Главная > Yangiliklar > “Йўл қопламаларини барқарор бошқариш тизимларини яратиш жараёнининг муаммолари” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтд

“Йўл қопламаларини барқарор бошқариш тизимларини яратиш жараёнининг муаммолари” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтд


6-10-2018, 11:31. Разместил: admin

"Йўл қопламаларини барқарор бошқариш тизимларини яратиш жараёнининг муаммолари” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди

 

   Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида жорий йилнинг 2 октябрь куни "Йўл қопламаларини барқарор бошқариш тизимларини яратиш жараёнининг муаммолари” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Семинар ишида Сингапур йўл қопламалари Ассоциацияси Президенти Халқаро Нобель мукофоти лауреати Фуа Тин (Tien Fang) ҳамда Хитойнинг Чинъань университети профессори Чу Лонгжиа (Chu Longjiа) иштирок этиб, институт иш жараёни, ўқув лабораториялари билан танишиш, ҳамкорлик учун кафедралар ва мутахассислар билан алоқа ўрнатиш каби масалалар юзасидан музокаралар олиб борилди.

“Йўл қопламаларини барқарор бошқариш тизимларини яратиш жараёнининг муаммолари” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтд 

 

   Бундан ташқари, Автомобиль йўлларини қуриш ва эксплуатация қилиш кафедрасида ўтилаётган фанлардан йўл активларини бошқариш ва автомобиль йўллари муҳандислиги фанларини такомиллаштиришда ушбу профессорлар томонидан ишлаб чиқилган адабиётлардан фойдаланган ҳолда, институт профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилар ҳамда магистрантлар учун "Йўл қопламаларини барқарор бошқариш тизимларини яратиш жараёнининг муаммолари” мавзуида маъруза ташкил қилинди.

“Йўл қопламаларини барқарор бошқариш тизимларини яратиш жараёнининг муаммолари” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтд 

 

    Семинар иши давомида Сингапур йўл қопламалари Ассоциацияси Президенти Халқаро Нобель мукофоти лауреати Фуа Тин Фанг (Tien Fang)га Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг фахрий доктори унвони берилди.

Семинар сўнгида Сингапур Миллий университети ҳамда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти билан келгусида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва меморандум ишлаб чиқиш бўйича келишиб олинди.

“Йўл қопламаларини барқарор бошқариш тизимларини яратиш жараёнининг муаммолари” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтд

 


 


Вернуться назад