Главная > Yangiliklar > “Турон” ёшлар эстрада театр студияси томонидан саҳналаштирилган “Тўда” спектакли намойиш этилди

“Турон” ёшлар эстрада театр студияси томонидан саҳналаштирилган “Тўда” спектакли намойиш этилди


6-10-2018, 19:14. Разместил: admin

"Турон” ёшлар эстрада театр студияси томонидан саҳналаштирилган "Тўда” спектакли намойиш этилди

 

 

   Маълумки, Давлатимиз томонидан халқимиз маънавиятини юксалтириш, айниқса, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол ва етук инсонлар этиб тарбиялаш, улар қалби ва онгига юртга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат, умрбоқий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат туйғуларини чуқур сингдириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

“Турон” ёшлар эстрада театр студияси томонидан саҳналаштирилган “Тўда” спектакли намойиш этилди“Турон” ёшлар эстрада театр студияси томонидан саҳналаштирилган “Тўда” спектакли намойиш этилди

   Жорий йилнинг 27 сентябрь куни соат 1200 да Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат” маркази қошидаги "Турон” ёшлар эстрада театр студияси томонидан саҳналаштирилган "Тўда” спектакли намойиш этилди.

“Турон” ёшлар эстрада театр студияси томонидан саҳналаштирилган “Тўда” спектакли намойиш этилди“Турон” ёшлар эстрада театр студияси томонидан саҳналаштирилган “Тўда” спектакли намойиш этилди

   Намойиш этилган спектакл мазмунида гиёҳвандлик-наркотраффик ва одам савдосининг инсон ҳаёти, эркинлиги ва ҳуқуқларини поймол қилиб, унинг эрки, тақдири ва келажагини оёқ ости қилиши билан бирга инсон шахси, шаъни, қадр-қимматини чеклаб, гиёҳвандлик, одам савдосининг ҳар бири нафақат инсоннинг балки жамият тараққиёти ва давлатлар ривожига жиддий xавф туғдириши баён этилди.


Вернуться назад