жорий йил 22 май куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти "Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар” факультетининг гуруҳ мураббийи М.Тургунов раҳбарлигида 1-курс 147-17 "ҚИ” гуруҳ талабаларидан 31 нафари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташриф буюрдилар.

   Ташриф доирасида Аъзам Ўктам хотирасига бағишланган "Аъзам Ўктам ва ёшлар” мавзусида ижод кечаси бўлиб ўтди. Тадбирда ёзувчилар, шоирлар, журналистлар, шоирнинг оила аъзолари, Аъзам Ўктам ижоди мухлислари иштирок этдилар.

АЪЗАМ УКТАМ ВА ЁШЛАР 

 

   Тадбирда шоирнинг ҳаёти ва сермаҳсул ижоди тўғрисида илиқ фикрлар билдирилди.

   Хотира кечасида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти қошида ташкил топган театр студияси ижодкорлари томонидан Аъзам Ўктам хотирасига бағишланган, унинг ўзига хос ижодий услуби, феъл-атвори, ички кечинмалари ва ўлмас асарлари ҳақида ҳикоя қилувчи "Ибодат” шеърий композицияси тақдим этилди.

  • Ko'rip chiqildi: 188

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти (ТАЙЛҚЭИ) магистратура бўлими томонидан ўтказилган "Автомобиль йўллари ва транспорти комплексида инновацион ғояларни амалга оширишда ёш мутахассисларнинг ўрни” номли "2018-фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш”йилига бағишланган иқтидорли ёшларнинг илмий-техник анжумани ҳақида

    Жорий йилнинг 18-19 май кунлари Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Автомобиль йўллари ва транспорти комплексида инновацион ғояларни амалга оширишда ёш мутахасисларнинг ўрни” мавзусида иқтидорли ёшларнинг илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

    Анжуманнинг ишчи қўмитасига ТАЙЛҚЭИ, ЎзР ПҲДБА, ИИВ Академияси, ТДТУ, ва ТТЙМИ каби олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, докторант ва илмий ҳодимлари, магистрантлари ва талабалари (бакалавр) томонидан ёзилган 152 та илмий мақола қабул қилинди.

Анжумандан кўзланган асосий мақсад магистрантлар ва иқтидорли ёшларни транспорт-йўл комплекси соҳасидаги замонавий ютуқлар билан таништириш, уларни илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш ва турдош институт ёшлари ўртасида тажриба алмашишни йўлга қўйиш иборат.

    Ушбу анжуман 4 йўналишдаги секциялар асосида ташкил этилди ва ўтказилди :

   1. Автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатациясида инновацион ғоялар.

   2. Транспорт соҳасини ривожлантиришнинг замонавий истиқболлари.

   3. Транспорт логистикасини инновацион ғоялар асосида такомиллаштириш.

   4. Таълим жараёнида инновацион педагогик технологиялардан фойдаланишнинг истиқболлари.

   Мазкур секцияларда ўзининг турли мавзулардаги илмий мақолалари билан 150дан ортиқ иқтидорли талаба-ёшлар иштирок этдилар.

Автомобиль йўллари ва транспорти комплексида инновацион ғояларни амалга оширишда ёш мутахассисларнинг ўрни 

  • Ko'rip chiqildi: 308