Главная > Yangiliklar > «Геосинтетик материаллар билан кучайтиришнинг йўл кўтармаси устуворлигига таъсири» мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси

«Геосинтетик материаллар билан кучайтиришнинг йўл кўтармаси устуворлигига таъсири» мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси


17-03-2019, 23:38. Разместил: admin

Комилов Самандар Искандаровичнинг «Геосинтетик материаллар билан кучайтиришнинг йўл кўтармаси устуворлигига таъсири» мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига номзодлик диссертацияси иши ҳимояси бўлиб ўтди

«Геосинтетик материаллар билан кучайтиришнинг йўл кўтармаси устуворлигига таъсири» мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси   2019 йил13 март куни соат 1000 да институт кичик мажлислар залида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ҳузуридаги DSc.27.06.2017.Т.09.01 рақамли илмий кенгашнинг 05.09.02 - «Асослар, пойдеворлар, ер ости иншоотлари. Кўприклар ва транспорт тоннеллари. Йўллар, метрополитенлар» ихтисослиги бўйича т.ф.д., проф. А.Д.Каюмов раҳбарлигида Комилов Самандар Искандаровичнинг «Геосинтетик материаллар билан кучайтиришнинг йўл кўтармаси устуворлигига таъсири» мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига номзодлик диссертацияси ишининг ҳимояси бўлиб ўтди.

«Геосинтетик материаллар билан кучайтиришнинг йўл кўтармаси устуворлигига таъсири» мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси«Геосинтетик материаллар билан кучайтиришнинг йўл кўтармаси устуворлигига таъсири» мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси

   Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда автомобиль йўлларининг йўл пойи устуворлигини кучайтириш мақсадида геосинтетик материаллардан фойдаланишга катта эътибор қаратилмоқда. Шу жиҳатдан геоматериаллар орқали йўл пойи кўтарма деформациясини камайтириш, юк кўтариш қобилиятини ошириш, қурилиш материаллари сарфини қисқартириш бўйича самарали техник-иқтисодий кўрсаткичларга эришиш муҳим аҳамият касб этади. Бу борада дунёнинг ривожланган мамлакатларида, жумладан АҚШ, Англия, Франция, Германия, Хитой, Япония, Россия ва бошқа давлатларнинг транспорт иншоотлари қурилишида полимер материалларни қўллаган ҳолда, хусусан автомобиль йўлларини лойиҳалаш ва қуришда самарали технологияларни қўллаш бўйича янги илмий-техник ечимларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

   Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертациямавзуси бўйича жами 24 та илмий иш чоп этилган, шулардан, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 8 та мақола, жумладан, 1 таси хорижий журналда, хорижий ва республика миқёсидаги конференцияларга оид тўпламларда 5 мақола нашр этилган. Республика миқёсидаги 2 та меъёрий ҳужжатни тайёрлашда фойдаланилган, 4 та авторлик гувоҳномаси олинган.



Вернуться назад