Главная > Yangiliklar > ҚОНУН ВА АДОЛАТ УСТУВОРЛИГИ ЙЎЛИДА

ҚОНУН ВА АДОЛАТ УСТУВОРЛИГИ ЙЎЛИДА


22-10-2018, 19:25. Разместил: admin

ҚОНУН ВА АДОЛАТ УСТУВОРЛИГИ ЙЎЛИДА


Истиқлолимиз берган тинч ва осуда ҳаётимиз, фаровон турмуш тарзимиз, бу албатта, келажагимиз равнақининг янада нурафшон эканлигини, шунингдек, эзгу мақсадлар муштараклигини кўрсатиб турибди. Айниқса, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги фикрлари ҳар бир соҳада дастуриламал бўлаётганлиги бежиз эмас.

      Давлатимизда ҳуқуқий давлат қурилиши йўлида олиб борилаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ислоҳотлар ва бу борада қабул қилинган қонунлар моҳиятини тарғиб қилиш, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва ҳуқуқий тарбиясини яхшилаш юзасидан олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 18 октябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги "Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5542-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги "Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 747-сон Қарори мазмун-моҳиятини ўрганиш юзасидан тадбир ташкил этилди.

ҚОНУН ВА АДОЛАТ УСТУВОРЛИГИ ЙЎЛИДА  

    Тадбирда ИИВ Академияси РКТФ тингловчилари, капитан Акбаров Азамат Ботирович ҳамда капитан Суяров Обиджон Шамсиддиновичлар ўз маърузалари билан иштирок этиб, институт жамоасини қабул қилинган ҳуқуқий хужжатлар мазмуни билан яқиндан таништириб ўтишди. Тадбирда институт талаба-ёшлари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилиб, соҳа мутаҳассисларидан керакли жавобларни олишди.



Вернуться назад