Счетчики

Корея Республикасининг Kyungnam университети билан хамкорлик имкониятлари

    6 июн куни институт ректори А.Рискулов Корея Республикасининг Kyungnam университети Халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи Кангни қабул қилди. Кореялик мехмон ўз университети ҳақида, ўқиш, таълим олиш ва имлмий тадқиқотлар ўтказишга оид бой имкониятлари тўғрисида презентация қилиб берди.

Корея Республикасининг Kyungnam университети билан хамкорлик имкониятлари

   Институтимиз томонидан меҳмонга керакли маълумотлар берилди, ва талаба ва профессор-ўқитувчиларимизнинг алмашинуви дастурлари ва илмий даража олиш учун Кореяда тадқиқотлар, шу жумладан, илмий рахбарни танлашга оид қизиқиши билдирди.

Корея Республикасининг Kyungnam университети билан хамкорлик имкониятлари

 Томонлар мухокама қилинган мавзуларни қўшма меморандумга киритиш устида уз ишини бошлади.

Учрашувда Малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультетининг декани Э.Файзуллаев, Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи У.Надирханов иштирок этдилар.

Халқаро алоқалар бўлими

 

Подробнее
  • Просмотрена: 680

Россия университетлари магистратурасида ўқиш

   6 июн куни институт ректори А.Рискулов LC Land фирмасининг «Образование за рубежом» лойихалари менеджерлари Царькова О.Ф. ва Старков А. лар билан музокаралар ўтказди.

  Сухбат даврида фирма рахбарлари Россиянинг «Южно-Уральский государственный университет» ва "Тюменский индустриальный университет” ўқув дастурлари, шу жумладан, 2017-2018 ўқув йилида ушбу университетларнинг грант асосида бериладиган бакалавриат ва магистратура имкониятлари, шарт-шароитлари билан таништирдилар. Ушбу маълумотларидан келиб чиқиб, инстиутимизнинг кўпгина йўналишида талабаларимиз ўз имконият ва омадини синаб кўришлари мумкин бўлади. Ўқиш учун танлов жараёни Тошкентда июль ойида бўлиб ўтади.

Россия университетлари магистратурасида ўқиш

 

Россия университетлари магистратурасида ўқиш

Подробнее
  • Просмотрена: 639

Япония давлатининг Нагойя университети билан учрашув

   21 май куни институтимизга Япония давлатининг Нагойя университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимлари – лойиха координатори Эйити Имамура ва ижрочи директори Э.Элмуродов ташриф буюрдилар. Бугунги кунга қадар Осиёдаги 27 та университети ичида 6-ўринда туришини, бундан ташқари Японияда 2001 йилдан буён халқаро аҳамиятга эга бўлган Нобел мукофоти 21 ни ташкил қилса, улардан 6 таси ушбу университетнинг профессорларига тегишлийли эканлигини таъкидлади.

   Нагоя университети тўғрисида презентация қилинди, шу жумладан магистратурада ва докторантура ўқиш ва тадқиқотлар олиб бориш имкониятлари тўрисида сухбат олиб борилди.

Япония давлатининг Нагойя университети билан учрашув

  Институтимиз томонидан мехмонга керакли маълумотлар берилди, ва талаба ва профессор-ўқитувчиларимизнинг алмашинуви дастурлари ва илмий даража олиш учун Японияда тадқиқотлар олиб боришга қизиқишини билдирди.

   Томонлар мухокама қилинган мавзуларни ўрганиб чиқишга қарор қилдилар.

 

Учрашувда Малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультетининг декани Э.Файзуллаев, институтимизда иш олиб бораётган япониялик мутахассис Кацуо Нарикава, Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи У.Надирханов иштирок этдилар.

Халқаро алоқалар бўлими

Подробнее
  • Просмотрена: 602

Study in EUROPE

   Жорий йилнинг 11-май куни Тошкентнинг Radisson Blue меҳмонхонасида "Европада таълим олиш” бўйича кўргазма бўлиб ўтди. Кўргазмада Евро Иттифоқ мамлакатлари олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этишди. Институтимиздан эса профессор-ўқитувчилар, магистрантлар ва талабалар иштирок этишди.

   Кўргазмада 16 ёшдан юқори бўлган барча қатнашиши мумкин бўлди. Кўргазмада ривожланган мамлакатлар - Буюкбритания, Германия, Франция, Чехия каби мамлакатлардан дунёдаги барча мутахассисликлар бўйича бакалавр, магистратура, доктарантура ва малака ошириш бўйича маълумотлар берилди. Ҳар бир мамлакатдан ташриф буюрган вакиллар ўз мамлакатларида жойлашган ОТМлари билан боғланиш мумкин бўлган электрон манзилларни ва ахборотларни беришди.

Study in EUROPE

   Иштирокчилар "Европада таълим олиш” бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

Маълумот учун Европа ОТМлари билан яқиндан танишишни истаган талаба ва ходимлар институт халқаро алоқалар бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.

Халқаро алоқалар бўлими

Подробнее
  • Просмотрена: 566

Корея университетлари билан хамкорлик

Жорий йилнинг 28 апрельда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси қошидаги Корея таълим маркази "Корея –Ўзбекистон: хамкорлик кўприклари 2017” мавзусида халқаро анжуман ўтказди. Анжуманда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Квон Ёнг Су, Корея таълим марказининг директори Ким Бом Су, Кореянинг 21 университет делегациялари, республикамиз Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, университет ва институт, коллеж ва лицейлар вакиллари иштирок этдилар.

 Институтимиздан Малака ва қайта тайёрлаш марказининг директор муовини Эркин Файзуллаев, халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Убайдулла Надирханов қатнашиб, институтимиз тўғрисидаги маълумотлар ни кореялик хамкорларга етказишди, хорижий алоқаларни ўрнатиш йўлларини биргаликда ўрганишди. Хусусан, Сеул фан ва технологиялар миллий университети, Кёнгнам университети, Корея миллий транспорт университетининг халқаро алоқалар ходимлари билан Кореяда ўқиш, илмий алмашинувлар ва бошқа хамкорлик имкониятлари мухокама қилинди.

Корея университетлари билан хамкорлик

   Институтимиз вакиллари Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Квон Ёнг Су, Корея таълим марказининг директори Ким Бом Су лар билан бирга.

Корея университетлари билан хамкорлик

 

Корея университетлари билан хамкорлик


 

Подробнее
  • Просмотрена: 726

Ўзбекнинг оши энди Германияда

   Маълумки, 2017 йилнинг 30 мартидан 19 апрельга қадар 20 кун давомида институтимизда Германиянинг Любек университетининг йўлларни лойиҳалаш ва қуриш профессори БОДО БИДЕРМАНН ташриф буюрган эди. Профессор Бидерманн ватанимизга ташрифи даврида Германияда таълим тизими, Германияда йўллар қанақа лойиҳаланиши ва қурилиши ҳақида тақдимотлар ўтказди.

Ўзбекнинг оши энди Германияда

   Институт профессор-ўқитувчилари ва талабаларига ўз касбига тегишли замонавий билимлар ва технологиялар билан ўртоқлаш билан бир қаторда, немис экспертини республикамиз хаети, тарихи, бой маданий бойликлари, бизнинг урф - одатлар ва миллий таомлар билан ҳам танишдилар. Ташриф вақтида миллий таомларимиздан ош, манти, хоним ва сомса каби таомларимиз мазалилиги жуда севиб танавул қиладиган таомлар экан деб, кўп маротаба айтган эди.

Ўзбекнинг оши энди Германияда

   Ўз юртига қайтибкелгач, ўзбек усулида нон ёпиш, аччиқ-чучук ва палов ошини хам ўрганган проф.Б.Бидерманн ўз махоратини оиласида намойиш қиляпти(расмда).

Ўзбекнинг оши энди Германияда


Подробнее
  • Просмотрена: 631

Япониялик мехмонга хуш келибсиз.

   Республикамиз Вазирлар Маҳкамасининг2014 йил 27 мартдаги73-сонли қарорининг ижроси бўйича ишлаб чиқилган ва ЎР Бош вазир ўринбосари томонидан17-07-2014 йилда тасдиқланган № 05/02-04-1 сонли "Комплекс чоралар” ни ижросини таъминлаш бўйича Япониянинг JICA халқаро хамкорлик агентлиги кўмагида эксперт-консультант НАРИКАВА Кацуо (Narikawa Kazuo) Тошкентга келди ва институтимиз қошидаги "Малака ошириш ва қайта тайёрлаш марказида” ўз фаолиятини бошлади. Экспертнинг иш муддати 24 ой режалаштирилган.

Япониялик мехмонга хуш келибсиз.

     2017 йилнинг 20 февралида Япониянинг JICA халқаро хамкорлик агентлиги вакиллари Нарикава Кацуо, Камидате Бунсэи, Хасанов Одилхон лар билан япониялик эксперт мутахассислигига (АКТ, курилиш инжиниринги) ва ишларни олиб боришига оид музокаралар олиб борилди. "Малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази” ва халқаро алоқалар рахбарлари иштирокэтдилар.

   2017 йилнинг 22 февралида институтимиз ректори А.Рискулов япониялик мутахассис Кацуо НАРИКАВАни қутлаб, институт фаолияти ва институт олдида турган вазифалар тўғрисида маълумотлар берди, учрашув даврида мехмон билан хамкорлик иш ва режалари мухокама қилинди.

Фото лавҳалар

Япониялик мехмонга хуш келибсиз. Япониялик мехмонга хуш келибсиз.

 

Япониялик мехмонга хуш келибсиз.

 

 

 

Подробнее
  • Просмотрена: 676

"Бросе Броом” компанияси (АҚШ) билан институт хамкорлик мемарандуми узайтирилди.

    Жорий йилнинг 1 феврал куни институтимизга Америка Қўшма Штатларининг Бросе Броом Бросе Мануфактуринг Со. ("Broce Broom manufacturing Co”) компанияси директори Алан Вэнс (Alan Vince) ташриф буюрди. Ташриф даврида ректоратнинг кичик залида Алан Вэнс "Бросе Броом” компанияси ҳақида презентация тақдимотни ўтказди. Тақдимотда Халқаро алоқалар бўлими, "Йўл қурилиши машиналари жихозларини таъмирлаш ва эксплуатацияси”, "Ўзбек тили ва хорижий тиллар” кафедралари профессор-ўқитувчилари ва институт талаба ва магистрантлари иштирок этишди.
“Бросе Броом” компанияси (АҚШ) билан институт хамкорлик мемарандуми узайтирилди.

 

   Тақдимотни институт ректори А. Рискулов очиб берди.

   Тақдимот даврида Алан Вэнс ўз корхонасини тарихи, йўл қурилиши машиналарининг ахамияти ва корхонада канақа турдаги йўл қурилиши машиналалари ишлаб чиқарилишини тақдимот давомида гапириб ўтилди.

“Бросе Броом” компанияси (АҚШ) билан институт хамкорлик мемарандуми узайтирилди.

 

   Тақдимот сўнгида "Бросе Броом” компанияси билан институт хамкорлик мемарандуми узайтирилди.

“Бросе Броом” компанияси (АҚШ) билан институт хамкорлик мемарандуми узайтирилди.

    Очиқ-мулоқот рухида ўтган тадбир давомида иштирокчилар томонидан корхона билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачи томонидан жавоблар олишди.

“Бросе Броом” компанияси (АҚШ) билан институт хамкорлик мемарандуми узайтирилди.

 

 

Институт Халқаро алоқалар бўлими

 

Подробнее
  • Просмотрена: 679

Япониялик мехмонга хуш келибсиз.

   Республикамиз Вазирлар Маҳкамасининг2014 йил 27 мартдаги73-сонли қарорининг ижроси бўйича ишлаб чиқилган ва ЎР Бош вазир ўринбосари томонидан17-07-2014 йилда тасдиқланган № 05/02-04-1 сонли "Комплекс чоралар” ни ижросини таъминлаш бўйича Япониянинг JICA халқаро хамкорлик агентлиги кўмагида эксперт-консультант НАРИКАВА Кацуо (Narikawa Kazuo) Тошкентга келди ва 2017 йил 20 февральдан бошлаб институтимиз қошидаги "Малака ошириш ва қайта тайёрлаш марказида” ўзфаолиятини бошлайди.

 

Япониялик мехмонга хуш келибсиз.

 

   2017 йилнинг 27 январида институтнинг 408 хонасида Япониянинг JICA халқаро хамкорлик агентлиги вакиллари Камеда Харуо, Камидате Бунсэи, Одилхон Хасанов лар билан япониялик эксперт мутахассислигига (АКТ, курилиш инжиниринги) ва ишларни олиб боришига оид музокаралар олиб борилди. Экспертнинг иш муддати 24 ой режалаштирилган.

 

Япониялик мехмонга хуш келибсиз.Япониялик мехмонга хуш келибсиз.

 

  Тадбирда институтнинг "Малака ошириш ва қайта тайёрлаш марказида” ва халқаро алоқалар рахбарлари иштирок этдилар.

 

 

Халқаро алоқалар бўлими.

 

Подробнее
  • Просмотрена: 591

Пьёнг Ун, ЧЭ «Йўллардаги харакат хавфсизлигини бошқарувини такомиллаштириш» мавзусида институт профессор-ўқитувчилари ва магистрлари учун тақдимот ўтказди.

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги 73-сонли қарорининг ижроси бўйича ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари томонидан 17-07-2014 йилда тасдиқланган № 05/02-04-1 сонли "Комплекс чоралар” ни ижросини таъминлаш бўйича Корея Республикасидан Кореянинг миллий тадқиқот фонди (NRF) орқали 2016 йил август ойида эксперт-консультант Пьёнг Ун, ЧЭ Тошкентга келди ва институтимиз қошидаги "Малака ошириш ва қайта тайёрлаш марказида” ўз фаолиятини бошлади.

Пьёнг Ун, ЧЭ  «Йўллардаги харакат хавфсизлигини бошқарувини такомиллаштириш» мавзусида институт профессор-ўқитувчилари ва магистрлари учун тақдимот  ўтказди.

 

   2017 йилнинг 10 январида институтнинг408 хонасида эксперт-консультант Пьёнг Ун, ЧЭ«Йўллардаги харакат хавфсизлигини бошқарувини такомиллаштириш» мавзусида институт профессор-ўқитувчилари ва магистрлари учун тақдимот ўтказди ва Кореянинг миллий тадқиқот фонди (NRF) хомийлигида илмий тадқиқот ўтказиш учун келтирилган замонавий ўлчаш ва хисоблаш асбоб-анжомларни намойиш қилди.

Пьёнг Ун, ЧЭ  «Йўллардаги харакат хавфсизлигини бошқарувини такомиллаштириш» мавзусида институт профессор-ўқитувчилари ва магистрлари учун тақдимот  ўтказди.

 

Подробнее
  • Просмотрена: 569

    Til, Язык, Language


Новости