Главная > Yangiliklar > ВАТАН — МУҚАДДАС, УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШАРАФЛИ БУРЧДИР!

ВАТАН — МУҚАДДАС, УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШАРАФЛИ БУРЧДИР!


29-10-2018, 12:36. Разместил: admin

ВАТАН — МУҚАДДАС, УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШАРАФЛИ БУРЧДИР!

 

 

 

    Ватан-ҳар биримиз учун муқаддасдир. Шу боис уни чин дилдан севиб ардоқлаш, тинчлик-осойишталигини таъминлаш, хавфсизлигини ҳимоя қилиш, янада равнақ топишига ҳисса қўшиш ҳар бир фуқаронинг шарафли бурчидир. Бугун мамлакатимизда ҳукм сураётган барқарорлик, чегаралар дахлсизлиги, тинчлик ва осойишталигимиз, маълум маънода мард ва жасур ўғлонларимизнинг матонати, куч-қудрати билан изоҳланса, ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Чунки Ватанимиз, ҳар биримизнинг ҳаётимиз, ҳотиржамлигимиз, ору номусимиз замирида юрт ўғлонларининг тимсоллари мужассам. Шунинг учун ҳам она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Шу муносабат билан жорий йилнинг 17 октябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти профессор-ўқитувчи, ходим ва талаба-ёшлари ўртасида Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш улар қалбида Ватан тақдирига юксак даҳлдорлик, шижоат ва фидоийлик туйғуларини шакллантириш мақсадида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

   Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Давлат техник назорати бўлими бошлиғи, подполковник Мирзаабдуллаев Акром Мирзараҳмонович, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бош санитария шифокори, полковник Тўҳтаматов Равшан Холматович, Миробод тумани Мудофаа ишлари бўлим бошлиғи Шерметов Отабек Исмоилович, 71186-сонли Ҳарбий қисм Маданият ва маърифат ишлари бўйича қисм камандири ёрдамчиси Аннаев Элёр Самандарович, 71186-сонли Ҳарбий қисм взвод камандири Матчонов Омонбой Камилжанович ҳамда институт Ҳарбий кафедраси катта ўқитувчиси, майор Жуманов Садулла Лапасовичлар иштирок этишди.

ВАТАН — МУҚАДДАС, УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШАРАФЛИ БУРЧДИР!

 

 

  Тадбир давомида маърузачилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3898-сон Қарори мазмун-моҳияти, шунингдек, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш улар қалбида Ватан тақдирига юксак даҳлдорлик, шижоат ва фидоийлик туйғуларини шакллантириш талаба-ёшларга ватанни севиш, юрт тақдири учун қайғуриш, кўз ўнгингизда оддий бўлиб кўринган кичик бир ҳато ватан учун катта йўқотишларга олиб келиши мумкинлигини, мамлакатимизда ҳукм сураётган барқарорлик, чегаралар дахлсизлиги, тинчлик ва осойишталигимиз мард ўғлонларимизнинг кечаю-кундуз тинимсиз қилаётган хизматлари натижаси эканлиги, Ватанни ҳимоя қилиш, ўз халқини, оиласини ҳимоя қилиш ҳар бир йигит кишининг шарафли бурчи эканлиги, юртимизда ватан ҳимоячилари учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар хусусида сўз борди.

ВАТАН — МУҚАДДАС, УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШАРАФЛИ БУРЧДИР! 

 


Вернуться назад