Главная > Yangiliklar > Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик


30-01-2019, 21:02. Разместил: admin

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари
билан ҳамкорлик

 

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сонли "Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида ҳамда "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5635-сонли фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг "Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси профессор-ўқитувчилари 2019 йил 21 январь куни "BEKTEMIR METALL KONSTRUKSIYALARI” МЧЖ қўшма корхонасига ташриф буюришди. "BEKTEMIR METALL KONSTRUKSIYALARI” МЧЖ ҚК – қайноқ рух билан тобланган йўллар, кўчалар, парклар, уйлар, автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари, автомобиллар тўхтаб туриш жойларини ёритиш қурилмаларининг таянчлари, автомобиль йўлларининг ажратувчи тўсиқларини тайёрловчи Ўзбекистондаги ягона корхона ҳисобланади.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик 

   "Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси профессор-ўқитувчиларининг ташрифи давомида қўшма корхонанинг технологи Наталя Юрьиевна корхонадаги ишлаб чиқариш жараёни билан таништирди.  Ушбу корхонанинг маҳсулотларидан "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси”, "Тошшаҳарнур” корхонаси, "Ўзбекистон Республикаси темир йўллари” АЖ ва бошқа бир қатор корхоналар кенг фойдаланиб келишмоқда. Ташриф якунида "Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси ва "BEKTEMIR METALL KONSTRUKSIYALARI” МЧЖ ҚК ўртасида талабаларнинг ўқув амалиётлари ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик юзасидан шартнома имзолашга келишиб олинди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик


Вернуться назад