• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar

Таълим сифатини назорат қилиш бўлим бошлиғи

 
 
 
Хакимов Ровшан Муминович
техника фанлар номзоди, доцент
Ички телефон рақами 213
Шахар телефон рақами (71) 232-17-09
Факс (71) 232-17-09
Еmail: tdi@tayi.uz

 

 

 

Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти таркибидаги Таълим сифатини назорат қилиш бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 515-сон қарорининг 14-бандига мувофиқ ташкил этилган Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти таркибидаги Таълим сифатини назорат қилиш бўлими институтнинг А биноси 3 қават 312 хонада жойлашган.

 

  • Ko'rip chiqildi: 273

Таълим сифатини назорат қилиш бўлим
бош мутахассиси

 

 

Тоғаев Ғолибжон Шарифович
Ички телефон рақами 213
Шахар телефон рақами (71) 232-17-09
Факс (71) 232-17-09
Еmail: tdi@tayi.uz

 
 
 
 
Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти таркибидаги Таълим сифатини назорат қилиш бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 515-сон қарорининг 14-бандига мувофиқ ташкил этилган Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти таркибидаги Таълим сифатини назорат қилиш бўлими институтнинг А биноси 3 қават 312 хонада жойлашган.
  • Ko'rip chiqildi: 254

Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат

·Таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг давлат таълим стандартлари (ДТС), малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари билан таъминланганлигини таҳлил этиш ва уларни экспертиза қилиш;

·Институтда таълим жараёни сифатини, унинг ўқув адабиётлари ва ўқув-услубий материаллар билан таъминланганлик даражасини ўрганиш;

·Институтталабалари билимларининг ДТСга мувофиқлигини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш;

·Таълим сифатини оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш;

·Кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини юритиш;

·Институтни ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш, натижалари бўйича таълим сифатига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш, маълумотларни Институт ректорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этиш;

·Аттестация, таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда Институтда аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни ўз вақтида бартараф этилиши устидан назорат ўрнатиш;

·Таълим сифатини белгиловчи кўрсаткичларнинг ҳолатини мониторинг қилиш ва аниқланган муаммолар ва камчиликлар юзасидан тегишли таркибий тузилмаларга таклифлар бериш;

·Таълим сифатини ошириш мақсадида профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш жараёнида замонавий усуллар ва услублардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш;

·Институтнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ, академик лицей) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолатини, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларидаги сифат даражасини аниқлаш мақсадида ички мониторингни ўтказиш, таҳлилий маълумотларни тайёрлаш, аниқланаган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича Институт раҳбариятига таклифлар киритиш;

·Институтпрофессор-ўқитувчилари таянч маълумотларининг тегишли дарс берадиган фан(лар)ига мослигини таҳлил қилиш ёки уларнинг тегишли қайта тайёрлашдан ўтганлигини ёки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга эканлигини ўрганиш ва хулосаларни Институт ректорига маълум қилиш;

·Институтнинг ўқув жараёни, илмий-тадқиқот ва илмий-услубий ишлар режаларининг бажарилишини мониторинг қилиш;

·Таълим жараёни моддий-техник базаси ҳолатини таҳлил қилиш, уни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш;

·Институтда талабалар амалиётининг таълим йўналишлари ва мутахассисликларни инобатга олинган ҳолда ташкил этилганлигини ва унинг самарасини назорат қилиш;

·Давлат инспекциясининг топшириғига биноан ОТМлар рейтингини аниқлашга ва баҳолашга оид маълумотларни тўплашда, ўтказиладиган аттестация ва таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда иштирок этиш;

·Талабалар билимини баҳолаш жараёнини таҳлил қилиш асосида рейтинг балларининг холислигини, шаффофлигини ва сифат даражасини баҳолаш;

·Институтдаги ижтимоий муҳит, кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ўрганиш мақсадида доимий равишда талаба, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказиш;

·Бўлим ходимларининг касбий маҳоратини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Истеъдод” жамғармаси ёки халқаро лойиҳалар ва Институт ҳисобидан ривожланган хорижий давлатларнинг нуфузли ўқув ва илмий марказлари тажрибасини ўрганиш ва уларни таълим жараёнига тадбиқ этиш;

·Институтрейтингини халқаро даражага кўтаришга қаратилган чора-тадбирларни олий таълим муассасаси раҳбарияти билан биргаликда ишлаб чиқиш ва уни ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш;

·Институт тегишли таркибий тузилмалари билан ҳамкорликда таълим сифатини оширишга қаратилган ўқув семинарлари ва тренингларни ўтказиш;

·Институтда жамоатчи экспертлар базасини шакллантириш ва улар билан қўйилган вазифалар доирасида семинар машғулотларини мунтазам равишда ўтказиб бориш;

·Ўқув жараёни билан ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцион ҳамкорлик, инновацион ғоялар, ишланма ва технологияларнинг амалий татбиғи масалалари мониторингини юритиш;

·ИнститутКенгашида, давра суҳбатлари ва анжуманларда бўлим томонидан таълим сифатини оширишга оид амалга оширилган ўрганиш ва мониторинг натижалари тўғрисида маълумотлар бериб бориш;

·Таълим сифати ҳолатини ўрганиш натижаларига асосланиб тегишли таклифларни Институт ректорига тақдим этиш.

 

 

Бўлим ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади

 

·Институтда таълим сифатини ДТС ва малака талабларига мувофиқлигини таъминлаш, ўқув жараёни самарадорлигини ошириш мақсадида тизимли назоратни ташкил этиш бўйича фаолиятни ва чора-тадбирларни амалга оширади;

· Асосий фаолиятини белгиланган мезонлар асосида таълим сифатини аниқлаш, уни амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш йўналишларини белгилаб беришга ва бу жараённи мувофиқлаштиришга қаратади;

·Таълим йўналиши ва мутахассисликларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминланганлигини ўрганади;

·Талабаларнинг дарслик ва ўқув қўлланмалари (шу жумладан, электрон дарслик ва қўлланмалар) билан таъминланганлик даражасини ва замонавий талабларга мослигини таълим йўналишлари ва мутахассисликлар ҳамда тиллар кесимида таҳлил қилади;

·Институтпрофессор-ўқитувчилари таянч маълумотларининг тегишли дарс берадиган фан(лар)ига мослигини таҳлил қилади ёки уларнинг тегишли қайта тайёрлашдан ўтганлигини ёки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга эканлигини ўрганади ва хулосаларни Институт ректорига маълум қилади;

·Ўқув жараёнида илғор педагогик ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш ҳолатини ўрганади ва уларни такомиллаштириш бўйича тегишли таклифларни беради;

· Илмий-тадқиқот ишларининг истеъмолчилар талабларидан келиб чиққан ҳолда олиб борилаётганлигини, Институт профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг илмий-тадқиқот ишларидаги (фундаментал, амалий, инновацион ва ҳ.к. тадқиқотлар кесимида) иштирокини, илмий ишларнинг ишлаб чиқаришга татбиғини молиялаштириш манбалари ҳолатлари бўйича ўрганади;

·Институт таркибий тузилмаларининг замонавий моддий-техник таъминоти, ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютерлар билан таъминланганиги ва улардан самарали фойдаланилиш даражасини таҳлил қилади;

·Таълимнинг ишлаб чиқариш ва илм-фан билан интеграциясини, Институтнинг кадрлар тайёрлаш ва ҳамкорликда илмий технологик ечимлар яратишда ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш даражасини (самарали ёки самарасизлигини) ўрганади;

·Ўз соҳаси бўйича илғор технологияларнинг ривожланишига қараб таълим жараёнларини амалга ошириш учун педагог кадрларнинг бевосита ишлаб чиқаришда малакаси оширилишини (мунтазам ёки мунтазам эмаслиги) ҳамда таълим йўналишлари бўйича истеъмолчилар бозорининг ўрганилганлигини (маркетинг хизмати асосида) таҳлил қилади;

·Таълим жараёнига илмий-тадқиқот институтлари, ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотлари ҳамда хорижий давлатлар малакали мутахассисларининг жалб этилишини таҳлил қилади;

·Талабалар бажараётган битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияси мавзуларининг долзарблиги, сифати ва уларни ишлаб чиқаришга қай даражада жорий қилинганлигини ўрганади;

·Институтнинг таянч докторантура, докторантура ва мустақил тадқиқотчи институти орқали олий малакали кадрлар тайёрлаш фаолиятини таҳлил қилади;

·Институтнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари билан ҳамкорлик фаолиятини таҳлил қилади;

·Институтда маънавий-маърифий ишлар режаси, мазмуни ва унинг бажарилишини (баённомалар асосида), профессор-ўқитувчиларнинг тарбиявий ишларга жалб этилганлигини, таълим муассасасидаги маънавий-ижтимоий муҳитни, педагог ходимларнинг ахлоқий сифатларини (сўровнома асосида) ўрганади;

·Институтахборот-ресурс маркази фондининг зарур адабиётлар билан таъминланганлигини, улардан фойдаланаётган профессор-ўқитувчилар ва талабалар салмоғини аниқлайди;

·Битирувчиларнинг таълимни кейинги босқичига ўқишга кириши ёки ишга жойлашишларини таҳлил қилади;

·Ота-оналар ва иш берувчилар ҳамда бошқа манфаатдор шахсларнинг ҳомийлик кенгаши фаолиятидаги ва таълим жараёнидаги иштирокини таҳлил этади;

·Профессор-ўқитувчилар рейтингини аниқлаш бўйича таклифлар киритади;

·Талабаларнинг мустақил таълим самарадорлигини даврий равишда мониторинг қилади;

·Институтраҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар томонидан хорижий тилларни ўрганишнинг самарадорлиги бўйича мониторинг юритади;

·Талабалар билимини баҳолаш бўйича назорат натижаларини танлама таҳлил қилиш асосида рейтинг балларининг холислигини ва шаффофлигини ўрганади ва таклифлар тайёрлайди;

·Якуний давлат аттестацияларини амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилган ҳолда ўтказилганлигини ва унинг натижаларини таҳлил қилади;

·Институтнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ, касб хунар коллежлари ва академик лицей) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолатини, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларидаги сифат даражасини аниқлаш мақсадида ички мониторингни ўтказади, таҳлилий маълумотларни тайёрлайди, уларни Давлат инспекцияси бошлиғи ҳамда Институт ректорига ўрнатилган тартибда тақдим қилади;

·Институтда кадрлар тайёрлаш сифати ва талабалар билим даражасини ошириш мақсадида доимий равишда талаба, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказади;

·Институт фаолиятини халқаро таълим сифатини аниқлаш индикаторлари билан таққослаш асосида унинг жаҳон рейтингида муносиб ўрин эгаллаши учун тегишли таркибий тузилмалар билан чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

· Институтда халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлигини, хорижий мамлакатлар билан шартнома асосида талаба, таянч докторант, докторант, илмий ходимлар алмашинувини, фан соҳасида халқаро илмий тадбирларнинг ташкил этилишини (семинар, анжуман, симпозиум ва ҳ.к.), чет эл грантлари асосида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишларини, хорижий инвестицияларнинг жалб қилинишини таҳлил қилади ва бу соҳани ривожланишига таклифлар беради ва амалий ёрдам кўрсатади;

·Бўлим ходимларининг касбий маҳоратини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Истеъдод” жамғармаси ёки халқаро лойиҳалар ва Институт ҳисобидан ривожланган хорижий давлатларнинг нуфузли ўқув ва илмий марказлари тажрибасини ўрганади ва уларни таълим жараёнига татбиқ этади;

·Давлат инспекцияси томонидан амалга ошириладиган ОТМлар рейтингини аниқлаш ва баҳолашга оид маълумотларни тўплашда ҳамда бошқа топшириқ ва вазифаларни бажаришда иштирок этади;

·Институт рейтингини халқаро даражага кўтариш учун тажрибали профессор-ўқитувчилар ва ёш мутахассисларни чет эл тажрибасини ўрганиш мақсадида хизмат сафарига юбориш ва уларнинг натижасини таълим жараёнига тадбиқ этишда Институт раҳбарияти билан ҳамкорликда ишларни ташкил этади;

·Республикада ва хорижий давлатлардаги таълим сифатини назорат қилишга оид янгиликларни доимий ўрганиб боради ва уларни таълим жараёнига тадбиқ этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади;

·Институтда таълим сифатини ошириш бўйича олиб борилган ўрганишлар натижалари асосидаги таклифларни олий таълим раҳбариятига тақдим этади.

 


  • Ko'rip chiqildi: 442

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти "Таълим сифатини назорат қилиш бўлими” бошлиғи иштирокида институт гуруҳ сардорлари билан учрашув ўтказилди

Жорий йилнинг 15 январ куни институт мажлислар хонасида институт ректори А.Рисқулов, ўқув ишлари бўйича проректор в.в.б. А.Абдурахмонов, институт "Таълим сифатини назорат қилиш бўлими” бошлиғи Р.Хакимов, факультет деканлари ва барча гуруҳ сардорлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Институт ректори А.Рисқулов таълим сифатини янада ошириш борасида Республика миқёсида, шу жумладан институтда ҳам амалий ишлар олиб борилаётганлиги, таълим сифатини янада ошириш унинг доимий назоратини йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги 515-сонли Қарори асосида институтда "Таълим сифатини назорат қилиш бўлими” ташкил этилганлигини тўғрисида маълумот берди.

Институт ректори 15.01.2018 йилдан барча курсларда якуний баҳолашлар бошланганлиги, бу жараёнда талабаларнинг адолатли баҳоланишига алоҳида эътибор берилиши, коррупцияга умуман йўл қўйилмаслигини билдирди. Гуруҳ сардорлари томонидан бирорта воситачилик ёки шунга ўхшаш ҳолатлар кузатилган тақдирда кескин чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантириб ўтди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти “Таълим сифатини назорат қилиш бўлими” бошлиғи иштирокида институт гуруҳ сардорлари билан учрашув ўтказилди 

Институт ўқув ишлари бўйича проректор в.в.б. А.Абдурахмонов таълим сифатини янада оширишда ўқув жараёнига катта эътибор берилиши айниқса мустақил таълим алоҳида назоратга олинишини гапириб, бу ҳақда барча талабаларга етказиш лозимлиги, бундан буён билим сифатига талаб янада ортишини таъкидлади.

 

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти “Таълим сифатини назорат қилиш бўлими” бошлиғи иштирокида институт гуруҳ сардорлари билан учрашув ўтказилди 

Институт Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи Р.Хакимов бундан буён институтда таълим жараёниниг сифати мунтазам назорат қилиниши, бу жараёнда талабаларнинг ҳам фикри муҳимлиги, шу муносабат билан институт сайтида Таълим сифатини назорат қилиш бўлими рукни очилиши, талабалар мунтазам ушбу сайт орқали ёки бевосита бўлимга таклиф билан мурожат қилишлари мумкинлигини айтиб ўтди. Учрашув якунида гуруҳ сардорлари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
  • Ko'rip chiqildi: 238
Тошкент автомобиль йўларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти таркибидаги таълим сифатини назорат қилиш бўлимининг 2018 йил I чорак иш режасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан
ҲИСОБОТ
   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси хамда институт ректорининг тегишли топшириғи асосида тажрибали мутахассисларни жалб этган ҳолда институт, факультетлар, кафедралар ва тегишли бўлимларнинг иш режалари Давлат инспекцияси тамонидан тақдим қилинган махсус саволнома асосида таҳлилий ўрганиб чиқилди. Уларнинг мазмунидан келиб чиқиб, таълим сифатини оширишга қаратилган масалаларни киритиш бўйича таклифлар берилди, тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ва тасдиқланган иш режаларининг бажарилиши назоратга олинди.
   Таълим муассасаларини аттестация ва аккредитациядан ўтказишга оид меъёрий - ҳуқуқий ҳужжатлар (ВМҚ-21, 2006 йил 10 февраль, ҚҚ-193,173,75, 2008 йил 12 июнь) ички экспертларни жалб қилган ҳолда ўрганиб чиқилди, уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрланди ва Давлат инспекциясига ректорнинг 2018   йил 1 февралдаги 01-10/241 сонли хати билан тақдим этилди. 
   Таълим сифатини назорат қилиш бўлими экспертлари билан бирга ўқув бўлими, деканат, кафедралар кесимида ўқув-услубий ва меъёрий ҳужжатларнинг мавжудлиги ўрганилди. Институтда дарс бераётган 40 нафар профессор-ўқитувчининг дарслари таҳлил қилиниб, ҳужжатлар асосида таълим жараёнининг ташкил қилинганлиги, уларнинг ўзаро мантиқий мослиги, фан дастурларида фаннинг мақсад ва вазифаларини аниқ ёритилганлиги, машғулотлар жараёнида қўлланилаётган педагогик технологиялар, методлар ва усулларнинг мавзуларга ҳамда талабаларнинг эҳтиёжларига мослиги таҳлил қилинди, уларнинг машғулотлар жараёнида қўлланилаётганлиги баҳоланди, камчилик ва муаммолар аниқланди. Дарс бериш сифати паст ўқитувчилар фаолияти март ойи илмий Кенгашида муҳокама қилинди.
Аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли таркибий тузилмалар билан ҳамкорликда чора-тадбирлар белгиланди ва ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, бир қатор истеъмолчи ташкилотлар билан фикр алмашилди, уларнинг ўқув режалар ва фан дастурлари юзасидан таклифлари ўрганиб чиқилди. Бу жараён ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда. 2018 йил 14 апрель куни институтда ўтказилиши режалаштирилган "Каръера куни” муносабати билан барча ташриф буюрувчи Кадр истеъмолчилари фикр мулохазаларини ўрганилди. Билдирилган таклиф ва мулохазалар асосида 2018/2019 ўқув йили ишчи режаларидаги танлов фан блокларига киритиш белгилаб олинди.
Таълим сифатини назорат қилиш бўлими экспертлари тамонидан профессор-ўқитувчилар шахсий иш режаларининг ярим ўқув йили якунлари бўйича бажарилиш ҳолати таҳлилий ўрганилди, натижалари бўйича институт ректорига маълумот тақдим этилди.
Амалдаги "Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидалари” бўйича ҳужжат тажрибали мутахассисларни жалб этган ҳолда ўрганилди, таклифлар тайёрланди ва Давлат инспекциясига ректорнинг 2018 йил 1 февралдаги 65-01/174 сонли хати билан тақдим этилди.
Ҳар бир кафедра кесимида таълим жараёни моддий-техник базасининг ҳолати (амалий кўникмаларни ўзлаштириш учун зарур бўлган махсус ўқув лабораториялари ва улардаги жиҳозларнинг мавжудлиги, замонавийлиги, яроқлилик муддати, зарур моддий ашёлар билан таъминланганлиги ва ҳ.к.) жадвал асосида таҳлил қилинди, институт факультетлари, кафедралари ва ўқув хоналаридата 198 та маънан эскирган аммо фойдаланишга яроқли холдаги компьютерлар мавжудлиги(институт бўйича 483 та компютер мавжуд), институтда мавжуд 7 та лабораториядан 3 таси манан эскирганлиги аниқланди. Мультимедиа хоналарида аниқланган камчиликлар АТМ ва тегишли таркибий тузилмалар томонидан зудлик билан бартараф этилди. Тегишли таркибий тузилмалар билан аниқланган камчиликларни бартараф қилиш, таълим жараёни моддий-техник базасини такомиллаштириш ва ОЎМТВ томонидан ажратилган 60 дона компьютерларни ўқув жараёнига татбиқ қилиш чоралари белгиланди. Шунингдек, 2018 йил сметасида ўқув жараёни учун зарур бўлган техник жиҳозларни харид қилиш учун 240 млн. сўм ажратилди.
Институт таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режасидаги фанларнинг ўқув адабиётлари билан таъминланганлик ҳолати (жумладан тиллар кесимида), АРМ фондида мавжудлиги жадвал асосида ўрганилди. Бу жараёнга АРМ ходимлари, факультетлар ва кафедралар жалб қилинди.
АРМ фаолияти билан танишиб чиқиб, мавжуд электрон ресурслардан институт ҳудудида эркин фойдаланиш имконияти (яъни оператор ёрдамисиз), яратилмаганлиги аниқланди. Буни таъминлаш учун АРМ да қуйидаги техник модернизация амалга оширилиши таклиф этилди:
1. АРМ учун сервер ўрнатиш ва АРМ портали дастурини ишлаб чиқиш ва унга барча адабиётлар, ЎУМлар, бадиий адабиётлар ва бошқаларни жойлаштириш.
2. Нодир китобларнинг нусҳаларини олишни ташкил этиш.
3.АРМ порталига интернетга чиқмасдан институт тармоғига уланган ҳар бир компьютердан кириб маълумот қидириш, танишиш ва кўчириб олиш имконияти яратиш. Шунда талаба АРМда сухбатлашиб ўтириш учун кирмайди.
Институт таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режасидаги фанларнинг ўқув адабиётлари билан таъминланганлик ҳолати (жумладан тиллар кесимида), АРМ фондида мавжудлиги жадвал асосида ўрганилди. Бу жараёнга АРМ ходимлари, факультетлар ва кафедралар жалб қилинди. АРМ фаолияти билан танишиб чиқиб, мавжуд электрон ресурслардан институт ҳудудида эркин фойдаланиш имконияти (яъни оператор ёрдамисиз), яратилмаганлиги аниқланди. Буни таъминлаш учун АРМ да қуйидаги техник модернизация амалга оширилиши таклиф этилди: 1. АРМ учун сервер ўрнатиш ва АРМ портали дастурини ишлаб чиқиш ва унга барча адабиётлар, ЎУМлар, бадиий адабиётлар ва бошқаларни жойлаштириш. 2. Нодир китобларнинг нусҳаларини олишни ташкил этиш. 3.АРМ порталига интернетга чиқмасдан институт тармоғига уланган ҳар бир компьютердан кириб маълумот қидириш, танишиш ва кўчириб олиш имконияти яратиш. Шунда талаба АРМда сухбатлашиб ўтириш учун кирмайди. Мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида институтда янги авлод ўқув адабиётларини босқичма-босқич тайёрлаш бўйича ишлаб чиқилган режанинг ижроси назоратга олинди. Ҳар бир профессор-ўқитувчиниг илмий салоҳияти таҳлилий ўрганилди, институт бўйича маълумотлар базаси тайёрланди, тегишли таклифлар тайёрланиб институт ректорига тақдим этилди . "Экспертлар”ни жалб қилган ҳолда институт ректори тасдиқлаган режа асосида 41нафар профессор-ўқитувчининг дарс машғулотлари таҳлилий ўрганилди ва ўрганиш давом эттирилаяпти.
Дарс машғулотларининг ҳолатини ўрганиш жараёнида ўтилаётган мавзуга оид долзарб масалаларнинг ўқитувчи томонидан таҳлили, машғулотлардада АТ ва ПТ ларнинг қўллаш ҳолати, уларнинг сифати ва самараси ҳамда бошқа масалаларга эътибор қаратилди. Дарс бериш сифати паст ўқитувчиларга тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, сўровномалар асосида институт профессор – ўқитувчиларининг илмий савияси, фанлардан дарс бериш сифати, нотиқлик маҳорати, маънавий қиёфаси ҳақида талабалар фикри ҳам ўрганилади. Сўровномада институтда тахсил олаётган барча талабалар иштироки режалаштирилган.Сўровнома апрел ойининг 2-яримига режалаштирилган. Февраль-март ойлари давомида бўлим иш режасига асосан кафедраларда талабалар мустақил таълимини ташкил этишга оид шарт-шароитлар бўлим экспертлари тамонидан тўлиқ ўрганиб чиқилди. Асосий эътибор мустақил таълимни ташкил этиш учун хар бир фанлар кесимида услубий тавсиялар ва кўрсатмалар, профессор-ўқитувчиларнинг консультация соатлари ва аудиториялари, мустақил ишларни қабул қилиш жадваллари ва қайд журналларининг мавжудлиги, ТТЖларда кутубхонанинг мавжудлиги, уларда яратилган шароитлар ўрганилди. Шунингдек, ишчи дастурларда кўзда тутилган мустақил таълим мавзулари хамда уларнинг бажариш турлари, мазмуни чуқур таҳлил қилинди. Ўрганиш натижалари асосида профессор-ўқитувчиларга талабалар мустақил таълимини ташкил этишда энг аввало уларнинг индивидуал хусусияти ва шахсий қобилиятларидан келиб чиққан холда мустақил таълим турларини ихтиёрий танлашга жалб этиш (реферат, адабиётлар тахлили, янги маълумотлар қидириш ва тўплаш, макет ёки стенд тайёрлаш ва х.к), консультация соатлари ва аудиторияларни белгилашда талабалар контенгетидан келиб чиққан холда ташкил қилиш, мустақил таълимни бажариш учун зарур адабиётлар сирасига илм-фан хамда ишлаб чиқариш технологиялари тўғрисидаги охирги илмий мақола, илмий журналлар, сифатли илмий телекўрсатув материалларидан фойдаланишга катта урғу бериш, талабалар мустақил таълимни қандай мавзу бўйича бажаришидан қатъий назар том маънода эркин ижод қилишга йўналтириш, имкон бериш ва уни тадрижий ривожлантириб бориш тўғрисида тегишли назарий ва амалий таклиф ва кўрсатмалар берилди. Шу билан бирга ТТЖларда талабалар мустақил таълимини самарали олиб боришлари учун зурур бўладиган илмий-услубий хамда ташкилиш шарт-шароитларни такомиллаштириш бўйича институт ректорига таклифлар киритилди. Бунда асосий эътибор ТТЖларни талабалар кантенгитидан келиб чиқиб замонавий компьютер технологиялари билан таъминлаш, Wi-Fi зоналар ташкил этиш, кутубхона баъзасини соха бўйича энг охирги ўқув материаллар ва бадиий адабиётлар билан тўлдиришга қаратилди. Шунингдек уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича чора–тадбирлар белгиланди. Белгиланган чора-тадбирлар ижроси назорат қилиб келинмоқда.
Давлат инспекциясининг кузги семестр якуни бўйича талабалар билимини баҳолаш жараёнини таҳлил қилиш асосида рейтинг балларининг холислигини, шаффофлигини ва сифат даражасини баҳолаш тўғрисида 2018 йил 18 январдаги 88-07-361-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йилнинг 20 январь куни институт ректорининг 31-ум сонли буйруғи чиқарилди. Давлат инспекцияси белгилаб берилган талаблар асосида битирувчи курс гурухларидан 4 та академик гурухдан ёзма иш олинди ва натижалари бўйича маълумотлар белгиланган тартибда расмийлаштирилиб ўз вақтида Давлат инспекцияси ва институт ректорига тақдим қилинди. Шунингдек талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари семестр якуни бўйича солиштирма жадваллар, сифат ва миқдорий кўрсаткичлар асосида таҳлил қилинди. Таҳлиллар жараёнида талабаларнинг айрим фанлар, жумладан, "Математика”, "Чизма геометрия ва мухандислик асослари”, "Назарий механика”, "Йўл қурилиш материаллари”, "Мухандислик геодезияси” "Шахар йўллари ва кўчалари”, "Метрология ва стандартлаштириш асослари” каби фанлардан ўзлаштиришлари бошқа фанларга нисбатан паст эканлиги аниқланди. Натижалар талабаларнинг ЖН ва ОН баҳолари билан солиштирма асосда таҳлил қилинди. Талабаларнинг бахолаш тизимини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш хамда уларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларини ошириш мақсадида хар бир ЖН ва ОН ўтказилгандан сўнг қариздор талабалар билан тизимли ишларни амалга ошириш, 2 хафта давомида уларни ЖН ва ОН бахолашлари бўйича етарли балларни тўплашларига эришиш бўйича ўқув-услубий бўлим ва факультет деканлари хамда кафедра мудирларига тегишли тартибда таклиф ва мулохазалар берилди. Бажарилган ишлар бўйича таклифлар тайёрланди ва институт ректорига тақдим этилди. Шунингдек, семестр натижалари ЎУБ томонидан ОЎМТВ га тақдим этилди. Институт ректорининг 2015 йилдаги 144-Т, 149-Т, 162-Т, 163-Т, 178-Т ва 51-М, 2016 йилдаги 115-Т, 136-Т, 148-Т, 149-Т ва 163-Т, 2017 йилдаги 77-Т, 83-Т, 96-Т, 97-Т ва 83-М, 84-М сонли буйруқлари асосида охирги 3 йилда БМИ ва МД мавзулари кадрлар истеъмолчиларининг долзарб муаммолардан келиб чиқиб шакллантирилганлиги ҳамда мавзулардаги такрорланишларнинг мавжудлиги нуқтаи назардан ўрганилди. Ўрганиш натижасида мавзуларнинг айнан бир хил холда такрорланмаганлиги, бироқ илм ва хамда технологиялар хамда замонавий ўқитиш талабларига мослаштириш мақсадида мазмунан қўлланилганлиги ва истеъмолчи ташкилотларнинг долзарб муаммоларга қаратилган таклифлар базаси шакллантирилганлига ва улар тамонидан билдирилган таклифлари инобатга олиниб икки тамонлама келишувлар асрсида ишлаб чиқилганлиги аниқланди. Ўрганиш натижалари бўйича таклифлар тайёрланди ва институт ректорига тақдим этилди, чора-тадбирлар белгиланди ва ижроси назорат қилинмоқда. Кадрлар истеъмолчилари (Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон автомобиь йўллар давлат қўмитаси, Ўзавтосаноат, Тошкент шахри ва вилоятида фаолият юритаётган транспорт КХКлари ва автотранспорт корхоналари хамда бошқалар)нинг фикр-мулоҳазалари ўрганилди. 2018 йил февраль-март ойларида институт Битирувчиларнинг ишга жойлаштириш ва маркетинг бўлими маъсул ходимлари хамда мутахассислик кафедра профессор-ўқитувчилари билан хамкорликда бир қатор истеъмолчи ташкилотлар билан фикр алмашилди, уларнинг таклифлари ўрганиб чиқилди. Кадр истеъмолчилари таклифлари асосида ишчи режаларга киритиладиган янги фанлар рўйхати аниқланди ва уларни 2018/2019 ўқув йили ишчи режаларидаги танлов фан блокларига киритиш белгиланди. 14-апрел куни институтда "Карера куни” ўтказиш режалаштирилган.Ушбу тадбирда ишлаб чиқаришдан ташриф буюрган Кадрлар истимолчилари иштирокида битирувчилар малакаси бўйича уларнинг фикр мулохазалари ўрганиш режалаштирилган. (асосий иш берувчилар кесимида.сўровномалар шаклида) Институтда профессор-ўқитувчилар хамда талабаларнинг чет тили бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантириш мақсадида инглиз тили клуби ташкил этилган бўлиб, "Тиллар” кафедраси катта ўқитувчи З.Расулова раҳбарлигида 2 та гуруҳда амалий машғулотлар олиб борилмоқда. Шунингдек ушбу гуруҳлар Erasmus+ халқаро лойиҳаси доирасида фаолият юритиб келаётган Intellegent transport systems дастурида қатнашиб, келажакда унинг асосида хорижий давлатларда тажриба алмашиш, ўқув курсларини ўташда иштирокчи сифатида "Тиллар” кафедраси томонидан тайёрлаб борилмокда. 1чи гуруҳ бошланғич, 2чи гуруҳ ўрта даражадаги талабалардан иборат бўлиб, бошланғич гуруҳни умумий инглиз тилидан, 2-гуруҳни эса бевосита соҳа, мутахассисликлари бўйича инглиз тили ўргатилмокда.
Ҳар бир гуруҳда 12,14 тадан талаба бор. Ушбу дарслар инглиз тили клуби доирасида ўтказиб келинмоқда. Институт профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг чет тилларини ўзлаштириш даражасини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди: 1. Профессор ўқитувчиларга қўшимча дарс машғулоти олиб бораётган ўкитувчиларни моддий ёки қўшимча баллар билан рағбатлантириш. 2. Профессор ўқитувчилари ва талабаларнинг дарсга қизиқишини ошириш мақсадида дарс машғулотларига тайёргарлик кўришда замон талабига мос усуллардан фойдаланиш учун замонавий техника ва янги адабиётлар билан таъминлаб бериш.
Ўтказиладиган машғулотлар сифатини ошириш учун қуйидаги таклифлар киритилди:
1. Ўқув хоналарини замонавий лингафон ва компьютерлар билан жиҳозлаш.
2. Профессор ўқитувчиларининг синов(конкурс)дан ўтиш жараёнида ва ишга қабул қилаётганда чет тилидан билимларини(суҳбат орқали) инобатга олиш.
3. Институт АРМ ни чет давлатларида нашр этилган янги адабиётлар билан бойитиш учун маблағ ажратиш ва махсус лингофон хоналарни ташкил этиш.
4. Махсус кафедралар профессор ўқитувчилари томонидан инглиз тили курсларига қатнашиб тамомлагандан сўнг сертификат олишларини талаб этиш.
5. Мутахассис фанлардан инглиз тилида маъруза ўқувчи профессор ўқитувчиларини моддий рағбатлантириш.
6. Талабалар орасида француз ва немис тилини ўрганганлари кўплиги учун кафедрада француз ва немис тили гуруҳлари ташкил қилиш. Институтда дарс бераётган инглиз тили ўқитувчиларнинг тил билиши даражаси институт ректорининг 2018 йил 24 февралдаги "Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти талабаларининг чет тилларини билиш даражасини аниқлаш тўғрисида”ги 112-УМ сон буйруғига асосан танлаб олинган 8 гурухларда ўтказилган синов имтихони натижалари, чет тили дарсларининг чуқур таҳлили, рейтинг баҳолаш натижалари ва сўровномалар асосида ўрганилди. Синов имтихон натижалари талабаларнинг чет тиллари бўйича кузги семетрда олган бахолари билан қиёсий солиштириш орқали тахлил қилинди. Солиштириш натижасида аниқланган катта тафовутлар сабаблари, талабаларнинг гурухлар кесимида ўртача ўзлаштириш даражаси натижалари малакали экспертлар, "Тиллар” кафедраси мудири ва профессор-ўқитувчилари билан муҳокама қилинди, талабаларни чет тилларини ўрганишга бўлган қизиқишларини ошириш хамда инглиз тили дарслари самарадорлигини янада такомиллаштириш юзасидан чора – тадбирлар белгиланиб назоратга олинди.

XИСОБОТ

Институтда 3 та таълим йўналиши бўйича инглиз тилида дарс олиб бориш режалаштирилган. Жумладан: "Замин ва пойдеворлар мухандислиги”, "Қурилиш механикаси”, "Транспорт концепсияси ва ҳуқуқи” фанларидан инглиз тилида дарс олиб борилмоқда. Таълим сифатини назорат қилиш бўлим экспертлари тамонидан юқоридаги дарс жараёнлари тахлил қилинди. Тахлил давомида педагогларга меъёрий ҳуқуқий хужжатлар, УМКлар сифатини ошириш, мазмунини соддалаштириш, охирги илм-фан ютуқлари билан бойитиш, чет эл турдош ОТМ адабиётларидан фойдаланиш каби тавсиялар берилди. Бундан ташқари талабаларда ўз мутахассисликлари бўйича чет тилларида эркин мулоқот олиб бориш, мустақил таржима фаолиятини ривожлантириш мақсадида чет тиллари бўйича тажрибали профессор-ўқитувчилар билан хамкорликни йўлга қўйиш каби масалалар юзасидан таклифлар киритилди. Келгусида мутахассислик фанларидан дарс берувчи ўқитувчи-мутахассисларни қўллаб-қуватлаш ва рағбатлантириш бўйича таклифлар тайёрланмоқда. Институтда ички аттестацияни ўтказиш жадвали ишлаб чиқилди, март ойи институт Кенгашида тасдиқланди, барча таркибий тузилмалар эътиборига етказилди. Ички аттестацияга тайёргарлик ишлари мувофиқлаштирилмоқда. Институт аттестацияси ва аккредитацияси жараёнига тайёргарлик кўриш мақсадида тегишли таркибий тузилмалар билан ҳамкорликда ички аттестация механизми ишлаб чиқилди, тегишли маълумотларни таркибий бўлинмалардан олинди ва жамланган маълумотлар базаси шакллантирилмоқда.

Институтда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар билан олиб борилаётган ишлар ҳолати Иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, факультетлар ва кафедралар кесимида ўрганилди. Ўрганиш жараёнида уларнинг илмий фаолиятга, танловлар, ёш олимлар илмий-амалий лойиҳалар, илмий анжуманларда иштирокига эътибор қаратилди, муаммолар ва камчиликлар ўрганилди. Бугунги кунда институтда талабаларнинг назарий ва амалий билим савияси хамда чет тилларини билиш даражасини синаш орқали 7 та иқтидорли талабалар гурухи ташкил қилинган бўлиб 3 та гурухда 2 тадан дарс жараёнлари инглиз тилида олиб борилмоқда. Гурухларга жами 95 нафар иқтидорли талаба қамраб олинган. Институт кафедралари кесимида 28 та илмий тўгараклар фаолият кўрсатмоқда. 2017-2018 ўқув йилида институтнинг 2 нафар талабаси давлат стипендиялари соҳиблари бўлишган:

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов (Азимова Ф.) ва Беруний номидаги Давлат стипендияси (Шоикромов Ш.). Текширув мобайнида институтда иқтидорли талабалар билан ишлаш самарали олиб борилаётгани маълум бўлди. Талабаларининг илмий конференция ва анжуманларда, турли танловларда фаол иштироки таъминланиб келинганлиги аниқланди.

Текширув пайтида тўгараклар, факультетларда иқтидорли талабалар билан ишлаш бўйича масъуллар фаолиятида баъзи бир камчиликлар аниқланди ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан топшириқлар берилди.Шунингдек, институтда иқтидорли талабалар билан ишлаш бўйича ишларни янада самарали ташкил қилиш ва такомиллаштириш бўйича қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди:

• Иқтидорли талабаларни илмий-тадқиқот ишларга кенг жалб қилиш, уларга рахбар этиб юқори тажрибага эга бўлган унвонли профессор-ўқитувчиларни бириктириш.

• Талабалар учун ишлаб чиқариш жараёнлари ва табиий лаборатория хамда экскурцияларни кўпроқ ташкил қилиш. • Халқаро алоқалор доирасида турдош чет эл ОТМлари билан тузилган кадрлар алмашинуви келишуви асосида иқтидорли талабаларнинг бир ойлик, ярим йиллик хамда бир ўқув йиллик стажировкаларини режалаштириш.

• Талабаларни рағбатлантириш учун Ректор стипендияси тасъис этиш. Иқтидорли талабалар билан ишлаш бўйича факультет масъулларини хам молиявий рағбатлантириш

• Талабалар Инновация ҳафталигини ўтказиш. • Талабаларда ички мативацияни ривожлантириш мақсадида улар учун келажакда эгаллаши лозим бўлган иш ўринлари кафолатини таъминлаш аниқ чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш ва уларни талабалар эътиборига етказиш. Ўрганиш натижалари бўйича таклифлар тайёрланди ва институт ректорига тақдим этилди. Муаммолар ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар белгиланди ва уларнинг ижроси назоратга олинди. Иқтидорли талабалар ҳақидаги маълумотларнинг якуний базаси шакллантирилди.

  • Ko'rip chiqildi: 138