Главная > Ta'lim sifati va nazorati, Asosiy vazifalar > Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат

Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат


27-09-2018, 13:37. Разместил: admin

Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат

·Таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг давлат таълим стандартлари (ДТС), малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари билан таъминланганлигини таҳлил этиш ва уларни экспертиза қилиш;

·Институтда таълим жараёни сифатини, унинг ўқув адабиётлари ва ўқув-услубий материаллар билан таъминланганлик даражасини ўрганиш;

·Институтталабалари билимларининг ДТСга мувофиқлигини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш;

·Таълим сифатини оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш;

·Кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини юритиш;

·Институтни ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш, натижалари бўйича таълим сифатига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш, маълумотларни Институт ректорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этиш;

·Аттестация, таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда Институтда аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни ўз вақтида бартараф этилиши устидан назорат ўрнатиш;

·Таълим сифатини белгиловчи кўрсаткичларнинг ҳолатини мониторинг қилиш ва аниқланган муаммолар ва камчиликлар юзасидан тегишли таркибий тузилмаларга таклифлар бериш;

·Таълим сифатини ошириш мақсадида профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш жараёнида замонавий усуллар ва услублардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш;

·Институтнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ, академик лицей) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолатини, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларидаги сифат даражасини аниқлаш мақсадида ички мониторингни ўтказиш, таҳлилий маълумотларни тайёрлаш, аниқланаган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича Институт раҳбариятига таклифлар киритиш;

·Институтпрофессор-ўқитувчилари таянч маълумотларининг тегишли дарс берадиган фан(лар)ига мослигини таҳлил қилиш ёки уларнинг тегишли қайта тайёрлашдан ўтганлигини ёки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга эканлигини ўрганиш ва хулосаларни Институт ректорига маълум қилиш;

·Институтнинг ўқув жараёни, илмий-тадқиқот ва илмий-услубий ишлар режаларининг бажарилишини мониторинг қилиш;

·Таълим жараёни моддий-техник базаси ҳолатини таҳлил қилиш, уни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш;

·Институтда талабалар амалиётининг таълим йўналишлари ва мутахассисликларни инобатга олинган ҳолда ташкил этилганлигини ва унинг самарасини назорат қилиш;

·Давлат инспекциясининг топшириғига биноан ОТМлар рейтингини аниқлашга ва баҳолашга оид маълумотларни тўплашда, ўтказиладиган аттестация ва таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда иштирок этиш;

·Талабалар билимини баҳолаш жараёнини таҳлил қилиш асосида рейтинг балларининг холислигини, шаффофлигини ва сифат даражасини баҳолаш;

·Институтдаги ижтимоий муҳит, кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ўрганиш мақсадида доимий равишда талаба, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказиш;

·Бўлим ходимларининг касбий маҳоратини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Истеъдод” жамғармаси ёки халқаро лойиҳалар ва Институт ҳисобидан ривожланган хорижий давлатларнинг нуфузли ўқув ва илмий марказлари тажрибасини ўрганиш ва уларни таълим жараёнига тадбиқ этиш;

·Институтрейтингини халқаро даражага кўтаришга қаратилган чора-тадбирларни олий таълим муассасаси раҳбарияти билан биргаликда ишлаб чиқиш ва уни ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш;

·Институт тегишли таркибий тузилмалари билан ҳамкорликда таълим сифатини оширишга қаратилган ўқув семинарлари ва тренингларни ўтказиш;

·Институтда жамоатчи экспертлар базасини шакллантириш ва улар билан қўйилган вазифалар доирасида семинар машғулотларини мунтазам равишда ўтказиб бориш;

·Ўқув жараёни билан ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцион ҳамкорлик, инновацион ғоялар, ишланма ва технологияларнинг амалий татбиғи масалалари мониторингини юритиш;

·ИнститутКенгашида, давра суҳбатлари ва анжуманларда бўлим томонидан таълим сифатини оширишга оид амалга оширилган ўрганиш ва мониторинг натижалари тўғрисида маълумотлар бериб бориш;

·Таълим сифати ҳолатини ўрганиш натижаларига асосланиб тегишли таклифларни Институт ректорига тақдим этиш.

 

 

Бўлим ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади

 

·Институтда таълим сифатини ДТС ва малака талабларига мувофиқлигини таъминлаш, ўқув жараёни самарадорлигини ошириш мақсадида тизимли назоратни ташкил этиш бўйича фаолиятни ва чора-тадбирларни амалга оширади;

· Асосий фаолиятини белгиланган мезонлар асосида таълим сифатини аниқлаш, уни амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш йўналишларини белгилаб беришга ва бу жараённи мувофиқлаштиришга қаратади;

·Таълим йўналиши ва мутахассисликларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминланганлигини ўрганади;

·Талабаларнинг дарслик ва ўқув қўлланмалари (шу жумладан, электрон дарслик ва қўлланмалар) билан таъминланганлик даражасини ва замонавий талабларга мослигини таълим йўналишлари ва мутахассисликлар ҳамда тиллар кесимида таҳлил қилади;

·Институтпрофессор-ўқитувчилари таянч маълумотларининг тегишли дарс берадиган фан(лар)ига мослигини таҳлил қилади ёки уларнинг тегишли қайта тайёрлашдан ўтганлигини ёки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга эканлигини ўрганади ва хулосаларни Институт ректорига маълум қилади;

·Ўқув жараёнида илғор педагогик ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш ҳолатини ўрганади ва уларни такомиллаштириш бўйича тегишли таклифларни беради;

· Илмий-тадқиқот ишларининг истеъмолчилар талабларидан келиб чиққан ҳолда олиб борилаётганлигини, Институт профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг илмий-тадқиқот ишларидаги (фундаментал, амалий, инновацион ва ҳ.к. тадқиқотлар кесимида) иштирокини, илмий ишларнинг ишлаб чиқаришга татбиғини молиялаштириш манбалари ҳолатлари бўйича ўрганади;

·Институт таркибий тузилмаларининг замонавий моддий-техник таъминоти, ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютерлар билан таъминланганиги ва улардан самарали фойдаланилиш даражасини таҳлил қилади;

·Таълимнинг ишлаб чиқариш ва илм-фан билан интеграциясини, Институтнинг кадрлар тайёрлаш ва ҳамкорликда илмий технологик ечимлар яратишда ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш даражасини (самарали ёки самарасизлигини) ўрганади;

·Ўз соҳаси бўйича илғор технологияларнинг ривожланишига қараб таълим жараёнларини амалга ошириш учун педагог кадрларнинг бевосита ишлаб чиқаришда малакаси оширилишини (мунтазам ёки мунтазам эмаслиги) ҳамда таълим йўналишлари бўйича истеъмолчилар бозорининг ўрганилганлигини (маркетинг хизмати асосида) таҳлил қилади;

·Таълим жараёнига илмий-тадқиқот институтлари, ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотлари ҳамда хорижий давлатлар малакали мутахассисларининг жалб этилишини таҳлил қилади;

·Талабалар бажараётган битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияси мавзуларининг долзарблиги, сифати ва уларни ишлаб чиқаришга қай даражада жорий қилинганлигини ўрганади;

·Институтнинг таянч докторантура, докторантура ва мустақил тадқиқотчи институти орқали олий малакали кадрлар тайёрлаш фаолиятини таҳлил қилади;

·Институтнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари билан ҳамкорлик фаолиятини таҳлил қилади;

·Институтда маънавий-маърифий ишлар режаси, мазмуни ва унинг бажарилишини (баённомалар асосида), профессор-ўқитувчиларнинг тарбиявий ишларга жалб этилганлигини, таълим муассасасидаги маънавий-ижтимоий муҳитни, педагог ходимларнинг ахлоқий сифатларини (сўровнома асосида) ўрганади;

·Институтахборот-ресурс маркази фондининг зарур адабиётлар билан таъминланганлигини, улардан фойдаланаётган профессор-ўқитувчилар ва талабалар салмоғини аниқлайди;

·Битирувчиларнинг таълимни кейинги босқичига ўқишга кириши ёки ишга жойлашишларини таҳлил қилади;

·Ота-оналар ва иш берувчилар ҳамда бошқа манфаатдор шахсларнинг ҳомийлик кенгаши фаолиятидаги ва таълим жараёнидаги иштирокини таҳлил этади;

·Профессор-ўқитувчилар рейтингини аниқлаш бўйича таклифлар киритади;

·Талабаларнинг мустақил таълим самарадорлигини даврий равишда мониторинг қилади;

·Институтраҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар томонидан хорижий тилларни ўрганишнинг самарадорлиги бўйича мониторинг юритади;

·Талабалар билимини баҳолаш бўйича назорат натижаларини танлама таҳлил қилиш асосида рейтинг балларининг холислигини ва шаффофлигини ўрганади ва таклифлар тайёрлайди;

·Якуний давлат аттестацияларини амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилган ҳолда ўтказилганлигини ва унинг натижаларини таҳлил қилади;

·Институтнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ, касб хунар коллежлари ва академик лицей) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолатини, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларидаги сифат даражасини аниқлаш мақсадида ички мониторингни ўтказади, таҳлилий маълумотларни тайёрлайди, уларни Давлат инспекцияси бошлиғи ҳамда Институт ректорига ўрнатилган тартибда тақдим қилади;

·Институтда кадрлар тайёрлаш сифати ва талабалар билим даражасини ошириш мақсадида доимий равишда талаба, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказади;

·Институт фаолиятини халқаро таълим сифатини аниқлаш индикаторлари билан таққослаш асосида унинг жаҳон рейтингида муносиб ўрин эгаллаши учун тегишли таркибий тузилмалар билан чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

· Институтда халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлигини, хорижий мамлакатлар билан шартнома асосида талаба, таянч докторант, докторант, илмий ходимлар алмашинувини, фан соҳасида халқаро илмий тадбирларнинг ташкил этилишини (семинар, анжуман, симпозиум ва ҳ.к.), чет эл грантлари асосида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишларини, хорижий инвестицияларнинг жалб қилинишини таҳлил қилади ва бу соҳани ривожланишига таклифлар беради ва амалий ёрдам кўрсатади;

·Бўлим ходимларининг касбий маҳоратини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Истеъдод” жамғармаси ёки халқаро лойиҳалар ва Институт ҳисобидан ривожланган хорижий давлатларнинг нуфузли ўқув ва илмий марказлари тажрибасини ўрганади ва уларни таълим жараёнига татбиқ этади;

·Давлат инспекцияси томонидан амалга ошириладиган ОТМлар рейтингини аниқлаш ва баҳолашга оид маълумотларни тўплашда ҳамда бошқа топшириқ ва вазифаларни бажаришда иштирок этади;

·Институт рейтингини халқаро даражага кўтариш учун тажрибали профессор-ўқитувчилар ва ёш мутахассисларни чет эл тажрибасини ўрганиш мақсадида хизмат сафарига юбориш ва уларнинг натижасини таълим жараёнига тадбиқ этишда Институт раҳбарияти билан ҳамкорликда ишларни ташкил этади;

·Республикада ва хорижий давлатлардаги таълим сифатини назорат қилишга оид янгиликларни доимий ўрганиб боради ва уларни таълим жараёнига тадбиқ этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади;

·Институтда таълим сифатини ошириш бўйича олиб борилган ўрганишлар натижалари асосидаги таклифларни олий таълим раҳбариятига тақдим этади.

 


Вернуться назад