Главная > Yangiliklar > “Олий таълимни ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари: халқаро тажрибалар ва Ўзбекистон амалиёти” мавзусида семинар ўтказилди

“Олий таълимни ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари: халқаро тажрибалар ва Ўзбекистон амалиёти” мавзусида семинар ўтказилди


10-01-2019, 17:13. Разместил: admin

"Олий таълимни ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари: халқаро тажрибалар ва Ўзбекистон амалиёти” мавзусида семинар ўтказилди

 

    2019 йил 9 январь куни соат 10:00да Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида барча раҳбар ходимлар ва профессор-ўқитувчилар иштирокида "Олий таълимни ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари: халқаро тажрибалар ва Ўзбекистон амалиёти” мавзусида семинар ташкил этилди.

“Олий таълимни ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари: халқаро тажрибалар ва Ўзбекистон амалиёти” мавзусида семинар ўтказилди 

    Семинар давомида институтнинг "Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти, фалсафа фанлар номзоди Д.Расилов мавзу юзасидан қилган маърузасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган норматив хужжатлар, олий таълим тизимини статистик кўрсаткичлари, Ўзбекистон ва хорижий олий таълим муассасаларининг ўзаро келишуви ҳамда қўшма таълим дастурлари асосида ўқитиш, 2018 йилда ташкил этилган олий таълим муассасаларида, халқаро тажриба, Миллий рейтинг тизими, Qs рейтинг тизими индикаторлари, халқаро илмий-техник маълумотлар базалари тўғрисида батафсил тушунтириш бериб ўтилди. Семинар якунида профессор-ўқитувчиларнинг мавзу юзасидан қизиқтирган саволларига жавоблар берилди ҳамда тақдимотда кўрсатилган маълумотлардан ўқув ва илмий фаолиятда қўллашлари бўйича тавсиялар берилди.

 

Ўқув-услубий бўлим


Вернуться назад