• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar

"Бросе Броом” компанияси (АҚШ) билан институт хамкорлик мемарандуми узайтирилди.

    Жорий йилнинг 1 феврал куни институтимизга Америка Қўшма Штатларининг Бросе Броом Бросе Мануфактуринг Со. ("Broce Broom manufacturing Co”) компанияси директори Алан Вэнс (Alan Vince) ташриф буюрди. Ташриф даврида ректоратнинг кичик залида Алан Вэнс "Бросе Броом” компанияси ҳақида презентация тақдимотни ўтказди. Тақдимотда Халқаро алоқалар бўлими, "Йўл қурилиши машиналари жихозларини таъмирлаш ва эксплуатацияси”, "Ўзбек тили ва хорижий тиллар” кафедралари профессор-ўқитувчилари ва институт талаба ва магистрантлари иштирок этишди.

“Бросе Броом” компанияси (АҚШ) билан институт хамкорлик мемарандуми узайтирилди.

 

Институт Халқаро алоқалар бўлими

 

Подробнее
  • Просмотров: 48
  • Комментариев: 0

Япониялик мехмонга хуш келибсиз.

   Республикамиз Вазирлар Маҳкамасининг2014 йил 27 мартдаги73-сонли қарорининг ижроси бўйича ишлаб чиқилган ва ЎР Бош вазир ўринбосари томонидан17-07-2014 йилда тасдиқланган № 05/02-04-1 сонли "Комплекс чоралар” ни ижросини таъминлаш бўйича Япониянинг JICA халқаро хамкорлик агентлиги кўмагида эксперт-консультант НАРИКАВА Кацуо (Narikawa Kazuo) Тошкентга келди ва 2017 йил 20 февральдан бошлаб институтимиз қошидаги "Малака ошириш ва қайта тайёрлаш марказида” ўзфаолиятини бошлайди.

 

Япониялик мехмонга хуш келибсиз.

Подробнее
  • Просмотров: 35
  • Комментариев: 0

Пьёнг Ун, ЧЭ «Йўллардаги харакат хавфсизлигини бошқарувини такомиллаштириш» мавзусида институт профессор-ўқитувчилари ва магистрлари учун тақдимот ўтказди.

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги 73-сонли қарорининг ижроси бўйича ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари томонидан 17-07-2014 йилда тасдиқланган № 05/02-04-1 сонли "Комплекс чоралар” ни ижросини таъминлаш бўйича Корея Республикасидан Кореянинг миллий тадқиқот фонди (NRF) орқали 2016 йил август ойида эксперт-консультант Пьёнг Ун, ЧЭ Тошкентга келди ва институтимиз қошидаги "Малака ошириш ва қайта тайёрлаш марказида” ўз фаолиятини бошлади.

Пьёнг Ун, ЧЭ  «Йўллардаги харакат хавфсизлигини бошқарувини такомиллаштириш» мавзусида институт профессор-ўқитувчилари ва магистрлари учун тақдимот  ўтказди.

 

Подробнее
  • Просмотров: 37
  • Комментариев: 0

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзуида

тарғибот тадбир ўтказилди

    

    Жорий йилнинг 14 декабрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Ўзбекистон Республикаси   Конституциясининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан институт кичик мажлислар залида "Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзуида тарғибот тадбири ўтказилди. Ушбу тадбир институтнинг "Ўзбек тили ва хорижий тиллар” кафедраси ташаббуси билан интректив усуллардан фойдалинган ҳолда ташкил этилди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзуида  тарғибот тадбири

Подробнее
  • Просмотров: 205
  • Комментариев: 0

Civil and Environmental Engineering Graduate Program Nagoya University International Programs

   Жорий йилнинг 24 ноябр куни Халқаро бизнес марказида "Civil and Environmental Engineering Graduate Program Nagoya University International Programs” (Фуқоралик ва атроф мухандислик олий дастури) мавзусида семинар бўлиб ўтди.
 

Civil and Environmental Engineering Graduate Program Nagoya University International Programs

 

   Япониянинг Нагоя Университетида гранд асосида магистратура ва доктарантурада бир қанча йўналишлар бўйича автоматлаштириш, шахар шароитида автомобиллар тирбандлиги, экология, кимё ва йўл қурилиши йўналишлари бўйича таълим олиш учун қандай босқичларидан ўтиш кераклиги ҳақида тақдимот ўтказилди. Тадбирда Япониянинг Нагоя Университети Ўзбекистондаги бошқармаси бошлиғи Элдоржон Элмуродов, Япониялик лойиҳа координатори Эйити Имамура, ТДТУ, ТАЙЛҚЭИ, ТТМИ, ТАҚИ халқаро алоқалар бўлими вакиллари иштирок этишди.

Бугунги кунга қадар Осиёдаги 27 та университети ичида 6-ўринда туришини, бундан ташқари Японияда 2001 йилдан буён халқаро аҳамиятга эга бўлган Нобел мукофоти 21 ни автомобилларни тирбандлиги, экология, кимё ва йўл қурилиши йўналиши тўғри келади. Ушбу йўналишлар бўйича Япония лойиҳаси магистратура ва доктарантурага ўқишга таклиф қилмоқда.

Лойиҳа билан яқиндан танишиш истаги бор қатнашчилар қуйидаги сайтга мурожаат қилишлари мумкин.

http:// admissions.g30.nagoya-u.ac.jp/en/

Подробнее
  • Просмотров: 178
  • Комментариев: 0

"Development of Master Program in Renewable Energy Sources and Sustainable Environment”

 
   Институтимиз халқаро илмий алмашинувларда мақсадли фойдаланиш мақсадида яна бир халқаро - Эразмус+ лойхасига нафақат иштирокчи, балки республикамиз 6 университетлари орасида миллий координатор ролида киришди.

 

   "574055-ЕРР-1-2016-1-ЕРРКА2-CBHE-JP: "Development of Master Program in Renewable Energy Sources and Sustainable Environment” номланган лойиҳаси 3 йилга мўлжалланган бўлиб (2016 йилнинг 15 октябрдан 2019 йилнинг 15 октябригача), лойиҳанинг биринчи семинари 22-23 ноябр кунлари Урганч давлат институтида бўлиб ўтган эди.


Подробнее
  • Просмотров: 159
  • Комментариев: 0

Deutscher Akademischer Austauschdienst (DAAD)

    Жорий йилнинг 11 ноябрь куни институтимизга Германия элчихонаси, маданият бўлими ходимаси Тилеувова Злиха ва Deutscher Akademischer Austauschdienst (DAAD) дастури лектори д-р Герт Рюдигер Вегмарсхаус лар ташриф буюришди.

 

Deutscher Akademischer Austauschdienst (DAAD)

  

 Ташриф даврида ректоратнинг кичик залида Германиянинг Ўзбекистон олимлари ва талабалари учун стипендия дастурлари мавзусида семинар бўлиб ўтди.

 

  Deutscher Akademischer Austauschdienst (DAAD)

 

    Семинарда З.Тилеувова қатнашувчиларга : Мос келадиган ўқув дастурини топиш мумкинми? Ўз қизиқишларимдан келиб чиқиб: Мен магистратура, доктарантура ва стажировканинг қайси йўналишида ўқийман ва қайси фанни ўрганаман? Ўқишни битиргандан кейин қайерда ишлайман? Менинг келажакдаги касбий манфаатларим қандай? Менда Германияда ўқиш учун қандай шарт-шароитлар бор? Германияда ўқиш учун қайси тилларни ва қандай даражада билиш керак? - каби саволларга батафсил маълумот сифатида тақдим этди.

Подробнее
  • Просмотров: 192
  • Комментариев: 0

Халқаро таълим (ITS)

 

    2016 йил 3-5 ноябр кунлари Камолот ёшлар ижодиёт саройида "Халқаро таълим (ITS)” дастури бўйича кўргазма бўлиб ўтди. Кўргазмада Халқаро алоқалар бўлими услубётчиси Д.Тургунов, Олий математика ва информацион технологиялар кафедраси ўқитувчиси Р.Хикматова, Транспорт бошқарувида ахборот тизимлари кафедраси кабинет мудири Ш.Тожибоев, бакалавриат ва магистратура талабалари иштирок этишди.

Халқаро таълим (ITS)Халқаро таълим (ITS)

 

    Кўргазма даврида Буюк Британия, Франция, Япония, Хитой Халқ Республикаси, Малазия олийгохларига кириш учун ва IELTS сертификатини олиш учун канақа хужжатлар, қайси фанларда қайси тилларда имтихонлар бўлиши тўғрисида бир қанча батафсил маълумотлар берилди. Кўргазма иштирокчиларда катта таъсурот уйғотди.

Халқаро алоқалар бўлими


Подробнее
  • Просмотров: 216
  • Комментариев: 0

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)

 

   Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг Ўзбекистондаги Волонтёр программаси бўйича кординаторлари Камеда Харуо ва Хасанов Одилхонлар ташрифи амалга оширилди.

 

 

 

 

 

   Мехмонларга институт ўқув услубий бўлим бошлиғи А.Аблакулов, Халқаро алоқалар бўлим бошлиғи У.Нодирхонов, "Автомобил йўллари ва иншоатларни лойиҳалаш қуриш” факультети декани Б.Салимова, "Автомобиль йўллари ва аэродромларни лойиҳалаш” кафедраси мудири А. Шахидов, "Транспорт тонеллари ва йўл ўтказгичлари” кафедраси мудири Х. Байбулатов ва "Автомобиль йўллари ва аэродромларни қуриш ва эксплуатация қилиш” кафедраси мудири А. Ўроқовлар ҳамрохлик қилишди. JICA агентлиги билан Волонтер программасида ҳамкорлик келишувига эришилди. Келишувда Япония томонида 2017 йилда юборидладиган мутахассиси 2 йилга институтимизда ўз фаолияти олиб бориш мўлжалланган бўлиб, профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан ишлаш, улар малакасини ошириш , замонавий ва илғор технологиялар билан таништириш, ўқув – услубий қўлланмалар ишлаш кўзда тутилган.
 
 

Халқаро алоқалар бўлими


Подробнее
  • Просмотров: 204
  • Комментариев: 0
ХАМКОРЛИК АЛОКАЛАРИ 

ХАМКОРЛИК АЛОКАЛАРИ ХАМКОРЛИК АЛОКАЛАРИ

2016 йил 20 февраль куни Тошкент автомобиль-йўллар институтининг Ер усти транспорт тизимлари факультети ташаббуси билан GM-Uzbekistan автомобиль заводи мутахассислари иштирокида "Глобальная система производства” мавзусида семинар учрашуви бўлиб ўтди. Семинарда GMS заводи "Сифат таъминоти” бўлими бошлиғи Нодирбек Режавалиев заводда юқори сифат кўрсаткичларига эришиш борасида ҳалқаро ISO, Америка автомобиль заводлари талаблари ва Асака автомобиль заводида йўлга қўйилган талаблар ва эришилган муваффақиятлар ҳақида маълумотлар беришди. 
Подробнее
  • Просмотров: 532
  • Комментариев: 0