Главная > Yangiliklar > ЎЗБЕКИСТОННИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ ТАСДИҚЛАНДИ

ЎЗБЕКИСТОННИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ ТАСДИҚЛАНДИ


22-10-2018, 19:14. Разместил: admin

ЎЗБЕКИСТОННИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ ТАСДИҚЛАНДИ

 

   Юртимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, сиёсий жараёнлар ва ёшларга берилаётган кенг имкониятларни тарғиб қилиш ҳамда бу борадаги тушунчаларни ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 19 октябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "2019 —2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5544-сон Фармонининг мазмун-моҳиятини ўрганиш юзасидан давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда ИИВ Академияси РКТФ тингловчиси, майор Б.Усмонжонов, институт профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар иштирок этишди.

ЎЗБЕКИСТОННИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ ТАСДИҚЛАНДИ 

 

   Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги "2019 —2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5544-сон Фармонга мувофиқ мамлакатнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлилиги даражасини ва инновацион жиҳатдан тараққий этганини белгиловчи асосий омил сифатида Стратегиянинг бош мақсади этиб инсон капиталини ривожлантириш ҳамда Стратегиянинг асосий вазифалари қилиб Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга келиб Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 илғор мамлакати қаторига киришига эришиш, барча даражада таълим сифати ва қамровини ошириш, узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш тизимининг иқтисодиёт эҳтиёжларига мослашувчанлигини таъминлаш, бошқарувнинг замонавий усуллари ва воситаларини жорий этиш орқали давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш этиб белгиланганлиги ҳақида маълумотлар етказилди. Тадбирда институт талаба-ёшлари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилиб, соҳа мутаҳассисидан керакли жавобларни олишди.



Вернуться назад