• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar

Ҳалқаро ҳамкорлик алоқалар ривожланиш йўлида

      Институтимиз доимий равишда ривожланган мамлакатларнинг олий ўқув юртлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, уларнинг юқори малакали мутахассисларини, илмий ходим ва талабаларимизни ўқишга жалб этиш ишларини фаол олиб боряпти. Шу билан бирга хорижий олимлар билан халқаро ўқув ва илмий анжуманларда қатнашиш мақсадида институтимиз Ўзбекистонда фаолият кўрсатиб келаётган халқаро жамғармалар, халқаро таълим муассасалари ва ташкилотлар ҳамда чет эл элчихоналари ва олий таълим муасассаларининг бир қанчаси билан алоқа ўрнатган ва улар билан ҳамкорлик имкониятларидан кенг фойдаланмоқда.
      Бугунги кунга келиб, институтимиз дунёнинг бирқанча ривожланган давлатлари билан ҳамкорлик шартномаларини йўлга қўйган.
      Жумладан, Корея Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Германия, Латвия,   Россия, АҚШ, Япония, Белоруссия, Польша, Малайзия, Индонезия олий таълим муасассаларидир.


  • Ko'rip chiqildi: 1997
Франция университетлар делегацияси ташрифи

 

      2015 йил 30 сентябрь куни ТАЙИга икки олий таълим муасассалари ўртасида хамкорлик ишларини йўлга қўйиш мақсадида Франциянинг "Reseau n+i" – 60 инженерлик университетлар уюшмаси бош директори Жан-Пьер Тротиньон ва Франция Республикаси элчихонаси маслахатчиси Оливье Гийомлар ташрифи амалга оширилди.Ташриф вақтида Жан-Пьер Тротиньон институт Малака ошириш марказида ўз презентациясини инглиз тилида намойиш қилди.
  • Ko'rip chiqildi: 1547