Главная > Yangiliklar > Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади

Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади


22-10-2018, 19:00. Разместил: admin

"Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади”

   Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

   Жорий йилнинг 12 октябрь куни ташкил қилинган мазкур тадбирда институт Хотин-қизлар бошланғич ташкилот раиси М.Нигманова, Миробод тумани ТТБ МКП гинекологи Н.Расулова, институт шифокорлари М.Раззоқова ва Д.Каримжанова, факультетлар Хотин-қизлар бошланғич ташкилот раислари ҳамда институт аёл-профессор-ўқитувчи, ходимлари ва талаба-қизлари иштирок этишди.

Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади 

 

   Тадбир давомида репродуктив гигиена ва қариндош-уруғлар ўртасида никоҳ ҳамда эрта туғриқнинг салбий жиҳатлари ҳусусида сўз юритилди. Мулоқот тарзида ташкил қилинган тадбирда иштирокчилар ўзларининг саволлари билан соҳа мутахассисларига мурожаат қилиб, керакли маслаҳатлар ва амалий жавоблар олишди.

Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади


Вернуться назад