Главная > Yangiliklar > Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 24 октябрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 24 октябрь


29-10-2018, 12:19. Разместил: admin

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 24 октябрь куни олий таълим соҳасини янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилишида белгиланган топшириқ ва вазифалар билан институтда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчи, ходимларни таништириш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида йиғилиш бўлиб ўтди

   Йиғилишда институт ректори А.Рисқулов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 24 октябрь куни олий таълим соҳасини янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилишида сўзлаган нутқининг мазмун-моҳиятига тўҳталиб, олий таълим муассасалари олдига қўйилган вазифа ва топшириқларни ўз вақтида сифатли ижросини таъминлаш, шунингдек, олий таълим тизимига оид янгиликлар билан таништириш билан бирга, институтнинг нуфузи ва профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини ошириш, шунингдек, дарс машғулотларига қўйилган талабларнинг бажарилиши борасида маъруза қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 24 октябрь 

 

  Илм-фанни ривожлантиришга қаратилган келишувлар асосида профессор-ўқитувчиларнинг илмий-педагогик салоҳиятини мустаҳкамлаш, малакасини ошириш, олий таълим тизимига илмий-технологик ишланмалар ва ахборот технологияларини кенг жорий этиш бўйича белгиланган топшириқларни институт доирасида ижросини таъминлаш бўйича масъулларга кўрсатмалар ҳамда таклифлар берилди.

  Институт фаолиятини танқидий ўрганиш ҳамда келгусида амалга ошириладиган ишларни режалаштириш мақсадида ишчи гуруҳи тузилиб, таълим жараёнининг сифат-самарадорлигини ошириш борасида амалий ёрдам бериш тизимини ташкил этиш, мавжуд муаммо ва камчиликлар ҳамда таклифлар асосида истиқболли дастурларни ишлаб чиқишга ва амалга оширишга келишиб олинди.


Вернуться назад