• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar

Япониялик мехмонга хуш келибсиз.

   Республикамиз Вазирлар Маҳкамасининг2014 йил 27 мартдаги73-сонли қарорининг ижроси бўйича ишлаб чиқилган ва ЎР Бош вазир ўринбосари томонидан17-07-2014 йилда тасдиқланган № 05/02-04-1 сонли "Комплекс чоралар” ни ижросини таъминлаш бўйича Япониянинг JICA халқаро хамкорлик агентлиги кўмагида эксперт-консультант НАРИКАВА Кацуо (Narikawa Kazuo) Тошкентга келди ва 2017 йил 20 февральдан бошлаб институтимиз қошидаги "Малака ошириш ва қайта тайёрлаш марказида” ўзфаолиятини бошлайди.

 

Япониялик мехмонга хуш келибсиз.

  • Ko'rip chiqildi: 815

Пьёнг Ун, ЧЭ «Йўллардаги харакат хавфсизлигини бошқарувини такомиллаштириш» мавзусида институт профессор-ўқитувчилари ва магистрлари учун тақдимот ўтказди.

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги 73-сонли қарорининг ижроси бўйича ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари томонидан 17-07-2014 йилда тасдиқланган № 05/02-04-1 сонли "Комплекс чоралар” ни ижросини таъминлаш бўйича Корея Республикасидан Кореянинг миллий тадқиқот фонди (NRF) орқали 2016 йил август ойида эксперт-консультант Пьёнг Ун, ЧЭ Тошкентга келди ва институтимиз қошидаги "Малака ошириш ва қайта тайёрлаш марказида” ўз фаолиятини бошлади.

Пьёнг Ун, ЧЭ  «Йўллардаги харакат хавфсизлигини бошқарувини такомиллаштириш» мавзусида институт профессор-ўқитувчилари ва магистрлари учун тақдимот  ўтказди.

 

  • Ko'rip chiqildi: 814

Civil and Environmental Engineering Graduate Program Nagoya University International Programs

   Жорий йилнинг 24 ноябр куни Халқаро бизнес марказида "Civil and Environmental Engineering Graduate Program Nagoya University International Programs” (Фуқоралик ва атроф мухандислик олий дастури) мавзусида семинар бўлиб ўтди.
 

Civil and Environmental Engineering Graduate Program Nagoya University International Programs

 

   Япониянинг Нагоя Университетида гранд асосида магистратура ва доктарантурада бир қанча йўналишлар бўйича автоматлаштириш, шахар шароитида автомобиллар тирбандлиги, экология, кимё ва йўл қурилиши йўналишлари бўйича таълим олиш учун қандай босқичларидан ўтиш кераклиги ҳақида тақдимот ўтказилди. Тадбирда Япониянинг Нагоя Университети Ўзбекистондаги бошқармаси бошлиғи Элдоржон Элмуродов, Япониялик лойиҳа координатори Эйити Имамура, ТДТУ, ТАЙЛҚЭИ, ТТМИ, ТАҚИ халқаро алоқалар бўлими вакиллари иштирок этишди.

Бугунги кунга қадар Осиёдаги 27 та университети ичида 6-ўринда туришини, бундан ташқари Японияда 2001 йилдан буён халқаро аҳамиятга эга бўлган Нобел мукофоти 21 ни автомобилларни тирбандлиги, экология, кимё ва йўл қурилиши йўналиши тўғри келади. Ушбу йўналишлар бўйича Япония лойиҳаси магистратура ва доктарантурага ўқишга таклиф қилмоқда.

Лойиҳа билан яқиндан танишиш истаги бор қатнашчилар қуйидаги сайтга мурожаат қилишлари мумкин.

http:// admissions.g30.nagoya-u.ac.jp/en/

  • Ko'rip chiqildi: 999

"Development of Master Program in Renewable Energy Sources and Sustainable Environment”

 
   Институтимиз халқаро илмий алмашинувларда мақсадли фойдаланиш мақсадида яна бир халқаро - Эразмус+ лойхасига нафақат иштирокчи, балки республикамиз 6 университетлари орасида миллий координатор ролида киришди.

 

   "574055-ЕРР-1-2016-1-ЕРРКА2-CBHE-JP: "Development of Master Program in Renewable Energy Sources and Sustainable Environment” номланган лойиҳаси 3 йилга мўлжалланган бўлиб (2016 йилнинг 15 октябрдан 2019 йилнинг 15 октябригача), лойиҳанинг биринчи семинари 22-23 ноябр кунлари Урганч давлат институтида бўлиб ўтган эди.


  • Ko'rip chiqildi: 942

Deutscher Akademischer Austauschdienst (DAAD)

    Жорий йилнинг 11 ноябрь куни институтимизга Германия элчихонаси, маданият бўлими ходимаси Тилеувова Злиха ва Deutscher Akademischer Austauschdienst (DAAD) дастури лектори д-р Герт Рюдигер Вегмарсхаус лар ташриф буюришди.

 

Deutscher Akademischer Austauschdienst (DAAD)

  

 Ташриф даврида ректоратнинг кичик залида Германиянинг Ўзбекистон олимлари ва талабалари учун стипендия дастурлари мавзусида семинар бўлиб ўтди.

 

  Deutscher Akademischer Austauschdienst (DAAD)

 

    Семинарда З.Тилеувова қатнашувчиларга : Мос келадиган ўқув дастурини топиш мумкинми? Ўз қизиқишларимдан келиб чиқиб: Мен магистратура, доктарантура ва стажировканинг қайси йўналишида ўқийман ва қайси фанни ўрганаман? Ўқишни битиргандан кейин қайерда ишлайман? Менинг келажакдаги касбий манфаатларим қандай? Менда Германияда ўқиш учун қандай шарт-шароитлар бор? Германияда ўқиш учун қайси тилларни ва қандай даражада билиш керак? - каби саволларга батафсил маълумот сифатида тақдим этди.

  • Ko'rip chiqildi: 1011

Халқаро таълим (ITS)

 

    2016 йил 3-5 ноябр кунлари Камолот ёшлар ижодиёт саройида "Халқаро таълим (ITS)” дастури бўйича кўргазма бўлиб ўтди. Кўргазмада Халқаро алоқалар бўлими услубётчиси Д.Тургунов, Олий математика ва информацион технологиялар кафедраси ўқитувчиси Р.Хикматова, Транспорт бошқарувида ахборот тизимлари кафедраси кабинет мудири Ш.Тожибоев, бакалавриат ва магистратура талабалари иштирок этишди.

Халқаро таълим (ITS)Халқаро таълим (ITS)

 

    Кўргазма даврида Буюк Британия, Франция, Япония, Хитой Халқ Республикаси, Малазия олийгохларига кириш учун ва IELTS сертификатини олиш учун канақа хужжатлар, қайси фанларда қайси тилларда имтихонлар бўлиши тўғрисида бир қанча батафсил маълумотлар берилди. Кўргазма иштирокчиларда катта таъсурот уйғотди.

Халқаро алоқалар бўлими


  • Ko'rip chiqildi: 1102

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)

 

   Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг Ўзбекистондаги Волонтёр программаси бўйича кординаторлари Камеда Харуо ва Хасанов Одилхонлар ташрифи амалга оширилди.

 

 

 

 

 

   Мехмонларга институт ўқув услубий бўлим бошлиғи А.Аблакулов, Халқаро алоқалар бўлим бошлиғи У.Нодирхонов, "Автомобил йўллари ва иншоатларни лойиҳалаш қуриш” факультети декани Б.Салимова, "Автомобиль йўллари ва аэродромларни лойиҳалаш” кафедраси мудири А. Шахидов, "Транспорт тонеллари ва йўл ўтказгичлари” кафедраси мудири Х. Байбулатов ва "Автомобиль йўллари ва аэродромларни қуриш ва эксплуатация қилиш” кафедраси мудири А. Ўроқовлар ҳамрохлик қилишди. JICA агентлиги билан Волонтер программасида ҳамкорлик келишувига эришилди. Келишувда Япония томонида 2017 йилда юборидладиган мутахассиси 2 йилга институтимизда ўз фаолияти олиб бориш мўлжалланган бўлиб, профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан ишлаш, улар малакасини ошириш , замонавий ва илғор технологиялар билан таништириш, ўқув – услубий қўлланмалар ишлаш кўзда тутилган.
 
 

Халқаро алоқалар бўлими


  • Ko'rip chiqildi: 1202
Германиянинг Eichstaett-Ingolsstadt университети талабаси Габриэль Вентцке билан учрашув
2015 йилнинг 10 декабрь - Институт малака ошириш марказида Германиянинг Eichstaett-Ingolsstadt университетида логистика дан таълим олаётган талаба Габриэль Вентцке билан учрашув бўлиб ўтди. Доира сухбати шаклида ўтган учрашувда институт турли факультетлар, магистратура, ТОЛЕ клуби, Камолот ЁИҲ талаба аъзолари ва икки нафар ўқитувчи хам иштирок этдилар. Немис талабаси инглиз тилида Германиянинг олий таълим тизими, ва ўқиш учун мавжуд шарт шароитлар, ва учрашувнинг иккинчи палласида Германия ва халқаро йирик компаниялар мисолида логистика стратегиялари тўғрисида презентациялар қилиб берди. ТАЙИ талабалари ўз навбатида институт тўғрисида маълумотлар бериб савол жавобларда фаол қатнашдилар.
  • Ko'rip chiqildi: 1643
Корея Республикаси делегацияси ташрифи

      21 октябрь 2015 йил куни ТАЙИ га Корея Республикаси делегацияси ташрифи амалга оширилди.Ушбу делегация таркибида Корея индустриал технология институти (Shin Seung-Han, Chai Chang OK), Чосун фан ва технология колледжи (Kim,Woon-gon), Кэоминг университет колледжи (Sang-Seog, Lee) Чосун университети (Bang, Hee-Sun). вакиллари иштирок этишди.

  • Ko'rip chiqildi: 1715

Ҳалқаро ҳамкорлик алоқалар ривожланиш йўлида

      Институтимиз доимий равишда ривожланган мамлакатларнинг олий ўқув юртлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, уларнинг юқори малакали мутахассисларини, илмий ходим ва талабаларимизни ўқишга жалб этиш ишларини фаол олиб боряпти. Шу билан бирга хорижий олимлар билан халқаро ўқув ва илмий анжуманларда қатнашиш мақсадида институтимиз Ўзбекистонда фаолият кўрсатиб келаётган халқаро жамғармалар, халқаро таълим муассасалари ва ташкилотлар ҳамда чет эл элчихоналари ва олий таълим муасассаларининг бир қанчаси билан алоқа ўрнатган ва улар билан ҳамкорлик имкониятларидан кенг фойдаланмоқда.
      Бугунги кунга келиб, институтимиз дунёнинг бирқанча ривожланган давлатлари билан ҳамкорлик шартномаларини йўлга қўйган.
      Жумладан, Корея Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Германия, Латвия,   Россия, АҚШ, Япония, Белоруссия, Польша, Малайзия, Индонезия олий таълим муасассаларидир.


  • Ko'rip chiqildi: 2219

    Til, Язык, Language


Yangiliklar